Зулфия Ёқуб (Zülfiyyə Yaqub) 1980 йили Озарбойжоннинг Тошкесган туманида туғилган. Шеърлари турли вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилган. “Сувнинг бир томчи юраги” номли китоби билан танилган.
* * *
Очсам эдим сирларимни,
На эл қолар, на из қолар, на сўзлар…
Зулматга тикилган кўзлар,
Кийиниб дарвиш либосини калима юкини сезмасди,
Бир йўловчи йўлини пойлар.
Орзуларим на афсона,
На қўрқивга дохилдир.
Бир ҳовуч умид йиққаним,
У ҳам учмади кўкларга,
Ер юзига сочилди.
Замон келди, ваъда етди,
Очилди қирқинчи эшиги.
Ҳамма кўрди, дунё бўшдир,
Келганлар ҳам қараб кетди.
Бир сан бординг, бир мен йўқман.
Бу аҳвол ҳам шундай битди…
Ер олти дунё кимидир,
Кўкнинг кўринмас тарафи.
Тугун, тугун очилади,
Гўзалликда сўз келиши.
Доҳийларнинг девонида
Ётарминг қизиқ олам.
Уйғотмоққа кучим етмас,
Ҳақдан етиб келмас ваъдам.
Жаҳоннинг зийнати инсон,
Дафн бўлган хазинадир.
Бўлмагай тирила олсам,
Англар эдим сирим надир.
Қани узун таёқ амаки,
Қанитош- кесакли йўллар?
Руҳимнинг дарвиш тарафи,
Кел ол, мени менданайир!
Сен кўк деюрсан кўрмайин,
Ер олдидасан, билмайин?
Ўзимдасан – сўзимдасан,
Очилмаган кўзимдасан…
Ҳали кўп узоқ келмоғим?
* * *
Онам мени — қизин туғди,
Мен тушимда аскар бўлдим…
Ҳар кеча ўша саҳналар,
Ҳар кеча ўша уйқулар.
Йўлимдан ҳам чекинмайман,
На кўнглимда қўрқув бор.
Онам мени – қиз деб туғди,
Тушимда байроқ бўламан.
Санчилиб ватан кўксига,
Долғаланиб учодирман.
Шаҳид қонига бўялиб,
Зафаримдан куч оламан.
Онам мени – қизин туққан,
Тушимда тупроқ бўламан.
Ҳовуч – ҳовуч тўкиламан.
Муровтоғдан Шоҳтоғига.
Тоғ- тоғ бўлиб, чўл- чўл бўлиб,
Ватан бўлиб юз тутаман.
Қорабоғдан Ереванга,
Келган уйқунинг бирида,
Бир бор шаҳид бўла олсам,
Бир бор шаҳид бўла олсам.
Уйғотмамани, эй она!
* * *
Капалак қанотларида,
Қирқ наргизман, қирқ бинафша.
Қирқ қизли эшикдан ўтиб,
Талашардим бир кўришга.
Дейдилар, юлдузим бор,
Менга менгзар, ўз ёш эдим.
Кўклар тангрилашган кундан,
Сиримни қўлда тошидим.
Ёмғир, қор, дўлни шаклида,
Булут ҳовчимга тўкилур.
Қалбимнинг ичида бўлган,
Жисмимда руҳим, куч олур.
На шошаман, на ошиқар,
Алла саси, куйсасиман.
Тангрининг сўзки тобида,
Битта шеър бандасиман.
Дилафрўз Акрам қизи таржимаси