Хуршед Атовулло. Олтин қурбонлик истайди (ҳикоя)

Жамшид Ҳабиб янги фарзандлик бӯлган ҳамкасби Шамидани кӯриб келиш учун туғ-руқхонага шошарди. Бир йил олдин қомати озғин, лекин чиройли бу қиз такрор-такрор йӯқ, бӯлмайди, дейишига қарамасдан барибир ӯзи билан ҳамқишлоқ бӯлган бир тожирга турмушга чиқди. Унинг қаттиқ қаршилик кӯрсатишига сабаб танлаган касбини ниҳоятда яхши кӯриши ва оппоқ келинлик либоси юрак орзулари учун кафанга айланишидан чӯчи-ши эди. У эри бошқа ишлашга қӯймаслигидан ё ӯзи оилавий масъулиzтлар остида қолиб кетишидан хавотирда эди. Ана шунинг учун ота-онаси ва қариндошларининг киноя-кеса-тиқларига, сингилларининг ярим ҳазил-ярим чин қилиб «опажон, қачон бизнинг навбати-мизни олдинга сурасиз», дейишларига ҳам эътибор бермасди.
… Ӯтган йили тӯйдан бир ой олдин Шамиданинг отаси – ӯрта бӯйли, ҳали сочларига қормисол оқ толалар ёғилмаган киши Жамшиднинг ишхонасига келди. Аввалига журна-листнинг осилган қош-қовоғини кӯриб, гапни нимадан бошлашни билмасдан тараддуд-ланиб қолди. Жамшиднинг чеҳраси очилиб, ҳеч кутилмаганда ундан меҳрибонлик ила ҳол-аҳвол сӯрагач, ӯзини қӯлга олди:
– Иним, мен сизнинг олдингизга алланечук бир кулгили туюладиган илтимос билан келдим. Шамида йигирма бешга қадам қӯйди, лекин совчиларни умидсизлантириб кузат-гани-кузатган. Мен унинг касбини яхiи кӯришини биламан, ҳозир демократия замони эканлигини, ҳеч кимни мажбурлаш мумкин эмаслигини яхши тушунаман. Лекин Сиз мени тушунинг, қишлоқ одамлари қизимнинг турмушга чиқмаётганлиги сабабини бош-қача, ӯзларича изоҳлашади. Шамида ӯзини ишга бағишлашни истайди, лекин шахсий ҳаёти нима бӯлади? Агар Тожикистон Оврупо мамлакати бӯлганда эди, мен унинг амали-ни жон-дилим билан қӯллаб-қувватлардим. Лекин бизнинг урф-одатларимиз қизимнинг истакларини ӯз доирасига сиғдирмайди. Ҳозир қизимизга лойиқ, ҳар томондан ӯзига тинч, ӯзимизнинг қишлоқлик бир йигит совчи қӯйиб турибди. Қизимнинг ҳам у йигитга оз бӯл-сада кӯнгли бордек. Агар Сиз Шамидага бир марта насиҳат қилиб қӯйсангиз, зора тӯйини есак.
Шамиданинг отаси жим қолди. Жамшид бундан беш йил олдин биринчи марта олдига келган Шамидани кӯз ӯнгига келтирди. Ҳа, ӯша пайтда журналист бу нозанин қизга ҳус-нидан фойдаланиб қолган ҳолда яхшигина эр топишни тавсия этганди. Журналистлик ин-соннинг жинсига қарамаслигини, эркак ва аёл бирдайин азоб-машаққат тортишига тӯғри келишини таъкидлаганди. Оиланинг оғир юкини бирдай кӯтариб ва касб машаққатини бирдай енгиб, яхши журналист бӯлиб, мақсадига эришадиган аёллар оз топилади, деган-ди. Аслида ҳам бундайин бахтли аёлларни бармоқ билан санаш мумкин. Ҳаётини касбига бағишлаган кӯпчилик журналист аёллар турмушда осудалик билишмайди.
