Элмиддин Ҳабибўғли (1982)

Юсупов Элмиддин Ҳабиб ўғли (Elməddin Həbiboğlu) 1982 йилда Озарбайжоннинг Фузулий туманида туғилган. “Кечиккан орзулар”, “Ватаним тошига қўйинг бошимни”, “Табассум” номли китоблари чоп этилган. Туркман ёзарлар бирлиги аъзоси. Озарбайжон нашриётида хизмат қилади.

* * *

Яна сенсиз бу куним, яна руҳим паришон,
Уюшади баданим, юрак уради ишон,
Сўрмоқдан зерикмаслар сани мандан сўрашган,
Санинг ишқингда куйган, юрагимга на дейин,
Келмайди деб айтайми?

Дейинми у кулганда, бутун дунё қувонур,
Сўзларим оловланур, бутун ҳиссим уйғонур,
Ўчиришни билмайман, бутун руҳим ҳам ёнур,
Санинг ишқингда ёнган, юрагимга на дейин,
Келмайди деб айтайми?

Дейинми у боққанда, унутаман ўзимни,
Унга бағишлагайман, ҳар шеъримни, сўзимни,
Очаман ҳақ уйига яратганга ўзимни,
Айтчи менинг дардкашим яратганга на дейин?
Севганим билмайдими?

Ҳеч алиша билмайман, сенсиз бу бўш ҳаётга,
Ўзинг айтчи ишқдан бу қора коинотга,
Сан ўзгага Онасан, ҳабиб ўғлин ёт ата,
Сенга мендан узоқда бах топганга на дейин,
Ярадан ўлмайдими?

* * *

Эй табибим, ман ахир ўзга нигор истамадим,
Сан ўзингсан баҳорим, ўзга хабар истамадим.

Ман санинг ишқинг ила, мажнундан ўтиб кетдим,
Ёр маним давлати-боримдир ки, бор истамадим.

Бағримда ўт қаланиб, ёнур намруд ўтидек,
Қўй ёнай, ўт дилимни гул бўлишин истамадим.

Ишқ йўлида шишадек, ёр мани оссангда дорга,
Ишқ дори бошимдадур, , ёр куйишинг истамадим.

Ўқийди ўз гулига, сўзларимни булбули-зор,
Қўрқдимки ёр келиши, бир йил бўлар истамадим.

Чун ёрим яхши билар, кўзларининг хастасиман,
У кўзлар ўзгасига манзил бўлар, истамадим.

Ким бўларки ёр учун, Ҳабиб ўғлидек ўсал,
Шоирнинг қадди эгилиб, дол бўлар истамадим.

МАНИМ КИМИМСАН?

Сан маним ҳасратим, сан маним ғамим,
Ҳам маним савлатим, ҳам маним дамим,
Ўзингга олмайсан, сирли аламим,
Умр мизробимсан, умр симимсан,
Ўзим ҳам билмайман, асли кимимсан?

Ҳеч қачон изламадим, изингдан ўзга,
Ой юзга боқмадим, ўзингдан ўзга,
Қувонч ахтармадим ўзингдан ўзга,
Ўзимга туғишган, туғма дилимсан,
Ўзим ҳам билмайман, маним кимимсан?

Умримнинг мизробдан созисан эмиш,
Адолар этганинг нозисан эмиш,
Умр билиб бўлмас, ёзажон эмиш,
Ўзимсан ўзимдан одим кулимсан,
Ўзим ҳам билмайман, маним кимимсан?

Таний ҳам олмайман, ўзимни сансиз,
Сақлая билмайман, тўзимни сенсиз,
Ёьлар ёндирмасин кўзимни сенсиз,
Юртсиз ҳасрат чеккан ойим, йилимсан,
Ўзим ҳам билмайман, маним кимимсан?

Дилбар Ҳайдарова таржимаси