Султон Сулаймон Буюк (Muhibbî – Sultan Süleyman-ı Evvel) — турк султони (1520—66). Унинг даврида Усмонли турк империяси ҳудудий жиҳатдан ўзининг энг юксак чўққисига етган.
1521 йили Белград забт этилган, Мохач жанги (1526)дан сўнг Венгриянинг катта қисми, 30-йилларда Ироқ, Родос ороли ва Эгей архипелагининг бошқа ороллари, Триполитания, Жазоир ва бошқа ҳудудларни босиб олган.
Султон Сулаймон Закавказьега эгалик қилиш учун Эрон билан узоқ кураш олиб борган. Унинг даврида маъмурий тузилиш ва молия ишлари, айрим вилоятларнинг мавқеи, ҳарбий тизимини тартибга солиш, ер эгалиги шакллари, аҳолидан олинадиган солиқлар ва деҳқонларни ерга бириктириб қўйиш ҳақида қонуннома жорий этилган. Масжид, сарой, қалъалар ва б. қурилишларга катга эътибор берган. Меъмор Синон қурган бинолар айниқса машҳур.
Султон Сулаймон Муҳиббий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Араб ва форс тилларини жуда яхши билган. 4 та девон тартиб берган. Девонида 2799 ғазал, 1 алифнома, 1 таржеъбанд, 18 мухаммас, 30 мураббаъ, 51 тўртлик ва 217 байт бор.
* * *
Билмадим аҳволими гарчи не ҳол устиндадир
Шул қадар билдим нафс ила жидол устиндадир.
Фикри зикри ошиқнинг гарчи висоли ёрдир
Лек ҳеч мумкин эмас, фикри муҳол устиндадир.
Кўзлари тўймаганнинг охир тўлар тупроқ ила
Хожаи дунё киби ким фикри мол устиндадир.
Ўлмас ул ким онила оди онин ийилик ила
То қиёмат онилир ул ким камол устиндадир.
Фахри олам боқмади дунёга фақр этди қабул
Ул муборак жисмина боқ, кўрки шол устиндадир.
Қўрқаримки ғарқ этар бир кун мени сейлоби ишқ
Қолди ҳайратда Муҳиббий гўёки ҳол устиндадир.
* * *
Халқ ичинда мўътабар бир нарса йўқ давлат киби,
Бўлмагай давлат жаҳонда бир нафас сиҳҳат киби.
Салтанат деганлари фақат жаҳон ғавғосидур
Бўлмагай бахту саодат дунёда ваҳдат киби.
Қўй бу айшу ишратни чунким фанодир оқибат
Ёри боқий истар эсанг бўлмагай тоат киби.
Бўлса қумлар сони янглиғ умрингга ҳадду адад
Келмагай бу шишаи чарҳ ичра бир соат киби.
Гар ҳузур этмак тиларсан эй Муҳиббий фориғ ўл
Бўлмагай ваҳдат мақоми кўчаи узлат киби.
* * *
Жолиси хилватим, борим, ҳабибим моҳи тобоним,
Анисим, маҳрамим, борим, гўзаллар шоҳи султоним.
Ҳаётим, ҳосилим, умрим, шароби кавсарим, адним,
Баҳорим, севинчим, рўзим, нигорим варди хандоним.
Нишотим, ишратим, базмим, чароғим, нурлийим, шаъмим,
Турунжу нору норинжим, менинг шамъи шабистоним.
Наботим, шаккарим, ганжим, жаҳон ичинда беранжим,
Азизим, Юсуфим борим, кўнгул Мисриндаги хоним.
Ситанбулим, Карамоним, диёри мулкати Румим,
Бадаҳшоним ва Қипчоғим ва Бағдодим, Хуросоним.
Сочи морим, қоши ёйим, кўзи пурфитна беморим,
Ўлурсам бўйнуггга қоним, мадад ҳей номусулмоним.
Эшигингда маддоҳингман, сени мадҳ этгайман доим,
Юрак пурғам, кўзим пурнам, Муҳиббийингман, хуш ҳолим.
* * *
Мужда эй бечора дил, ким ноз ила дилбар келур,
Ҳажр ичинда мурда эркан яна жисма жон келур.
Гиря бирлан кўзларим Ёқубваш аъмо эди,
Равшан отли кун киби чун Юсуфи Канъон келур.
Эй дили шўрида булбул киби афғон айлаким,
Ул латофат маъдани ул ғунчаи хандон келур.
Фурқат ила ҳолими сўрсанг шоҳа кўрсанг не дер,
Дам ўлурким ёш ўрнига кўзларимдин қон келур.
Бу хароб ўлмуш кўнгул маъмур ўлур бугун яна,
Эй Муҳиббий, ноз ила чун ул шоҳи хубон келур.
* * *
Сўрма ишқинг ҳолатин Мажнунга бир девонадур,
Очма ишқинг сиррини Фарҳодга ким афсонадур.
Сўнг манга ишқинг румузин санга такрор айлайин,
Жону бош таркин урур ошиқ ҳамон парвонадур.
Кел томошо айла бир сирча саройин кўнглуми,
Ишқи сурхийла мунаққаш зайн ўлмуш хонадур.
Ғамзаси қоним ичарса дўстлар ўлмасдур ажаб,
Кофир бадмаст бўлганнинг майли доим қонадур.
Ёра бориб тун кеча дили даруним арз айладим
Хоба бори кўзлари ёнинда сон афсонадур.
Гулшани ҳуснунгда дил мурғин яна сайд этмага,
Зулфининг оғинда Муҳиббий ҳоли анинг девонадур.
Усмонличадан Давронбек Тожиалиев табдил қилди.