Ӯшанда Шамида унинг сӯзларини индамасдан тинглади-да, рухсат сӯраб чиқиб кетди. Жамшид энди қайтиб келмайди деган хаёлда эди. Лекин орадан пича вақт ӯтгач Шамида қайтиб келди. У журналистнинг синовчан назарини сезиб, деди:
– Муаллим, мен касбни танладим.
Ӯшандан буён беш йил ӯтди. Шамида аста-секин журналистлар доирасида ӯз «мен»ини пайдо қилди. Лекин ҳалигача ӯрганиш учун вақт зарур эди, вақт…
– Агар менга бирон нарса боғлиқ бӯлса, Шамида билан суҳбатлашаман, – Жамшид хайрлашиш мақсадида меҳмоннинг қӯлини дӯстона сиқди.
– У Сизнинг сӯзингизни икки қилмайди, – Шамиданинг отаси жилмайди.
… Жамшид кечқурун Шамидани ишхоналари яқинидаги бекатда кӯрди. У одатига кӯра юзининг бир томонини қӯли билан тӯсган ҳолда гавдали, лекин бироз қорин қӯйган йигит билан гаплашиб турарди. Улардан сал нарида хорижда тайёрланган машина турар ва эшиги очиқлигидан йигитники эканлигини сезиш мумкин эди. Машина ичидаги магнито-фондан Манижа Давлат айтаётган қӯшиқ эшитиларди.
Журналистни кӯрган қизнинг қулоқларигача қизариб кетди. Унинг авзоидаги ӯзгариш-ни сезган Жамшид ошиқона суҳбатга халал етказдимми деган ӯйга борди.
– Аллақачон куёвбӯлмиш сенинг қайси ҳофизни ёқтиришинггача билиб олибди, қойил! – Жамшид йигитнинг қӯлини совуққина сиқар экан, унга таҳсин айтаётгандайин елка тек-кизди ва тезда икковидан узоқлашди.
Эртасига Шамида ӯзига берилган топшириқни бажараётиб, устма-уст уч марта хато қилди ва Жамшиднинг жаҳли чиқиб, уни олдига чақирди.
– Бор, тезда эрга тег. Сен энди ҳушингниям, ақлингниям йӯқотгансан. Вактида сени жойинг бешикнинг ёни, журналистлик эмас, ӯзингни ӯзинг қийнамагин дея огохлантир-маганмидим.
Қиз аччиқ-аччиқ йиғлади. Чунки журналист унга гапираётганда бир ӯзи эмас, бир неча ҳамкасби ҳам бор эди. Ҳамкасблар қизга истеҳзоли қараб туришарди.
Кечга яқин қиз Жамшиднинг олдига кирди.
– Муаллим, мен ишдан кетайми?
– Ҳа.
– Бошқа йӯли йӯқми?
– Йӯқ ва бӯлмайди ҳам. Ӯзингниям қийнама, мениям.
Жамшид Шамиданинг кӯзларидан дув-дув оқаётган ёшни кӯриб, бироз юмшади.
– Муддатсиз таътилга чиқиш учун ариза ёз. Кейин кӯрамиз.
Икки ҳафтадан сӯнг Шамида тӯйга таклифнома кӯтариб келди. Уни ӯз қӯли билан Жамшидга бериш учун ҳеч журъат қила олмасди. Турди-турди-да, стол устига қӯйиб кетди. Журналист унга бир назар ташлади-да, бир четга отиб юборди. Тӯйга ҳам бормади.
Аслида тӯйга бориш учун ҳафсаласи ҳам йӯқ эди. Лекин тӯйнинг эртаси Шамиданинг отаси катта дастурхон кӯтариб келди.
– Сизнинг ишингиз кӯплигини биламан. Манови Сизнинг насибангиз.
Жамшид ҳатто дастурхонни очиб кӯрмади. Уни ҳамкасбларига тутқазиб, деди:
– Бугун ошхонага бормасликларинг мумкин.
… Ана ӯша Шамида бугун ӯғилчалик бӯлибди. Унинг эри эрта тонгда газета идорасида пайдо бӯлди.
– Муаллим, Шамиданинг хоҳишига кӯра ӯғлимизнинг отини Жамшид қӯйдик.
– Содда! – Жамшид аччиқ табассум қилди, лекин туғруқхонага албатта боришга ваъда берди.

