Исмат Ўзал (1944)

Шоир ва ёзувчи Исмат Ўзал (İsmet Özel) 1944 йилда Қайсарида туғилган. Бошланғич ва ўрта мактабни Кастамону, Чанқири ва Анқарада ўқиган. Бир муддат Анқара университети, сиёсий фанлар факультетида ўқиган. Кейинчалик Ҳожитена Унйверситети, Француз тили ва адабиёти бўлимини битирган (1977). 1970 йилда Атаол Баҳромўғли билан ҳамкорликда “Халқнинг дўстлари” номли журнал чиқарган.
Газеталарда эълон қилинмай қолган мақола ва шеърларини 1960 йилдан бошлаб “Девоним 60”, “Папирос”, “Янги журнал”, “Шеър санъати”, “Халқнинг дўстлари” (1964-1971), “Тирли иш”, “Мавера”, “Намойиш” ва бошқа журналдарда эълон қилдирган.
“Тошларни ейиш таъқкқлакган” номли китоби билан Туркия Ёзувчилар Уюшмасининг мукофотига (1985) ва Чилилик шоир Габриела Мистереал мукофотига (1995) сазовор бўлди.
Шеърий асарларп: “Кечки бир пойга” (1966), “Ҳа, исён” (1969), “Жиноятлар китоби” (1975), “Шеърлар” (1962-1974, 1980), “Шеър китоби” (1982), “Жалолиддинга кулимсирарканман. олдирганим сўнгги расмнинг орқасидаги сатрлар” (1984). “Арбаин-Қирқ йилнинг шеърлари” (1987), “Бир Юсуф эртаги” (2000).
Мақолалар: “Уч масала” (1975), “Шеър ўқиш қўлланмаси” (1980), “Қийин пайтда гаплашмоқ” (1984), “Қараганлар ва кўрганлар” (1985), “Бефойда ёзувлар” (1986), “Қовоқ осиш ҳаққимиз” (1987), “Таҳдид эмас таклиф” (1987), “Валдо, нега сен бу ерда эмассан” (1988), “Жума мактублари” (1889-1992), “Нима йўқотганингни эсла” (1996), “Қуённинг учрашуви” (1999), “Жума хатлари, 6-7” (2002), “Жума хатлари, 8”, “Жума мактублари, 9” (2003).


СЕВГИЛИМГА БИР КАФАН

Олчоқ бир овоз учмоқда тепамдан,
Сочлари хиноли бир аёл меҳроби.
Бу ёшарган кўзлар телба қилар кунни,
Инсонни китобдан, чилладан чиқарар хитоби,
Ўрлаб келаверар чумолилар бир-бир,
Жимир-жимир ёпилиб боради устим.
Қизиқ,
Бир исёнкор ҳозирлигидир
Бир олчоқ овозда устимда ўлим
(Бегоня , Консор -ла ёпилар устим)
Оқ сурплар турибди ойна ортида
Ва ўрнидан жилган инсон кўзлари…
Қирқ ботмон юк босар ўша кўзлари,
Бағрида тош қотган она сўзлари.
Унинг жасадидан тарқаётган чанг…
Эй, ғамлар қўриғи, гўзал соҳиба…

Бир исёнкор гуруҳнинг иши ортидан,
Ўзи адо бўлган гўзаллигимни ғижимлаб,
Оғриқдай келмоқда тушдан кейинлар…
Шанба кунларида юрак ғижиллар…
Умидларим эса ёввойи ҳайвон каби,
Тарчин  ҳидларини етаклаб келар…
Ўтирган уйимни тўлдирган қайғу,
Тушдан сўнг келганин қайта эслатар…

Ювинади темирчилар бозорларда,
Шовқин-ла қувилар ширинлик сотган хотинлар.
Таёқлар билан қайсарлари урилади,
Тўнғиз, умидларни қувар, хотинлар тинглар.
Менинг ишим эмас бир ёр севиш яширин,
Ҳар ёним қизиқишлар билан таланмоқда,
У буҳур  ҳидлари шунчалар ширин,
Ош бериб тупроқ еб юрган оналаримиз…
Юрагимнинг занжирига айланмоқда…

