Абулфазл Меколий

Абулфазл Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Меколий – Ўрта осиёлик арабнавис шоир

1

Пок муҳаббатга сахий оҳу бу он
Менга этмиш дарди ҳижрон армуғон.
У ҳижоб бирлан бўлур ғойиб, нетай,
Бўлса ҳамхонам, этар бағримни қон.

У менинг руҳим, бу хил ғойиб бўлиш
Руҳ учун инкор этилмас ҳеч қачон.

2

Мени ўз васлидан маҳбуба даф этди,
Кўзимдан уйқуни бу дард ялаб кетди.

Сочилди ёшларим дур мисли сўнгсиз,
Бу ҳол охир қовоғимни садаф этди.
3

Бизга ижод этди бул кун навбаҳор,
Марварид ичра ақиқдек лолазор.

Шодадан боққан шақойиқ гуллари
Хол безатган қиз юзидек бeғyбop.

4

Менга хушбўй бир бинафша эт ато,
Қалбга шодлик айласин бахш бехато.

Қисқа умримнинг давомли бўлмоғин
Эт хабар, деб, унга қилдим илтижо.

Ҳусниддин Шарипов таржимаси