* * *

Шамида Жамшидни очиқ чеҳра билан кутиб олган бӯлмасин, лекин унинг кӯзларига қандайдир андуҳми, ташвишми парда ташлаб турганини сезиш қийин эмас эди. Журна-лист шогирдининг бундай руҳий ҳолатга тушишини илгарилари ҳам кӯрганди. Ана шун-дай ҳолатларда Шамида кечгача лабида зӯраки жилмайиш билан юрар, фақатгина уйига кетиш олдидан устодини ёлғиз топиб, гап очарди:
– Муаллим, бир қийин ташвишим бор, – у гапини давом эттирмасдан номаълум нуқтага кӯз тикканча қоларди.
Бу гал ҳам эрини кузатиб турар экан, маъноли қараш қилди, лекин у ҳеч нарсани сез-масдан, уларни ёлғиз қолдиришни ӯйлаш нари турсин, балки буйруқ бераётгандайин овозини кӯтарди:
– Мен муаллимни кузатиб қӯяман.
Жамшид туйғуларини зӯрға йиғиштириб олди. Агар манови келинчак олдинги Шамида бӯлганда эди эрини гап билан узиб-узиб олган бӯларди. Лекин худди шу асно шогирднинг эрга тегишини ӯшанда қанчалик оғир қабул қилганини сезганга ӯхшади. Энди у фақат-гина кимнингдир айтганини қиладиган буйруғини бажарадиган одам бӯлиб қолмасдан, Жамшиднинг ҳаётида ёпишмаган ямоққа ӯхшарди.
Шамида эрига бошқа эътибор бермасдан жӯшиб-тошиб ҳикоя қилишга тушди:
– Кеча ёш бир аёлни олиб келишди. Биринчи марта туғиши бӯлгани учун анча азоб чек-ди. Кӯп қон йӯқотди. Тунги ӯн бирларда ӯғилчалик бӯлди. Ака-укалари аллақаерлардан қон топиб келишди. Лекин қон бериш пайтида ҳамширанинг уйқуси келади ва аёлнинг томирига кӯп ҳаво кириб, у ӯлиб қолади.
Шамида жим қолди. Жамшид маъносиз қӯл силтади. Аниқроғи, у бу ишораси билан «бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез юз бериб туради», демоқчи эди.
Лекин бирданига шогирдининг овози баландлашди:
– Биласизми, муаллим, ҳамшираларнинг айтишларича гӯё у келинчак сал олдин олтин топиб олган экан…
– Нима? – Жамшид қаттиқ кулиб юборишдан ӯзини тӯхтатиб қолди. – Олтин?! Қаер-дан? Балки жавоҳирлар оролидан капитан Флинтнинг олтинларини топиб олгандир?
-Рост айтяпман. Эрталаб ӯликни олиб кетишга келишганида у келинчакнинг онаси бир ӯғлининг ёқасидан олиб «қизимнинг ӯлимига сен сабабчисан, агар бегуноҳ қизни ӯлдир-маганингда бундай бӯлмасди», деди.
– Қайси бегуноҳ қизни?
– Бунисини билмайман.
– Муаллим, Шамида анчагина қӯрққан. Шунинг учун оғзига келганини айтаверади, – Шамиданинг эри хотинига қараб норози жилмайди.
Шамида эрига ошкора нафрат билан жавоб берди:
– Қӯрқманг, менинг қайта ишга чиқиш ниятим йӯқ ва бундай қотилликларнинг чигили-ни ёзишга ҳунарим ҳам йӯқ.
Жамшид эр-хотиннинг жанжал кӯтараётганликларини кӯриб, тезда орга кирди:
– Эринг сени эҳтиёт қиляпти. Сени аяши эса, яхши кӯришининг белгиси. Мен кеча тун-да қандай воқеа юз берганлигини аниқлаш учун уриниб кӯраман. Сен хотиржам бӯлавер-гин.