Юрагимнинг занжирларини узган ойга қарши,
Самовий санчиғим санчир билакларимда,
Санчилмоқда қиринди, майдаланган тошлар,
Қовоғи осилган ёноқларимга …
Севгилимга тошдан бир кафан йўнилмоқда…

УЙҒОНСИН СЕВГИЛИМ

Темир бошпаналар остида ухлар севганим,
Кўксида ҳазин оёқ излари ўша февралнинг,
Уни яралар қимирлатар, ингратар
Ва у ғазабланмоқда яралардан,
Кўксига қадалмоқда от туёғининг саслари,
Сочлари жингалак болани ўпиб уйғотган,
Ичимизга қуёшлар солган ўша туёқлар…
Чопқи билан чопилган бир оғзи бордир тонгнинг,
Борган сари байроқкўриб, маршларни эшитяпман.
Бошим телб&тарча буралган шохлар-ла машғул қолар,
Оёққа турмоқдаман бутун тажанглигим-ла,
Муштларим буюк юракларга урилар…
Кесилган қўллари бор ишқнинг,
Қайсарлиги, туллиги сақланган ҳануз.
Паришон бир эркалаш унга бўлар бошпана,
Болаларни ғамгинроқ эркалаш билан,
Қамчилаб улғайтганим оғриғимдан кечаяпман…
Менга нима жарчилардан, олиб сотар қуллардан.
Халқ қалъа бўлса уни қалъа қилган мендирман,
Югуради қонимда йилларнинг шўх шовқини,
Чунки ғавғолар учун бошпанадир юрагим…
Ой урилиб порлатар кўксимдаги маҳшарни.
Чунки ғавғолар учун бошпанадир юрагим.
Тик бош, тик қараш, эркакча ҳайқиришни,
Кунгайга, энг юқорига тортилмоқда кўкраклар,
Юқорида чатнайди ишқдан масрур юраклар.
Йиллардир бола боши оқади ён бағримиздан…
Йиллардир балчиқли бир ҳайвон чиқиндисида.
Шаҳарлик-жиноятнинг расми бор чўнтагида,
Қишлоқлик-бироз сукут-ғалатироқ калима.
Асфальт ёқар димоқни, инсон тўплар бетиним,
Кўмилиб борар секин елкаларимиз овозга.
Йиқилиб бир бўронда тўплаган чечакларим,
Мен марди майдон гурзи, тупроқ қондан қорайган.
Гулларнинг минг йиллик мозори мендадур.
Юқоридан қарайман афандилар зирҳига,
Инсонларнинг тонгларини қайғураман,
Ҳатто кўк ҳам орзуманд мендаги бу қайғуга,
Менинг муштим атирдир, ишққа мен тиз чўкаман…
Майдонлардан кучланар, юрагим майдонлардан.
Урилсин довули шу шафқатсиз ишқимизнинг,
Урилсин исён учун йўлак бўлган томирим,
Мен ойни мўлжал олиб, қиламан тилим-тилим,
Ой синиғи юзига тегиб, Уйғонсин севгилим…

ЯШАШ УМРИМДАДИР

I

Тонг шоирларга қасдланар,
Яшашдан қуёш тўсмоқда.
Қалби тупроқдан юлинар,
Ишқ илдизини кесмоқда.

Кўзлари лайлак галаси,
Мияси оч қушлар тўпи.
Ҳаётдан битта гинаси,
Унинг жойи дунё чети.

Аллоҳнинг, давлатнинг олдида,
Уни порохларга қўшишар.
Халқ эшигин тошламоқда,
Ҳам унга туялар сўйишар…

Ишқ исёнига ойдинлик,
Келтирган унинг бу қалби.
Тупроқдан айрилар кунлик,
Ахир у тонгдан уялди…

Мен тупроқдан юлиняпман,
Самум шамоли қонимда.
Аркдан тунда оққан сувлар,
Қайғу солар товонимдан.

