Табриза Пунхон (Təbrizə Pünhan) 1960 йил Астара районида таваллуд топган. Озарбайжон чет тиллар университетида ўқиган. Инглиз, француз, рус, турк тилларини мукаммал билади. Шоиранинг “Севгимнинг унвони”, “Бизни кечир оллоҳим”, “Дунёни саф қилдикми биз” сингари шеърий китоблар муаллифи. У Озарбайжон медиа “Қизил қалам” мукофотининг совриндори. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси ҳамда “Ошиқ пари инжалари” мажлиси аъзоси.
ВАТАН
Кўзимнинг нурисан, дилимнинг қўри,
Ақлимсан, фикримсан эй, жоним ватан.
Онамнинг кунисан, сўзининг қўри,
Тўнмасин томирда ол қоним ватан.
Дардимнинг даъвоси, руҳимнинг ёди,
Тинчлигим, панохим, бошимнинг тожи,
Узоқдан туяман дилим меҳрожи,
Дунёда ягона, унвоним ватан.
Ота-боболарим, авлодларини,
Боламнинг, набирам, катта момомнинг,
Бутун етти авлод насли-насабим,
Жон олиб, жон берар, маконим ватан.
Санга сиғинаман, сан мани севгин,
Душманга тўладир, боқ сўлу-соғинг,
Санинг соғ-саломат, тинч яшамоғинг,
Хар замон бўлгандир мезоним ватан.
Илохий қудратдан йўғрилолмаган,
Менга олтиндайин ҳар тошинг аён,
Сўнмас оловларин дунёга ёйган,
Дунё тарихида достоним ватан.
Сен менга бобомдан қолган омонат,
Сақлашни билмадим сени саломат,
Ўғил-қизларимни қўйдим қиёмат,
Уларга қолибди гумоним ватан.
Ўлсам ортимда кўзим қолади,
Тоғингда тошингда изиб қолади,
Балки айтолганим сўзим қолади,
Эй менинг шухратим ҳам шоним ватан!
КЎРАРМАН
Дард билан оромда бир жон боғи бор,
Ҳар севинч изида бир ғам кўрарман.
Чечакни ҳавасда очган чоғи бор,
Унингда кўзида бир нам кўрарман.
Дунёнинг севинчи қоришиб ғамга,
Ҳар кун ўлим етиб келар кундамга.
Инсонни ўлдирмоқ осондир дема,
Ҳаётда нақадар бир шам кўрарман.
Энди сийналарда севги боғи йўқ,
Мажнуннинг саҳрода ғам ўйлоғи йўқ.
Қизларнинг Лайлидек кўкси доғи йўқ,
Севгининг бир қадар ўктам кўраман.
Дунёда тўрт ёндан ошар қулоқлар,
Ниш отир юракда орзу тилаклар.
Орзуга илашиб ёнган юраклар,
Гоҳ олов, қиздирар, там, там кўраман.
Инсонда бўлмаса бир орзу ҳавас,
Жонингда кездирар бир қуруқ нафас.
Қалбимнинг сўзлари тилимда қафас,
Фикрнинг кўпини ҳар дам кўраман.
ДЕЙИШМАДИ
Аввалинг боллидир, сўнгинг билинмас,
Сен дунёдан кетар онинг билинмас.
Ҳайратинг шеърингда икки юзи бор,
Ҳайрингга қанчадир жонинг билинмас.
Инсонни ўзингга боғла, боғлама,
Дилига яқин юр доғла, доғлама.
Фикринг ҳаёлингни айтаринг йўқдир,
Сўзингни ичингда сақла, сақлама.
Йиллар саф сафлашиб ўтар ёнингдан,
Ҳар йил ўз ҳаққини олар жонингдан.
Жонини берганга жон берган бўлмас,
Инсонлар бўлсада тўкма қонингдан.
Кунни тутиб бўлмас, кун келиб кетар,
Гоҳ севинч келтирар, гоҳиди бир ғам.
Ғамларнинг ичида бир севинч ётар,
Севинч бор, келиши тақдири азал.
Инсонни ичида минг бир дарди бор,
Дардин бир у билур, бирда тўрт девор.
Золим бор ичида бир қизни бошлар,
Мазлум бор ичида ётар (чановор).
Миллион йиллар ки, йўл босар инсон,
Йўли гоҳ қийиндир, гоҳида осон.
Дунёни тамоман босди-ку олчоқ,
Ҳеч сўз демадилар туйғуларингдан.
Ёмонлик инсонинг умрини еркан,
Дўстик бор дунёдан яхшилик кутган.