* * *

Журналист ҳали туғруқхона эшигидан чиқишга улгурмасдан нотаниш овоз эшитилди:
– Жамшид!
У ортига қайтди. Қаршисидан оқ кийимдаги чиройли бир қиз келарди. Гарчи у таниш туюлсада, лекин Жамшид қизни қаерда кӯрганлигини ҳеч эслай олмади.
– Танимадингизми? Мен Ситора бӯламан. «Орзулар ӯладиган пайтда» деган кечинма қиссангиз бор-ку, ӯшанинг қаҳрамони – ҳамшира қиз мен бӯламан-да. Энди эсладингиз-ми?
Жамшид қизариб кетди. Ҳа, у ёш умри хазон бӯлган санъаткор Шаҳромнинг ӯлими сирларини очишга ёрдам берган қиз эди.
– Салом! Бу ерда нима қилиб юрибсан? – Жамшид жилмайишга уринди.
– Филология куллиётининг иккинчи босқичида ӯқийман. Сиртқида.
– Икки йилдан буён шу шаҳарда экансан, бир мартагина қӯнғироқ қилсанг бӯлмасмиди.
– Мен Сизнинг ҳаётингизда бошқа пайдо бӯлмасликка аҳд қилгандим. Лекин нима қилиб юрганларингизни биламан. Шогирдингиздан хабар олишга келдингизми?
– Ҳа. Фарзандли бӯлибди.
– Яхши қиз. Лекин битта айби бор. Ҳалигача касбини жиннилардек яхши кӯради. Ҳатто эридан ҳам яхшироқ кӯради.
– Хайр, вақт топсанг, бизнинг идорамизга ҳам бир боргин.
– Йӯқ, идорангизга бормайман, лекин агар йӯқ демасангиз, кечқурун Сизни ӯзингниз суйган «Кант» ресторанига таклиф қиламан, – қиз чиройли жилмайдида, қӯшиб қӯйди. – Ҳаммаси менинг ҳисобимдан, Сиз ҳеч ташвиш тортманг.
Жамшид бир зум иккиланди-да, сӯнг бепарво жавоб берди:
– Қабул. Кечқурун соат олтида «Кант»да учрашамиз.