Ҳосилим узилган япроқ,
Раҳматлар ёғар ортимдан.
Яширдим шум ёшлигимни,
Тоғларни унга сордим  ман.

Тоғларнинг томирларидан,
Тушимда яратилган кимё.
Миямда доим чарх урар,
Менинг ҳайронлигим – дунё…

II

Менинг ҳайронлигимдан инграрди шаҳар,
Мен отларга, узоқларга ҳайрон эдим.
Ўз эҳромини ҳам танимаган аёллар,
Бехосдан очиларди баҳорда,
Дудоқларимда ҳуштаклар бор эди.
Тоғ гуллари сабабли,
Ирмокларга урардим ўзимни,
Руҳимда қайноқ одимлар билан кезгандай,
Менинг хоин севгилим эди…

Яшаш, ҳаёт уринарди ичимда бир тулпор каби,
Мени энди бирор ғам ё шодлик бошқармасди.
Чунки мен тисланиб юрсам роҳат озод бўларди,
Сенга интила бошлар эдим яна,
Тупроқни тешган овозим билан.
Сенга интилардим аёвсиз қум бўрони билан,
Устма-уст йиқиларди кунлар.
Эй, тошган сувларнинг макони,
Эй, тошган сувларнинг бокираси…
Мен сенга интилаверардим,
Аслида интилавераман ҳам…


СЕВГИЛИМ ҲАЁТ

Юзимга боқ ва уни ур, алмаштир уни,
Тоғликларча тушунча қолдир сен.
Ҳар ҳафта ўглини лаганда ювган ҳаёт.
Сенинг тириклик сийнангдан тишлаб,
Дудоқларинг тузини сўриш учун кўпдан,
Юқорига интилдим, қоришдим булутга.
Қоронғу қаҳвахонада соқоли олинмаган одамлар-
Улар ўргатди менга сенинг табиатингни…

Махмур бир тухумдан чиқиб, фабрика сигналлари,
Тиззасига ётқизилган тонг,
Сенинг қалбингни дўппосларди.
Газета тарқатган-сени тарқатган ёш болалар,
Полис ёқтирмаган бу болалар…

Юзимга боқ ва руҳимни менга қараб такрорла,
Мен шундай деб биламанки яшамоқни.
Чунки биз уришмасак онамнинг жакетини,
Суфрадаги нонни талашмасак, болалигимиз,
Айниган ярадан фарқ қилмайди,
Этларимиз кўкларни саситади,
Агар биз уришиб, курашмасак…

Ҳаёт!
Севгилим бўласанми?
Мен курашай сенинг қоришиқ сочларингдан тутиб,
Кибрлп гузаллигингни ўртага чиқариб.
Дунё!
Кирлатилмас бир қайсарлик билан айланар,
Пойимпзга юлдузлар тўшалмоқда
Ва юзим сувга югуриб бормоқда…
Севгилим ҳаёт…

АЙНИ ОДАМ

Чанглидир сочларим, сочларимдан,
Тўнтарилган саройларнинг тўзонлари соврилар,
Юзим ёнади,
Юрагимга бир атиргул қадалган,
Ва “дук-дук” зарбалар дунёга илган шавқ…

Менинг кўксимда уриб туради;
Мен дунёга қарши юришда машҳурман.
Баҳорда сургунлар шу ичимга қатронлар,
Ҳам югуриб тутганим севгилар бор.
Ҳам кўрганман бу севгиларпинг қисматларини,
Сувлар катта тошларни парчалаб хотирлар,
Умидли сокинликларимни.

Мен дунёга қарши юришда машҳурман,
Илдизлардап шохларга қарао юрган сувлардай.
Юраман кўмир ўчоқлари, майдаланган тутунга,
Ҳузун ва оғриқлар бироз жонланади…

Юраман, чункп ўлимдир юрмаслик,
Юраман, юришим ер юзининг ҳолидир,
Қон-ла тўкар исмалоқни далалар,
Шовқин ичра қимирлайди яна бошқаси…
Кўкларни устимдан ошириб юраман,
Ёғли жакетимнинг ёқасида анор гуллар…

Айни одамман. Октябрь кунларидан бирида,
Гумбур-гумбур келаман,
Тунука томлар устидан.
Тонгда чиққан қуёш эса,
Олхўрилар отиб порлайди ҳар қадамимда.

