Жавоншир Асқар (Cavanşir Əsgər) 1961 йили Озарбойжоннинг Хирдаланда районида туғилган. Шеърлари 1984 йилдан Озарбайжон вақтли матбуотида чоп этилади.
* * *
Унутаман куй-қўшиқни,
Ёлғиз ўзим кезаман.
Ёдга олмай сан ишқни,
Бир кун сансиз кезаман.
Бағримга япроқ тушади,
Депсиниб совқатган сари,
Бахтли ҳам эмасдир бу диёр,
Ҳолимдан кулганинг сари.
Ёмғирга айлансам булутдай,
Енгиллашиб бўш бўламан.
Унутиб ҳиссим, туйғумни,
Юраксиз бир тош бўламан.
Одимларим унмас сира,
Ер ҳамон оёғим тортади.
Гўзаллар ўтар бир бокира,
Боқиши дилимни тортади.
Қучиб мани овутади,
Ғофил туннинг кўланкаси.
Кеча бағримга ботади,
Йўқса борлиқ куйиб кетар.
АЁН БЎЛМАСИН
Кўзимни яшириб ичимга,
Йиғладим, кўрган бўлмасин.
Дардларимга ватан бўлдим,
Асрадим, аён бўлмасин.
Ўз-ўзини сотган ҳам кўп,
Отган ҳам кўп, ботган ҳам кўп,
Ортимдан тош отган ҳам кўп,
Ортимдан кулган бўлмасин.
Жонимга гул тақмай бўлсин,
Бир қўлим бир ёқам бўлсин,
Кўзларимда қолган бўлсин,
Ичимда ўлган бўлмасин.
* * *
Валлаҳ, бир жондан тўйиб,
Кўчимни йиғиб кетаман.
Ўз қўлимла ўз уйимни,
Учириб, йиқиб кетаман.
Тўлиб йиғлаган олади,
Қора боғлаган олади,
Тутиб сақлаган олади,
Қўлингдан чиқиб кетаман.
Тўзаман бу дунё каби.
Қандай тўзмай риё каби,
Қўлларимда гуллар каби,
Сийнама санчиб кетаман.
Дунёнинг ёлғон одами,
Оёғи ноггирон одами,
Бир, икки ёнган одами,
Ёндириб, ёқиб кетаман.
* * *
Дунёда ҳеч бутун нарса кўрмадим,
Ҳар нафас яримта, ҳар одим ярим.
Ташладим, дарвишдек бош олиб кетдим,
Ташладим, қўй дедим ўзимдан нари.
Отдим ўз ичимга ўз дардларимни,
Бегонамас ўздай ютишасизми?
Сукутга берганча нолаларимни,
Ичида йўқ дея эшитасизми?
Дардни англаганлар сийнаси доғли,
Умманлар жимгина кўчар ичинда.
Ер боғли, кўк боғли, тўрт ёним боғли,
Умрим ўтаётир, ҳазар ичинда.
Узоқдан кўринган, хуш ёқар кўзга,
Ҳар кўрган сувларим, дарё эмас-ку?
Ичингда қурганинг дунёлар кўзда,
Кўрганинг бу дунё, дунё эмасдир.
Шунда ўз юрагинг эшитар сани,
Умринг одим-одим кўк на эй одам.
Танҳолик совуқдир, музлатар сени,
Ичингга ёқмоқни ўрган эй, одам…
Дилбар Ҳайдарова таржимаси
* * *
Кўнглимда бир ҳазин қўшиқ кабисан,
Сирли овозингни жим ўқий олар.
Кўзларинг қайғули шеъримга ўхшар,
Уни менда бошқа ким ўқий олар.
Ҳасрат суви билан ичимда ҳар кун,
Юз рангда, юз хилда гуллар унади.
Ҳар кун ўз ичимдан топаман сени,
Ҳар кун кипригимга дардинг қўнади.
Қаердан келганман, кимман, не учун?!
Келганим, кетганим йўл топилмайди.
Ҳар куним бир йўлдир, ёпилар бир-бир,
Кўнглимга очилган йўл ёпилмайди.
Умр ўтиб кетди, бир он ичида,
Йўл солдим, тўгридан ёлғонинг каби.
Сени юрагимда доим асрадим,
Ишқимни дилингга солганинг каби.
Кўрдимки, нақадар ҳикмат яширин,
Томчилар тоғларни ўйган у ерда.
У пайтга хаёлан неча бор қайтдим,
Ҳеч нени топмадим қўйган у ерда.
Кўнглимда бир ҳазин қўшиқ кабисан,
Сирли овозингни жим ўқий олар.
Кўзларинг қайғули шеъримга ўхшар,
Уни мендан бошқа ким ўқий олар.
Озар тилидан Раҳмат Бобожон таржимаси