* * *

Гӯё бегоналар юзма-юз ӯтиришгандайин ҳар иккови ҳам оғзига сув олгандайин эди. Биринчи бӯлиб сӯз бошлаш учун на униси, на буниси журъат қила олмасди. Ниҳоят Жам-шид чуқур оҳ тортди-да, қадаҳларни тӯлдириб, синиқ жилмайди:
– Энди айтчи, ҳижрон, айрилиқнинг қадри не?
– Бошқа давом эттирмаслигингизни сӯрайман, – алланечук бир қатъият билан деди Ситора.
– Нега?
– Икки йил давомида биронта одамга кӯнгил қӯя олмаганим сабабини биласизми? Нега Сизни унута олмаяпман? Биласизми? – қиз кӯз қири билан суҳбатдошига қаради.
– Йӯқ. Тӯғриси, бу борада ӯйлаб ҳам кӯрмаган эканман.
– Ӯша биринчи ва сӯнгги учрашувимиздан кейин мен ӯз-ӯзимга Сизни ёшлик даври-мизнинг ғамгин хотира пучмоқларига топшираман, албатта топшираман, дея ваъда бер-гандим. Лекин бир воқеа юз бериб, Сизга бӯлган меҳрим икки карра ошди.
– Балки азайимхоннинг олдига бориб-келганимдан хабаринг йӯқдир? – Жамшид ҳазил-га олди.
Қиз бу гапни эшитмагандайин ҳиссиётга берилганча сӯзида давом этди:
– Синглим Ҳабиба менга қараганда чиройлироқ, ҳушёрроқ эди. Унга уйланишни истай-диганлар кӯп эди. Лекин Ҳабиба аввал олий ӯқув юртига кириб ӯқишни, сӯнг турмуш қуришни орзу қиларди. Аммо ӯн биринчи синфда ӯқиётганда бир ҳаромзодага ошиқ бӯлиб қолди. Мен у лаънати синглимнинг кӯнглини қандай топганлигини билмайман, лекин ундан ӯн ёшга яқин катта бӯлишига қарамасдан ҳаммага маъқул эди. Ҳатто мен ҳам унинг ошиқлик ҳақидаги тӯқималарига ишонгандим. Лекин бошга келганни кӯз кӯрар экан. У лаънатининг хотини, тӯртта боласи бор экан, Ҳабибани ҳомиладор қилди-ю, қора-сини кӯрсатмай кетди, ярамас.Уни қидиришларим беҳуда кетди, айтишларича Россиянинг аллақайси бир гӯрига кетган экан. Мен синглимнинг у лаънатидан орттирганини йӯқо-тишини ва бошидан ӯтганларни тезроқ унутишини қанчалик истамайин, бӯлмади. Бир куни эрта тонгда уйғониб, Ҳабиба ётган ӯринни бӯш кӯрдим. Юрагим ҳовлиққанча уни қидиришга тушдим. Ҳеч қаерда йӯқ эди. Ниҳоят, эгаси йӯқ, бузилиб ётган бир оғилга кир-сам… У ӯзини осибди. Ҳатто ӯлим билан юзма-юз келганда ҳам синглим очилмай хазон бӯлган ёшлик ишқининг нишонаси – олти ойлик боласидан айрилишни истамабди. Бир тобутда икки ӯлик кӯтарилди. Бир қабрга ёшгина қизнинг покиза ишқи ва бир номарддан қолган нишонани кӯмиб келишди… Бу ҳодисадан сӯнг анчагача ӯзимга келмадим. Уй мени чақиб-чақиб оларди, қаерга қарамайин, ёш умри хазон бӯлган синглим ҳақида сӯз-ларди. Тоқат қилиб-қилиб, Душанбега келдим. Икки йилдан бери шу ердаман, – қиз бир зум жим қолди-да, сӯнг гапида давом этди.- Мен шеърнинг давомини ӯқимаслигингизни нега сӯрадим, биласизми? Биласизми, кейинги мисраси қандай?
– Худо ҳақи билмайман, – Жамшид ғамгин ҳикояни эшитиб алланечук паришонхотир ӯтирарди. – Мен бир мисрани биламан, холос.
– Давоми « Кел, бир-биримизнинг қадримизга етайлик». Мен Сизнинг иккиюзлама бӯлишингизни истамайман, мен тирик эканман, ишқингиз қалбимда бӯлишини истайман, лекин ҳеч қачон бундан фойдаланишни истаманг.
Жамшид мавзуни ӯзгартириш учун ва бундай мусибатлар оз эмас, деган маънода сӯзни бошқа томонга бурди:
– Кеча тунда фарзанд кӯраётиб, дунёдан ӯтган аёлнинг ҳам бахти қора экан. Тиб ҳам-ширасининг айби билан дунёдан ӯтди, дейишяпти.
Жамшиднинг назарида Ситора ӯзининг хаёлидан титроққа тушаётгандек туюлди. Лекин у хотиржам, бепарво қӯл силтади-да, жавоб берди:
– Бундай ҳодисалар бӯлиб туради. Қон бераётган пайтда ҳамкасбим Нодирани уйқу босади. Аёлнинг қон томирига ортиқча ҳаво киради-да, у ӯлади. Айтишларича у олтин топган экан ва бирон баҳона билан дунёдан ӯтарди-да.
– Сен бу афсоналарга ишонасанми? – Жамшид синовчан сӯради.
– Шамол бӯлмаса, дарахтнинг шохи қимирламайди.
– Нега сен у аёл ҳақида бунчалик аёвсиз гапиряпсан? Балки сенинг синглинг ҳақида ҳам кимдир шундай раҳмсизларча гапирар.
– Мен бундай одамнинг тирик бӯлишини истамайман, – Ситора совуққонларча деди. – Менинг унга куйинмаётганлигимнинг сабаби… у ӯша ҳаромзоданинг синглиси экан. Синглимнинг хунига хун тӯлашди. Мен буни эрталаб ӯликни олиб кетишаётганда билдим. У лаънати шу ерда эди.
– Бир кишининг гуноҳи учун бошқа бир инсонни гуноҳкор деб билиш яхши эмас, – Жамшид хаёлга берилганча пичирлади.
– Турадиган вақтимиз бӯлдими, дейман. Мен кеча навбатчи эдим. Уйқум келяпти, – деди Ситора бирданига кескин-кескин.
Улар шу тарзда бошқа бир сӯз демасдан, бош қимирлатиб хайрлашишди. Жамшид ик-ковининг орасида тубсиз жар пайдо бӯлганини ҳис қиларди, лекин бу совуқлик, айрилиқ-нинг сабаби ким ё нима эканлиги ҳақида бир сӯз дея олмасди.

