Мастон Гунер (1935-2006)

Алиев Мастон Расул ўғли – Мастон Гунер (Məstan Günər) 1935 йилда Товуз туманининг Асрик-Жирдахан қишлоғида туғилган. 1957 йилда Озарбайжон Педагогика институтини тамомлаган.
Республика матбуотида илк шеърлари 1955 йилда чоп этилган. Озарбайжон телерадиоқўмитасида ходим, муҳаррир, бўлим мудири, Бош муҳаррир бўлган. Кейин “Адабиёт ва инжасанъат” газетасида бўлим мудири, “Ганжлик” нашриётида Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. Шоир, публицист.
Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси (1959) ва Журналистлар жамияти (1976) аъзоси. Озарбайжон Давлат мукофоти лауреати (1980).

ИССИҚ КЎЙЛАК

Мактубингни олдим бугун, онажон,
Севинчдан юрагим айланар тоққа.
Ёзасан: “Ай ўғлим, қор ёққан замон,
Юрагим титроғи кўчар япроққа.

Беҳуда қиш чоғи бўлганман мен ҳам,
Аёзда одамга топилмас тиргак.
Онанг қурбон бўлсин, бир ёз бордими –
Маним жўнатганим иссиқ жун кўйлак?”

Кичкина мактубда буюк қалбингни,
Илиқ нафасингни ҳис қилдим, Онам.
Онажон, бу мактуб ҳароратлидир,
Менга юборганинг иссиқ кўйлакдан.

Хосият Рустамова таржимаси