Табриза, дунёдан то кетмагунча,
Ёмонлик сўзини доим унутган.
ХОТИНЛАР
Ҳар қудратли бир кишининг
Орқасида бир аёл бор,
Бу дунёнинг гардишини,
Ўзагидир эр-хотинлар.
Гоҳ тоғларда ночор бўлур,
Гоҳи отда шунқор бўлур.
Ётга ярашган ёр бўлур,
Кўрсатиб ҳунар хотинлар.
Искандардек ҳукмдорни,
Мот қилгандир ақиллари.
Дорга тушса ўғиллари,
Томошабин бўлар хотинлар.
Нотавон, Ҳайрли, Маҳсати,
Шоирлар айтмиш насиҳатин.
Мўмина хотин шуҳрати,
Халққа келтирган хотинлар.
Бурла хотин, Бону чечак,
Сора хотин ақли кундак.
Кийинар араб зангидек,
Товуши баланд хотинлар.
Йўлдоши тушса зотига,
Айланар Меҳрижон Хотинга.
Кирар жангнинг майдонига,
Отини чопиб хотинлар.
Уйининг қуёши, нури,
Мақтов сўз дер у-да гули.
Шу дунёнинг бор ғурури,
Бошига қўйган хотинлар.
* * *
Бир севги ёнимдан ўтди ел каби,
Бутун борлигимни олди эгаллаб.
Бир ҳасрат кўзимдан оқди сел каби,
Мани ҳасратимдан ёнди саҳарлаб.
Кўзлари кўзимда акс бўлиб қолди,
Олови ўзимни ёндириб кетди.
Бу боқиш жонимни бир дардга солди,
Оҳ каби қалбимни синдириб кетди.
Шаъни исён отли бир хаёл эди,
Қалбимдан, руҳимдан, жонимдан кечди.
Ҳасратда букилган бир висол эди,
Ҳасрати, соғинчи қонимдан кечди.
Бу ҳасрат, бу ҳижрон ёндирар мани,
Ман қайдан ахтарай висол дамини.
Бу айб виқоримни синдирар мани,
Ким эди билмайман ҳеч кимлигини.
ВАТАН ФАХРИ
Яна йигитларим беланур қонга,
Яна шаҳидларим келур тўрт ёндан.
Бошингни тик тутгил шаҳид отаси,
Сан ҳам ғурур-ла боқ у қаҳрамонга.
Она, кўзларингда у ёшлар надир,
Шаҳидлик мақомда учган қанотлар.
Тупроқ ватан бўлмас, ватан бўлмаса,
Шаҳидлар ватанин муқаддас этар.
Дилларга отини ёзди шаҳидлар,
Элларга қолган у издир шаҳидлар.
Нурли сабоҳларга тўғри узанган,
Йўлларга отини ёзди шаҳидлар.
Тоғларнинг бошида яна бир тоғдир,
Ҳамиша тирикдир, ҳамиша соғдир.
Ватан тупроғида ўққа тутилган,
Ҳар вақт кўкдаги улуғ байроқдир.
Шаҳидлар ватаннинг фахри, ғурури,
Халқнинг шууридир, халқнинг кўз нури.
Шаҳид болаларнинг қадамларида,
Ватан одимлайди зафарга тўғри.
КЎНГЛИМ
Сан билан йўлларда кўп чарчаганмиз,
Ай, манинг абирли, ҳавойи кўнглим.
Кўп сўзу, кўз каби биз қоврилганмиз,
Дунёга сиғмаган балоли кўнглим.
Танишсак, дардимиз чиқар юзага,
Қўрқаман, нодонлар тез тутар бизни.
Совуриб кечани кундузимизга,
Зерикиш билмаган ҳавойи кўнглим.
Ҳар замон дардимга бўласан ўртоқ,
Кўп фикр-зикрингни этмайсан аён.
Ичингда жим ётар қирқинчи чатоқ,
Не замон очилар бу сирли кўнглим.
Ақлимга келганлар бошимга келар,
Бошимга тушганлар тушида келар.
Ичимга оққан ёш ёшингда келар,
Ҳамиша қайғули, давогар кўнглим.
Тўфонлар ичинда танҳо кемасан,
Ўлимларга қарши менинг кимимсан.
Севинчни ўзидан оширганмисан,
Комил бўл севгиси баҳоли кўнглим.
КЕЛИБ КЎРСАНГ АСТАРАНИ
Келиб кўрсанг Астарани,
Жаннат санарсанда яъни.
Ҳам тоғи бор, ҳам ороли,
Ҳамда қучур кенг Ҳазарни.