* * *

Тонгда Шамиданинг қӯнғироғи Жамшидни уйғотиб юборди:
– Муаллим, вафот этган Гулнисо деган аёл чиндан ҳам археологик қазилмалар учун аж-ратилган майдонда олтин топиб олган экан. Ӯша ерга экин экишган эканда. Гулноз ер чопаётган эканми, ишқилиб, ӯша ерда ишлаётган эканда. Заркент туманининг Шоддара деган қишлоғида. Бир кӯзача олтин топган экан. Уни эрига кӯрсатиб, акаларига олиб борибди. Бу ерда яна битта қотиллик қиссаси бор, – ҳаяжонлаганидан Шамиданинг овози титрарди.
– Ҳозир етиб бораман, – Жамшид уйқусираб жавоб бергач, ӯрнидан турди. Кийимини кийди-да, шоша-пиша юз-қӯлини ювиб, туғруқхонага отланди.

* * *

Бош ҳаким Жамшиднинг саволларига қовоқ уйганча жавоб берди:
– Биз бу ҳодисани текшириб чиқдик. Аслида қон бериш пайтида ва у тугагач, бемор ӯл-майди. Лекин Гулнисо ҳушсизларча қӯлини чӯзади ва найча узилиб, томирига ҳаво киради.
– Агар найза узилган бӯлса, балки қон қуйиш мосламаси ағдарилиб кетгандир?
– Ҳа. Мослама ағдарилиб, ҳатто стол устидаги чойнакни пастга тушириб юборади.
– Тиб ҳамшираси бу ағдар-тӯнтардан чиқкан овоздан ҳам уйғонмайди, шундайми?
– Йӯқ… Хайр, ака, ҳамширани совуққонлиги учун ишдан ҳайдадик, яна нима қилайлик? – ҳаким зарда қилди.
Жамшид ҳеч нарса демасдан Шамиданинг хонаси томон кетди.
-Кимдир барча духтурлар ва ҳамшираларга Гулнисо тӯғрисида гапиришни таъқиқлаб қӯйибди. Ҳамма қӯрқа-писа гапиради. Бу ерда бирон-бир даҳшатли сир бор. Айтишлари-ча Гулнисонинг янгасини бир ҳафта олдин ӯлдириб, дарёга ташлашган экан.
Худди шу лаҳза Шамиданинг эри хонага кириб келди. У эрта саҳарлаб журналистни хотинининг олдида кӯриб, авзои ӯзгарди. Лекин ҳеч нарса демасдан совуққина саломлаш-ди. Жамшид бу муносабатга аҳамият бермасдан ташқари чиқди.
Ситора ҳали ишга келмаган экан. Журналист унинг телефон рақамини олмаганига пушаймон чекди. Навбатчи ҳамширадан унинг қачон ишга келишини сӯрар экан, ажойиб бир маълумот олди.
– Кеча қӯнғироқ қилганди, қандайдир иши чиқиб қолибди, туғилган ерига – Заркент-га кетар экан.
Жамшид ишхонасига келиб, ҳамкасблари билан хайрлашиб Шоддарага отланаётганда яна Шамида қӯнғироқ қилиб қолди:
– Муаллим, менинг эрим ҳам Заркентга бормоқчи, Сиз бунга ҳайрон бӯлмаяпсизми?
Шамида шундай дея қандайдир бир қӯрққандайин гапини давом эттирди:
– Ӯзингизни эҳтиёт қилинг, илтимос…

