* * *
Ҳиндистон, онажон! Ҳаёт берган боғ,
Ғамим кўп, биттасин номидир фироғ.
Фироғ – бу сингани сут тўла хурма,
Худо, мени урдинг, бошқани урма!
Шеъримни кўксимдан олар-да юлиб,
Денгизга итқитар устимдан кулиб.
Эсладим дегунча тирқирар ёшим,
Дунё менга тундир, сенсан қуёшим.
Бундаги тинчлигим, бахтим – омонат,
Очин-тўқин, майли, юртда – саодат.
Уйлидир, уйсиздир, иссиқ — совуқдир,
Оҳ, Ватан, сендан тинч ошён йўқдир.
Ҳиндистон, бахтинг шул — ўз уйингдасан,
Бахтим деб йиғлаган дил куйимдасан.
Ҳиндийчадан Амир Файзулла таржимаси