Марварид Дилбозий Пошша қизи (Mirvarid Paşa qızı Dilbazi) сермаҳсул шоира ва таржимондир. У Озарбайжон адабиётига ўз асарлари билан салмоқли ҳисса қўшган. 1934 йил Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Озарбайжоннинг биринчи халқ шоираси (1979 йил), (1986 йил) Давлат мукофоти соҳибаси. Унинг шеърлари дунё тилларига таржима қилинган.
* * *
Гулман, сансиз ҳазон ўлсам,
Шанман, ман бағри қон ўлсам,
Ман ҳам бир кун тўфон ўлсам,
Ҳазин саслим, хуш нафаслим,
Етишмасми ҳазон фаслим?!
Ўтман, ўчсам, кулга дўнсам,
Оловман пориллаб сўнсам,
Осон сузсам, қийин чўксам,
Ҳазин саслим, хуш нафаслим,
Келмасмикин ҳазон фаслим.
Бор эдинг, бор бўлдим мен ҳам,
Чечакларнинг ишқи санда.
Муҳаббатим, қуёш нурим,
Сўзи бол, қалби биллурим,
Ҳазин саълим, хуш нафаслим,
Келсанг, келар баҳор фаслим!
* * *
Сен- қаҳқаҳа,
Мен- кўз ёши.
Қайдасан кўнглим сирдоши?
Тўфонлидир умр қиши.
Сен кул!
Мен кулишни билмам!
Шодлик ичида бу олам,
Надир кўнглимдаги бу ғам?
Найлайинки мен бахти кам,
Дард не билмам ҳамон.
Ғам эгди мағрур бошимни,
Топмадим сирдошимни,
Селга айланган ёшимни,
Ўзимдан айро билмасман.
Саҳрода ўсган бир гулман,
Фасли қуруқ ўтган йилман,
Истайдурман сансиз ўлсам,
Найлайин ўла билмасман…
КЕЛ
Қирқ очар, эшик очмас,
Қирқ қанотда қуш учмас.
Йигит зоти дордан қочмас,
Кел қуюним, тўзоним кел.
Тарлон эдинг, бўлмагин сор,
Қўнмоқ бўлсанг чўққи ҳам қор.
Омон берма гул бўлса хор,
Кел, дунёни кезганим кел!
Кирдим ҳижрон ётоғига,
Тўздим йиллар саноғида,
Кел, эй сўлғин ёноғимга,
Марваридлар терганим кел!
МАРВАРИД
Мовий уммондан айрилган,
Марварид- ҳижрон тошидир.
Интизор ва юраги қон,
Бир гўзалнинг кўз ёшидир.
Садафдан айрилган у дур,
Унингчун шундай ғамлидир.
Токайгача айрилиқдур,
Ҳасратнинг дамларидир.
Манинг бу бахтимни билиб,
Марварид от қўйган онам.
Бир инжа дурман, айрилдим,
Мен ҳам у мовий уммондан.
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси