Ёсано Кан

Бир кун

Кўйлагин ечаркан, нозланди:
“Қара, қаддимга боқ, қандай гўзал-а!”
Тонгда, кетар чоғи, эслатиб қўйди:
“Ёлғизликда ой ҳам, унутма,
Йигирма кунга бормай, қарийди!”

Душманим

Узоқ-узоқларга кетди, душманим,
Чирмаб ташлаб мени дарахтга.
Суюклимни отга ўнгариб,
Етти тойни олдига солиб
Чала кетди мен чалган найни!

Рус тилидан Абду Наби таржималари