Тоғларининг тоши қорли,
Инсонлари кўп виқорли.
На йўқсилдир, на да борли,
Зийнатидир элин тори.
Иссиқ суви жон мадори,
Тирилур ҳар хаста жони.
Азроил ёзса фармонин,
Унда узиб олар корин.
Кўл тубидан бинафшалар,
Сув юзида роҳатланар.
Ҳар тарафни гуллар безар,
Нари тутинг оч назарни.
Лимон, наринги, teyxao,
Айланади ёлғон мунчоқлар.
Қўлинг тегса бир бутоққа,
Урар арининг лашкари.
Чайлар босибдир бағрина,
Қўрқур бир да қалби сина.
Бу жойдаги ярасина,
У тай ёмон боқур борми.
Ёйдан сарин кенгликлари,
Баргли, баҳрли боғлари.
Муздек ширин булоқлари,
Унутдирар дардларингни.
Оғоч демас, йўқдир тоти,
Оташ бўлиб ёнур суви.
Унутмассан умринг бўйи,
Бир кеч кўрсанг сен бу ерни.
Баланд тоғлар, тик майсалар,
Равоч еган қўзиларим.
Табризага меҳмон келар,
Меҳмоннинг энг мўътабари.
ДАРДИМ ТУМАН БЎЛИБ ТОҒИ КЎРИНМАС
Яна асир бўлдим, муҳаббатингга,
Боғланган кўнгилнинг боғи кўрикмас,
Ҳаётим тушганда дара,
Қораяр дунёйим, оқи кўринмас.
На ёмон отибсан мани камонда?
Ўтиб йўқ бўламан туманда, чангда,
Раво кўролмайман ўзимни санда,
Йўлимнинг ҳеч сўли, соғи кўринмас.
Юпата билмадим ўзимни ўзим,
Кўзим кўзларингдан боқар кўзима,
Қизиқиб, бўйланиб боқсам изима,
Ёшимнинг сира ҳам соғи кўринмас.
Бўлсада ҳаётим оқли-қорали,
Бир нафас қолмадинг мендан орали,
Санинг қўлларингга тушсам ярали,
Ёрилмас ярамнинг таги кўринмас.
Дардимнинг дўллари ёрса бошима,
Қиррали тоғларим чиқса қаршимга,
Дарҳол сен келасан менинг эсимга,
Дардим туман бўлиб тоғи кўринмас.
ИККИ БОШЛИ АЖДАҲОМАН
Ғамлар денгизиман бу кичик жоним,
Унутма, руҳлардан йўғрилиб ҳоним,
Қонимда на қадар шаҳид қони бор,
Оташсиз, оловсиз на қадар ёним?
Биламан дунёга хордан келмишам,
Мен самовий ўздан, нурдан келмишам,
Қиёмат кунини хабардор этган,
Исрофил чолғувчи сурдан келмишам.
Дунёга от берган Авестоман ман,
Шарбатли сув каби оқар сойман ман,
Иккига бўлиниб парчалансам ҳам,
Ўлмас икки бошли аждаҳоям ман.
Қанқанинг сувидан ичиб келмишам,
Гажладан, Фиротдан кечиб келмишам,
Наҳанг салтанатлар, савлатларимла,
Бу гўзал маконни сезиб келмишам.
Аслимга, сувимга бўлган бир онлиқ,
Қўрқувдан калима манга узонлиқ,
Кўр ўғли созила, сухбатларимла,
Миср қиличи-ла бўлди достонлиқ.
Бутун асрларга майдон ўқиган,
Сўзи қофиялик сўз-сўз тўқиган,
Низоми, Фузули, Эссар ўлмишам,
Манам бу дунёни мотлар қилмишам.
Ҳам шохам, ҳам шоир Хатоиям ман,
Жахонга сиғмаган Насимиям ман,
Узейир, Жабборли, Жалил, Собирман,
Хон қизи Нотавон, Мехсетиям ман.
Жавидам, Мушфиқман, Халил Ризоям,
Ўлмас шоирларман, у той, бу тойман,
Учрангли байроғи шамолда учган,
Самони безаган юлдузман, ойман.
Доим қатланаман ҳар азиятга,
Доҳийлар бераман башариятга,
Ҳудуд танимаган маҳаббатимла,
Мен қучоқ очмишам ҳар кун миллатга.
Қўрқаман тарихинг манзарасидан,
Жонимни талашган кўр гинасидан,
Ўлмаслар ўтирган бу мамлакатим,
Бирга минг етказар ҳар донасидан.
Дилафрўз Акрам қизи таржимаси