Владислав Цилёв (1963)

Владислав Цилёв 1963 йили туғилган. Москвада яшайди. Москва муҳандислик физика институти ва Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган.

ҒУССАМНИ ОЛ

Кимнингдир мушфиқ қўли
Қуяди бир тотли сут…
С. Есенин

Ғуссамни ол, ола қол,
Эт чароғон кўнглимни.
Соҳибдилим! Бўла қол!
Шуъланг-ла ол кўнглимни.

Хоч-ла мени шарафла,
Нақадар гўзал дийдор.
Кўтар шиддатлар ила
Қай маконки, мен хумор.

Мусибатларга ажр –
Қайдадир осмонларда
Сут тутасан, бу қадр,
Барака эҳсонларга.

Майдалайсан қолдирмай,
Ғуссаларим алвидо.
Маликам! На тотли май,
Қалбда йиғлайди Исо!

ЁҒИНГАРЧИЛИК

Бир зумга унуттир оламни,
Дардимга, Бегойим, бўл ҳамдам.
Томчилар чертмоқда ойнамни,
Дуо мўл бўлгандай кетар дам.

Йиғлоқи бир фасл тўлғар ҳис,
Мунғайиб туради дарича.
Бахтсиз қиз, олдингда чўкай тиз,
Жилмайиб мени эсла.

Қайинлар азобдан кийган тож,
Шамолга михланган ул юрак.
Кўз ёшлар мавжланиб тилар бож,
Этади куйдириб жизғанак…

…Аллала ҳад билмас дардларим,
На тотли сўзларинг берсин жон.
Юлқинар ҳурликка хатларим,
Исёнкор бағримни этиб қон.

Дарахтим бир бутоқ саботи,
Шамларинг эритиб турдим даст.
Истамам абадий ҳаётни,
Бир лаҳза Севгим-ла бўлсам, бас.

Рус тилидан Вафо Файзуллоҳ таржимаси