«Қон ва тер» трилогиясида Биринчи жаҳон уруши ва революция арафасида қозоқ даштида содир бўлган мураккаб воқеалар қаламга олинган. “Зулмат” — трилогиянинг биринчи китоби. Октябрь инқилоби арафасидаги зулм, синфий қарама-қаршилик, Орол балиқчилари ўртасида тузумга қарши ўсиб бораётган норозилик чуқур ҳаётий ва психологик манзараларда акс эттирилади.