Бобо Вазирўғли (1954)

Бобо Вазир ўғли Месимов (Məsimov Baba Vəzir oğlu) 1954 йил 10 январда Озарбайжоннинг Исмаилли районидаги Мулла Исоқли қишлоғида туғилган. Шоир, носир, таржимон, кинодраматург. Озарбайжонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Москвадаги М. Горький номли жаҳон адабиёти институтида таҳсил олган. Озарбайжон киноматография уюшмаси раис ўринбосари. “Шухрат” ордени соҳиби. 1000 дан ортиқ шеърлари қўшиққа айланган. Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева унинг “Сенга нигоронман” “Кечирдим сени” номли қўшиқларини ижро этган.

ВАТАН

Тонгларга йўл кетган ками бизники,
Унинг ҳар севинчи, ғами бизники.
Туйғуси, омади, Ватан аталур –
Бир ерда тўйинган қалб ҳам бизники.

Ватан бир Қуёшдир, биз заррасимиз,
Ватансиз қўймагин, Тангри баримиз.
Тупроқни, ватанни севганлар учун,
Балки ороланар бу ер курраси.

Ватан “ён” деганда олишмоқ керак,
Ватан ” жон” деганда бормоқлик керак.
Бир ватандош каби биз ўзимиздан –
“Ватан-чун не этдик” – сўрамоқ керак.

Ватан – аъло онтдир, кечиларми ҳеч,
Ватан – бир зирвадир, кичирарми ҳеч,
Толейим, қисматим ёзувидир бу,
Онадир, Ватандир, кечиларми ҳеч?!

Сенсан энг муқаддас онтимиз Ватан,
Жонимиз, вонимиз, отимиз Ватан,
Санинг ҳар кунингда дўст – душманимиз,
Билинур аслимиз, ётимиз Ватан…

Ҳилпирар байроғинг Қуёшга қўша,
Озод Озарбайжон, бор бўл, минг яша!..

СЕВГИ АЙРИЛИҚДАН…

Мен узоқ сафарга йўл олган кема,
Сени тарк этаман бандаргоҳ каби.
Қўрқма айрилиқда турган қўлимни,
Севги айрилиқдан кучлидир валлоҳ.

Дунёда бор севги қанчадир билчи,
Сан маним тилимнинг азали, илки.
Қўрқма айрилиқдан, ўлим эмас ки,
Севги айрилиқдан кучлидир, валлоҳ.

Сен ҳали билмайсан айрилиқ надир,
Ҳар сафар кўнглингни қисар, ингратур,
Айрилган танадир, руҳим сандадур,
Севги айрилиқдан кучлидир валлоҳ.

Сенсиз ҳаёт эмас умр, кун манга,
Танҳо сен юракдан ёнган сен манга,
Қўрқма айрилиқдан, инон сен менга,
Севги айрилиқдан кучлидир валлоҳ.

Қўрқув интизорлик йиғлар кўзингда,
Қанча ёлвориш бор, айтар сўзингда,
Бир кун биладурсан аъло ўзинг-да,
Севги айрилиқдан кучлидир э воҳ.

Не фарқи яқинман ёдда узоқман,
Ҳамонки санингман қанчалик соғман.
Ўлсам у дунёдан қайтиб келаман,
Севги айрилиқдан кучлидир, э воҳ.

Кўз ёши абасдир, чиқиб кетаман,
Кўнглимни ўтларга ёқиб кетаман.
Мен сенга, ҳамият, субут этаман,
Севги айрилиқдан кучлидир э воҳ!..

МЕНИКИ БЎЛАР…

Келсанг, кўзларингда мовийлик келар,
Ёмғир булутлари севгига дўнар.
Сен кетсанг, самолар кўзи ёшланар,
Бир сенинг ҳасратинг яна бошланар.

Келсанг баҳор каби, сани эслайман,
Очилган ҳар гулни бахтим дегайман.
Сен кетсанг бу гуллар, сенсиз сўлгайдир,
Бир сенинг ҳасратинг маним бўлгайдир.

Келсанг, сирли тоғлар ўсиб кетади,
Келсанг ер курраси, байрам этади.
Сен кетсанг, бу дунё ёлғиз қолгайдир,
Бир сенинг ҳасратинг, ғамга қоргайдир.

Келсанг, бир дам дўнма омон- омондир,
Келсанг, қўрқиб дема, йўллар тумандир.
Сен кетсанг, кўнглимни туман олади,
Бир сенинг ҳасратинг, маним бўлади.

ХОТИРАДИР

Яна ёнар бу ўчоқ,
Ёниб, кули қолади.
Билмам не бўлар бу чоқ,
Қолгани хотирадир.

Қор ёғар тўкиб борин,
Юзи кулар тоғларин,
Бу яшил япроқларин,
Сўлгани хотирадир…

Эй чаманим чечаги,
Нега солди лачагинг?
Бу дунёнинг тўғриси,
Ёлғони хотирадир…

Нега чиқдик йўлга биз,
Жўшиб, тошар бу денгиз.
Бир достондир севгимиз,
Ҳар ёни хотирадир.

Ҳаёлдир, йўқса ёлғон,
Келиб, кетди қай замон?
Севгининг умри бир он,
Қолгани хотирадир.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси