Неъмат Оташ (1953-2016)

“Шукуфа”, “Садои сабзи шукуфта”, “Ба ишқ бовар кун” каби шеърий мажмуалар муаллифи. Бир неча драматик асарларни таржима қилган. “Шараф” ордени соҳиби. Камол Хўжандий мукофоти билан тақдирланган.

БЎЛМАНГ

Худо сақлаб Сизни ҳар дам ёронлардан жудо бўлманг,
Мудом ўйлаб ўзингизни, такаббур, худнамо бўлманг.

Касу нокас оёғига қилиб сажда, букилмангиз,
Тубанларга эгиб бошни бефитрат, безиё бўлманг.

Худо сақлаб турли найранг ва иғво роҳидан борманг,
Фитна қўзғаб, талабгори шўру можаро бўлманг.

Худо сақлаб, икки кунлик айшу ишратни дебон,
Дилсиёҳ каслар-ла ҳеч-ҳеч ҳамнишин ошно, бўлманг.

Худонинг ўзи йўл бошлаб, ҳимоятгар бўлинг юртга,
Қариган он, э-воҳ, юртнинг хокига ҳеч гадо бўлманг.

Жамшид таржимаси