Долға Хотинўғли (1981)

Долға Хотинўғли (Dalğa Xatınoğlu) 1981 йили Озарбойжоннинг Жулфа шаҳрида туғилган. Илк шеърий китоби “Ўзлик” номи билан 1998 йили Табриз шаҳрида чоп этилган. Кейинроқ “Чечагим менинг”, “Ўлим симфонияси”, “Денгизга яқин”, “Ойна” шеърий тўпламлари чоп этилган.
2019 йили Имомиддин Насимийнинг форсча ғазалларидан турк тилига ўгириб, чоп эттирган.

ГЎЗАЛСАН

Бир ёнимда:
Гўзалсан,
Ўртаниб, кўзларимни бир кез қолдириб,
Ўзингга боқа билмасам шундоқ гўзалсан,
Кўр бўлсам, ҳеч бўлмасам бундай,
Яна гўзалсан.
Ёзни кўзлайман,
Қаршимдан чиққан ҳар гулга эгилиб салом демоққа
Ерингга, ҳар ўсган оғочнинг бутоғини ушлаб қўл бермоққа.
Гулларни сўлдирган,
Қиш оғочларига қарамай, музларнинг буғига қарамай,
Ҳатто, юзингга тутган олтиндан ҳам шундай гўзалсан.
Бир ёнимда:
Фотографчи киши шошиб турди сўнгра,
На манга, на бошқаларга менгзаган суратимни кутганча,
Сўнгра шаҳло кўзларингга ишонолмади бир зум,
Кўзгудан боқилса, ман
чирмаб ташланганман,
Унинг ичида бўлмайдиган кийимларим,
Сўнгра унимни кесди бир полис
Отинг нима? – бақирди,
Юрагимда, отим Ҳечким-
деганда ҳуркди.
Сўнгра бир қассоб кўрдим
Бошидан тутаб, балиққа сузишни ўргатди,
Қўлимга боқиб, бир қуш учмоқликни ўрганди.
Оҳ, уйим, уйим.
Ичингда кечдим ёрқин,
Соатни қиёматга қўриб яшагим келур.

СОЧЛАРИНГ

Сочларингнинг узунлигидир умрим,
Сўйламак шарт эмас,
Бир толаси ҳам манга қийин бўлмас умр бўйи.
Биламан.
Қачон умрим бошладимки,
тугамаслигидан қўрқай?
Юрагини сиқма,
Санинг ўша сочларинг узунлигича қисилган қўлларимда?
Қани,
Денгизни шартта кўтар қўлингга,
Табассумли, у қуёш юзли юзини,
Ўзингдан сочилган ишқ дуосини тишламоқ истарам,
Истарам яна истарам.
Ишқ соч ўнгимга йўл очган ичимга.
Шундай долғалансин умримга айланмиш сочлари.
Юрагингни сиқма,
Кеч юрагинг истаса, кеч,
Қачон умрим бошладимки,
тугамасидан қўрқай?

ИЛК СЕВГИ

Нега ярар санга боқмаган бир кўз?- дегандим,
Сани қучмоқдан қанча ёта билармиш инсон?
Лабларингсиз қандай кула олар?
Оғзингсиз қандай тўя олар?
Сасингсиз қандай уйғонаркин?-
дегандим.
Сира яшамадим шанки буларсиз ҳеч қачон,
Сани илк кўрганимдан анчп кетганимдан сўнгра.
Боқишларимдан бошланди гўзаллигинг, билурсан,
Сўнгра узун,
Гўзал кўрганим қадар гўзаллашди.
Оҳ бир қиш кунини хотирлайман,
Университет ёнидаги паркни,
Чинор оғочи,
У ҳам, бизлар каби ташлаб кетган у ердан энди,
Севиниб севишмак истадик олдинда,
Зотан шаҳар оғочисиз бир кўримсиз биз учун,
Кўзимга кўринмасди ҳеч ким сенга боққанда,
Яхшики кўрмадик ҳеч кимни,
Тутилардик йўқ эса ёлворардик…
Сени севмакка бир юрак етмас,
Бир умр етмас – дердим ҳамон,
Кўр бўлар йўқлигингни кўрса кўзларим,
Кар бўлар лабларинг сузилса қулоқларим,
Сан бўйли бўшлиқ очилар
қучоғимда – билирсан дедим…
Сўнгра бир кеча йўққа чиқди дудоқларинг,
Қўлларингни қарадим ҳовучларимда, йўқ эди,
Кўзларинг сузилган бус бутун,
Кийимларингни ечгандим эгнингдан,
Ичидан топмадим сани бир лаҳза,
Бир эшик ёпилди,
Сен кетдинг, юрагим кетди, ишқлар кетди,
Эшикни итарган гўдак каби туриб- келдим,
Аммо қулоқларим,
Яна аниқ эшитарди сассизлиги,
Кўзларим яна очилди йўқлигингни кўрмоққа,
Оҳ биз, оҳ биз,
Айрилиқ севгимиз каби, онгсиз, нодонсиз…

Дилбар Ҳайдарова таржимаси