Исфандиёр Назар (1971)

Исфандиёр Назар бугунги тожик шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири. У шоир ўз замонасининг овози бўлиши керак деб ижод қилади. Исфандиёр Назар 1971 йили Тожикистоннинг Суғд вилояти Айний туманидаги Дарғи қишлоғида туғилган. 1989 йили ўрта мактабни якунлаб, Тожикистон Миллий Университетининг шарқшунослик факультетида таҳсил олган. Илк тўплами «Руҷӯи Исфандиёр» 1993 йили нашр этилган. Шу пайтгача адибнинг «Маро супору бирав», «Як сока ребос», «Ёдгори хуну хокистар», «Аз маъбари тӯфон», «Эй шеър», «Ҳамхуни Деваштич» каби шеърий, «Пули ҳаром», «Тӯмори хунин», «Нахл дар мурдоб» каби насрий ва илмий-оммабоп йўналишида ёзилган «Шеъри шоир таронаи қудсист», «Дарғи шариф — таърихи мухтасар», «Ду ҷашни бузурги миллӣ: Наврӯз ва Меҳргон», «Наврӯзи Дарғ», «Бо лаҳҷаи дарғӣ» номли китоблари чоп этилган. Шунингдек,Шарқ назми ва тасаввуф алломалари ижоди билан боғлиқ тўпламларни тайёрлаган.

МЕН УРУШГА КИРАМАН…

Инсониятни севаман.
Ёмонлик менинг тилагим эмас,
Динимда ёмонлик ояти йўқдир.
Пайғамбарим раҳмат ирмоғидан сув келтирмиш.
Қурол қўлимда фақат рамздир
Ва мен учун қонташналар бир дашном кабидир.
Мен ҳатто болалар урушиб, бир соат ранжисалар-да,
Бунга ҳам мухолифман!
Қуш уясин бузган бўронларга ҳам қаҳрим келади.
Ҳеч қачон
мен
уруш тарафдори бўлмасман,
чумоли инига сув қўймасман,
чўп суқмасман ари инига.
Инсу жину ҳайвон жаҳлин чиқармоқни ёмон кўраман.
Аммо
Агар Натанёҳу фаластин гўдагин ўлдирса,
фаластинликнинг уйин оташларга совурса,
Агар Барак бу қабиҳ жиноятда Натанёҳуга пуштибон бўлса,
Агар Саъудия бу ўтсоларда хомуш қолса…
Шунда
қиличим дастасин ўпиб,
камонимни эркалаб,
борут ҳиди атрига нафасим тўлдириб
Мен урушга кираман!
Зеро мен
шаррият эмас,
башарият тарафдориман!
Натанёҳу инсон эмас,
Ва ҳар ким унга пуштибон бўлса, бани Одамдан эмас!
Мен тинчлик тарафдориман:
Аммо Натанёҳу билан тинчликдан эмас!
Мен урушдан безорман,
Аммо Натанёҳу билан урушдан эмас!
Инсоният душмани – Натанёҳу!
Аҳриманга қарши урушга чорлаган
Худоси Аҳуро бўлган диндан ҳам сўзлай:
Мен инсониятни,
башарият пайғамбарларин севаман!
Ва раҳмат ирмоғидан сув ичганман.
Мен тинчлик тарафдориман,
аммо ёмонликка қарши
қуролланмоғим шарт!

09.08.2014

Олима Набизодадан эркин таржима