Тушундим қаердан келар ҳорғинлик,
Ҳорғинлик келтирар табассум юзга.
Ҳаётнинг менга аврат бўлишини тушундим,
Ишчилар буни ўқ еб ўрганди.

Юряпман, озорланяпман ҳокимлардан,
Икки бомба каби икки қўлтиғимда нон.
Парчаланган санчиқлар-ла ўтаяпман,
Ўтаяпман бодом гуллар остидан,

Кўзларим эса намли эмас, номли…

ЙИҚИЛМА АСЛО

Турли-туман сўзлар келтираман,
Оёқ ости дунёда қахрлантирадиган сўзлар.
Баъзилари патдай, баъзилари темирдай,
Улар сени тик тутади, биламан.
Қафаснинг, гул болғанинг, момиқнинг
Туташган жойидан шеърлар тўқийсан.

Кишда қийин яшадим, сеники каби сиёҳранг,
Очиқдим бир жойларим санчиди.
Сўкмадим аммо қўпол хатоларини фашизмнинг,
Чунки қалбим ишқдан чил-чил эди.

Ҳар тонг тўқнашиб чекинарди қоронғу қисматимдан,
Ғамларни ҳам сезмадим қуруқ юрак олдида.
Миям ҳар тонг исёнкорлар мияси эди,
Оёкларим қистарди: кел кетамиз, соғсан-ку, дерди.

Яраларнинг қобиғи осон кўтарилади,
Халқнинг туғдирган дунёсига шўнғисанг.
Уларнинг қуёшга урилган овозини англамаган,
Тўрт девор, панжаранинг машҳур соҳиблари,
Тамоша ҳам қилолмайди ичимиздаги шонликни.
Ёнимизга яқин йўлолмас эканлар.
Бизни ҳаёт кутар экан, йиқилиш қўлингдами?…

Бекорга оловли латга суқилдими фабрика қувурларига,
Қўрғошин ишчилар бағрини бекор кемирдими?
Борсин зиндонлар шовқини урсин қулоқларга,
Яшаш!… Биз учун қўшиқ эмас-ку?…

Бу юрак кўк-ла келишиб яшашга ўрганган,
Бир карра қайталанган тупроқнинг телбалиги.
Афсуски узоқцир қушлари, кўчалари бу шаҳарнинг.
Бунда фақат лаззату ҳирс билан севгини хўрлашар…

Кўпирган, кўпиртирган бир ҳаёт нидоси бу,
Бутун исёнчилар чеккан ҳасрат!
Энг кучли ҳорғинлик тинимсиз қуролланар,
Тоғларда энг шонли ўлим топар дўстларимиз.
Аммо курашилаётган экан,
Демак биз яшаяпмиз!…
Йиқилма асло! Курашиларкан яшалади.

ЮР, ТЎЙГА КЕТАМИЗ
(Онамнинг уюшган оёғини силаб айтган сўзлари)

Сарғайдинг ғамлардан, уч кун йиғладинг,
Бокдим кўзларингга, сакраган халқ кўзлари эди.
Нозик эдинг,
Финжовдаги бир гулоб сувга ўхшамайди нозиклигинг,
Чумчуқлар сайрамас дудокдарингда.
Ҳам оёғи тақаланган отлардай ювош,
Ёз тунлари исиган тошлардай илиқ…
Қонимда гул қони кўтшради,
Тўлдиради шундай кўзимни нозиклигинг…

Танимда из қолдирган қорнинг ҳиди,
Терли, мавҳум одамларнинг овозлари.
Сўнгра бир-бир пайванд қилинган таним;
Гулнинг очилишидай севинганим…
Ва чечаксиз бутун тоғлардан,
Сархушлигингда бағримга оққан юлдузлар…
Ўзимни айириб баъзан овунчлардан,
Энди сенга қараяпман.
Йиғламасанг бизни уялтирасан,
Валентина Тиренишова
Ва гул юзли бутун аёллар,
Уч кун боқилдилар кўз ёшларинг-ла…

