Имом Жамилли (İmam Cəmilli) 1954 йил туғилган. Афғонистон уруши қатнашчиси. Афғонистон ҳақида қатор китоблар муаллифи. Шоир, журналист, публицист, носир. Ганжада диёрида яшаб, ижод қилади. Унинг “Отим Ватан, сўзим Она”, “Табриз ҳасрати” каби 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган.
* * *
Ғариблик кўп оғир юкдир,
Уни бошидан ўткарган билур.
Бир ғариб толенинг кўпдир хатоси,
Қувончли куни ҳам ҳасратли бўлур.
Қисматдир туғилган кундан бизларга,
Яшамак ғам-ғусса қучоқларида.
Тугунмас бир юқдир ундан бизларга,
Ҳижронда ғариблик сўроқларида.
Танҳолик ҳокимдир ғариб юракка,
Узоқлатиб бўлмас бир дақиқага,
Кучини кўрсатар ҳар бир тилакка.
Ортдан пичоқ урар юрт эгасига.
Бировга кўрсатмас кўзларин намин,
Ҳар замон ёшини кўрсата билмас.
Кун сайин кетади, менинг дармоним,
Ғариб кулса чин дилдан кулмас.
Ғариблик кўп оғир юкдир, қардошим,
Уни кўрган билар, кечирган билар.
Бу ғариб толенинг кўпдир хатоси,
Умрнинг ҳар дами ҳасратли бўлур.
ОНАМ
Онам бетоблигида ёзилган шеър
Ғамлар менинг юрагимда,
Кеча-кундуз дардсан, онам.
Ўзингдан минг карра буюк,
Менга буюк мардсан, онам.
Нафасингда яшайдирман,
Сани кўрсам яйрайдирман.
Ичингдаги оғриқдирман,
Дунёларга тенгсан онам.
Қалбинг қалбимга боғлидир,
Қалбинг ватан сўроғлидир.
Не десанг бари ҳақлидир,
Дилимга мадорсан, онам.
ОТАМ ХОТИРАСИ
Саҳарда уфқнинг ранглари бўғиқ,
Кўкни тўлдирибди булутлар яна.
Ёдимда оталик кунларим тўлиқ,
Маним овозимда булут бор яна.
Сиз менинг севинчим, сиз яна ғамим,
Вурғунни қўрийман, соғинчни севдим.
Нурли табассуминг кўнгил ҳамдамим,
Сўзинг, суҳбатингдан исинди уйим.
Овуна олмайман ёдинг етарди,
Кунимни санчаман ерларга ота…
Қаро қиш баҳордан хабар келтирди,
Сани қайтармади бу баҳор, ота…
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси