Топдиқ Алибейли (1961)

Топдиқ Абиш ўғли Алибейли (Tapdıq Abış oğlu Əlibəyli) 1961 йил 1 июлда Озарбайжонннинг Ёрдамли районининг Бурзунбул қишлоғида таваллуд топган. Озарбайжон Давлат педагогика университетида олий таҳсил олган. Шоирнинг 22 номдаги китоблари чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси.
Озарбайжон Оқсоқоллар шўъбаси, Турк оқсоқоллари бирлиги ташкилий комиссиясининг аъзоси, “Ҳайрат”, журнали ва “Конституция” газетасининг таъсисчиси ва бош муҳаррири. “Қизил қалам” соҳиби.

ТАНГРИ НУРИ

Дунёнинг кашфини, башар шаклини,
Кўрган тарк этарми Одам қўлларин?
Инсон сиёқида юргандир балки,
Қобилнинг Ҳобилга нафрат, кинларин. .

Оғоч ҳам, ҳайвон ҳам, қуш ҳам, пўчоқ ҳам,
Буюк яратганган этурлар сажда.
Башарнинг авлоди илкидан узоқ,
Иблис амалларла, келибдир важда.

Бирови бировга қасд этган замон,
“Жонидир”- дегаймиз, берилмас омон.
“Олимдир” дегаймиз, шайтон
Фаҳмига,
Қирғин- баротларни кашф этган инсон.

Иблис юракларда юрганда кезиб,
Банда Тангрисига чиқибди шерик.
Ҳаққа таёқ келгай, аммо не ёзиқ,
Малак либосида кўпимиз эриб.

Кетганимиз йўлдан керак бўлмадик,
Қайда ки йўқ эди шайтон амали.
Халқ этган кам боқмас яратгувчига,
Тангрига узансин банданинг қўли.

ИЙМОН ШАВҚИ

Раббимизнинг раҳмон-раҳми,
Яратганнинг қудрат – фаҳми,
Кўк юзидан ерга қадар,
Яратганга муҳаббатдир.

Дунё тушар ҳолдан-ҳолга,
Мутлоқ бизни яратганга.
“Ла илоҳо иллоллоҳ”ла
Ислом дини ҳидоятдир.

Озондаги сасинг сеҳри,
Балоғатнинг эъзоз, меҳри…
Асрларнинг юзи бори,
Қуръондаги бир ҳикматдир.

Замон-замон пайғамбарлар,
Яратгандан берди хабар.
Суралари дилда яшар,
Муҳамматдан омонатдир.

БИР САҲАР ИЛҲОМИ

Оқариб кўринар саҳарнинг рангги,
Холиқнинг хилқатга ёруғлилиги,
Дунё аввалидан илоҳийлиги,
Эритур ичида нур қаролиғин.

Тўкилур устимга саҳар шафағи,
Қуёш табассумин сўроқлайди оҳ.
Қушларнинг тўхтамас ўткинчи шарқи,
Салқин саҳарларни дараклайди моҳ.

Туйғу қанотида гуллайверар сўз,
Ҳайрат илҳомида мисра-мисраман.
Томоша этмакна истар икки кўз,
Тинур гўзалликлар: барин асрарам…

ОЗАРБАЙЖОН ТАНГРИ ЁЗГАН ИЙМОНИМ

Азаматим, хилқатимдир бу тупроқ,
Азалда ҳам қудратимдир бу тупроқ,
Абадий бир ҳақиқатии – бу тупроқ,
Озарбайжон – тангри ёзган маконим!

Шаҳидларнинг омонати, бу тупроқ,
Эр йигитлар диёнати бу тупроқ,
Дунёларнинг салтанати – бу тупроқ,
Озарбафжон тангри ёзган маконим!

Ой – юлдузли чироғимдир бу тупроқ,
Ҳурриятим, байроғимдир бу тупроқ,
Кимлигимдир, ўчоғимдир бу тупроқ,
Озарбайжон – тангри ёзган унвоним!

Дилбар Ҳайдарова таржимаси