Сен йиғларкан, овозимиз кўпайди,
Қўлладик халқнинг оғриқларини мардларча.
Йиғламасанг қўк қайсарлик билан камрайди тупрокни,
Бўш умидлар ичида парвосиз кўпаяр кир…
Йиғлаяпсан, хиёнатга қарши ялтирар пичоқ,
Бир пичоқки севгилим, бу унинг ишидир…

Бир шаҳарнинг узоқ тумани каби сўзларинг,
Ғамгин қора оёқланишга ҳозир,
Мен ярайман, яроғланиб қўшиламан уларга,
Уларга қўшилиб сенга етаман.
Ҳар томоним чағиллар хавотир,
Бир ўйин бошланар қўлимни мушт тутаман,
Деворларга оловлар исмлар ёзаётир…

Бир куни бунда ўзини алдаб яшаган,
Жўштирган қуёшда қовжираса ҳам…
Санчиган ўқтомир бор, англашилган…

Бунда қўл ушлашган болалар ҳозир,
Сениш кўз ёшларингни ўраб олишган,
Юр, (ўтмишга) тўйга кетамиз…

ЕЧИЛГАН СИРНИНГ ҒАМИ

Яшашдан бошқа узр топилмагач ишққа,
Оқибатни бир-бир кўздан кечираяпман.
Омоч ағдарган тупроқ шомидаги нам,
Маъдан тутунларидан кейин кучланган сеҳр,
Баъзан таъқиқ китоблар берган туйғулар…
Нимага экан-а? Яшамоқсўзини осий қилган нарса.

Совуқ сувлар тўкилган кўчаларга сакрадим,
Сўроқладим қанча қора сифатларни елкалаб,
Ипда бўйним бўлса, оғзим шаҳват ялоғида.
Қоришиб, олишиб, онт ичиб ойналар синдирдим,
Табиатдан бир садо кутдим бекорга…
Қарасам оқшомни, зулматни ҳамма қабул қилди
Ва ҳеч бир машру томони қолмади ҳаётимнинг…

Сўзларимнинг маъноси мени қўрқитади,
Бунақасига тайёрмасман ҳали,
Билиш…
Бу қўрқинчли, лекин билнпман яна,
Ёмғирда яраси очилган боладай,
Ечилган сирларнинг ғами,
Вужудимни қамрамоқда битмас ярадай!…

ЭСОНЛИК БИЛДИРИШ НОМАСИ

Бир шаҳарнинг ёйма бозорлари,
Қандил кечалари, бўхур  тутунлари.
Тутамаса…
Ёмғирдан сўнг кўчалари ўртадан турмаса,
У шаҳардан ўч олиш вақти келди демакдир.

Туйғулар қадоқланса тижорат учун,
Қолипда одамни мақтаган сохта шеърлар бўлса,
Газеталар тутса фақат дунё калимасини,
У дунё, у шеърлардан ўч олмоқ керак демакдир.

Улим келар, ўлим туйғусига беписанд
Ва зако отажон ҳолидаги нафрати.
Сўзлар ёлғон, қўшиқлар равон бўлса,
Демак бу қўшиқлардан ўч олмоқ фурсати етди…
Йўқса болалар бирданига катта бўлиб қолади…

Ёрлиқ қатьий-ғам чекиш руҳнинг иши,
Гина жимдир, бу жимлик исми чидамдир.
Сукутдаги кемтиклар қоп-қорадир,
У қоранинг демакки, жазоси идомдир .

Шафқатсиз юрак! Кўринмасанг олқишланасан,
Эз бутун гулларни, ўзингни ҳайвон дедир.
Ҳақсизлик қил, ҳақсизлигинг билинсин,
Агар шундай бўлмаса, ўч олмоқ керак,
Вассалом!…

Абдулатиф Абдуллаев таржимаси