Сакит Илкин (1959)

Сакит Илкин (Sakit İlkin) – Шаҳбозов Сакит Маммадали ўғли 1959 йилда Озарбайжоннинг Ёрдамли районида, Нисоқалъа қишлоғида туғилган.
Озарбайжон педагогика университетини тамомлаган.
Озарбайжон ёзувчилари, журналистлари уюшмалари аъзоси. Олти шеърий китоб муаллифи.

ЮРАК ОРОМИН ТОПСИН!

Бир кун мени сенга ўлди десалар,
Унутмагил ишқинг билан кўмилдим.
Қабримга келмагил, ўтингда ёнар,
Қуёш куйиб кетган, мен ҳам кулиман.

Хотирангни олиб кетай ўзимда,
Ишқим синалгандир, ўз тўзимимда,
Бир малак сингари хаёлингда ман,
Аҳдимга вафо бор, ҳар бир сўзимда.

Ўт бўлиб ёндирар бир куни сени,
Боқишим ўлдирар бир куни сени,
Кўз ёшларинг сел-сел қилиб кетурсан,
Муз-муз бўлиб музлатар бир кун сени…

УМРИМНИ

Кўнгил кўзи қорним каби тўқ бўлиб,
Оғир куним, дўст озайиб йўқ бўлиб,
Ғамларим қувончимдан кўп бўлиб,
Ҳайрон яшаяпман гулдай умримни.

Севмаганни севган менми дунёда,
Боғларимда гул ўсмасми дунёда,
Дардларимдан тўйганманми дунёда,
Сайрон, сайрон яшаяпман дунёда.

Яраланган дилим каби умрни,
Харжладим бир қуш каби умримни,
Қурбон бериб балоларга умримни,
Муҳаббатга кўмдим шундай умрни.

Қуча-қуча, олам каби севдим мен,
Қўриганча қалам каби севдим мен,
Жондан суйган болам каби севдим мен,
Сева-сева яшаяпман умримни.

ОЗАРБАЙЖОН БАЙРОҒИ

Илҳом олар борлиғим, шуҳратингдан, шонингдан,
Ғалаба деб қанчалар йигит кечмиш жонида,
Юзларинг қизаргани, шаҳидларнинг қонидан,
Дўстлар учун малҳамсан, ёвга алам қиёғи,
Озарбайжон байроғи.

Боқма куздуздир кеча, ҳар онимда долғалан,
Ярадорман ё соғман, ҳар ҳолимда долғалан,
Гўйчамда, Дарбандимда, Борчалимда долғалан,
Чўққисидан боқади, сени севгани тоғи,
Озарбайжон байроғи.

Сени кўп севар Лочин, Калбасар, Шуша, Оқтом,
Фузулий ва Қубадлим Жабраилим дейди жон,
Бошим узра долғалан, тўлади Қорабоғинг,
Озарбайжон байроғи!

Жоним, севганим Ватан, ярангга қурбон сенинг,
Ёт эллардан олинган қалъангга қурбон сенинг,
Қанча шаҳид боланг бор, болангга қурбон сенинг,
Долғалан Қорабоғда, даҳшатга тушсин ёғий,
Озарбайжон байроғи!

СЕВДИМ

Биласанми, нега сени севдим, азизим,
Тозалик, ҳақиқатни, сандаги у диққатни…
Қадрлаган улфатни, соф, тоза муҳаббатни,
Кўзларингда ҳасратни, кўнглингда марҳаматни.
Нени, нени, неларни, сасингнинг оҳангини, .
Атирли нафасингни, нозик қўлингни севдим…
Манга далли сўзладинг, ўша даллини севдим…
Яна нимани севдим?
-Мени мамнун айлаган қувноқ кулишларингни.
Хаёлларимни олган, ширин кўришларингни…
Гўзал туришларингни, дунёнинг ишларини.
Яна нени, неларни…
Ғунча дудоғингдаги, ҳалим табассумларни,
Таманносиз, фалонсиз келишларингни севдим…
… Севаман!!! – сўйлаганда яноқларинг қизарди…
Сўрдим: “Балли” сўйладинг…
Ширин тилдан тўкилган санинг “балли” ни севдим.
Бир абирли уятчан бир сан борингни севдим…

Дилбар Ҳайдарова таржимаси