* * *

Жамшид аввал хотинининг ишхонасига борди. Нӯшофарин кутилмаган ҳодиса ҳақида-ги қисқа ҳикояни эшитгач, илтижога тушди:
– Илтимос, борманг! Кӯнглим қандайдир бир ёмон ҳодиса юз беришидан хавотирда. Ахир бугун катта ӯғлимизнинг туғилган куни…
Лекин журналист одатига кӯра ӯжарлик қилди.
– Мен боғчага бориб, ӯғлимни табриклайман. Сен ҳамма нарсадан хавотирланаверма. Анчадан буён тузукроқ нарса ёзганим йӯқ. Бирон яхшироқ детективга мавзу чиқиб қолар. Борди-ю… Ситорадан хавотирланаётган бӯлсанг, – Жамшид кӯзларини ӯйнатди. – Бу гал уни армонда қолдириш гуноҳ.
– Ӯша Ситора қуриб кетсин. Сиз бундай номаъқулчиликларни биринчи марта қилаёт-ганингиз йӯқ. Лекин менинг бахтимга қӯлга тушира олмаяпман.
– Руслар айтганларидек « Не пойман, не вор», яъни қӯлга тушмаган ӯғри, ӯғри эмас.,- Жамшид кулганича Нӯшофарин билан хайрлашиб, сафар анжомларини олиш учун уйига жӯнади.
Боғчага борганида катта ӯғли отаси олиб келган совғага ғамгин қараганча деди:
– Онам отангнинг хотини иш, онаси иш, синглиси иш, дейдилар. Бугун уйга борсам онамга отамнинг болалари ҳам иш, дейман…
Жамшид овози борича кулиб, ӯғлини қучди, осмонга отиб, эркалади ва хайрлашди.
Кичик ӯғли у олиб борган машиначани ӯйнаганча хурсандлигидан отасининг кетаёт-ганлигига эътибор бермаслигини кӯриб, у билан хайрлашганда соат кундузги бирга яқин-лашиб қолганди.
Боғчадан чиқиши биланоқ у ерда турган такси белгиси туширилган машинани кӯриб, қувонганча ӯтирди. Шу он кӯнглидан бир шубҳа визиллаб ӯтди: «Бу ерда бирон марта такси тӯхтаб турганини кӯрмаган эдим. Шаҳарда бӯлса, биронта такси Суғд вилоятига тегишли «02» рақами билан юрмайди».
Лекин бахтига қарши бу шубҳа жуда тез тарқади. Ҳайдовчи йӯловчининг хавотирини сезгандайин деди:
– Мен аслида Заркент туманига бормоқчи эдим. Иккита йӯловчим бор. Учинчи одам мана шу боғча олдига келмоқчи эди. Ҳалигача дараги йӯқ.
– Шундайми? Агар йӯловчиларингиз тайёр бӯлса, бирга кетар эканмизда. Мен ҳам Заркентга бормоқчиман.
– Заркентнинг қаерига? –ҳайдовчи шунчаки сӯрагандай бӯлди.
– Шоддарага.
Жамшид ҳайдовчининг қанчалик хунук тиржайганини кӯрмади…

* * *

Назорат нуқтасидан ӯтишаётганда ҳайдовчи йӯл назорати ходимига ӯн сомоний узат-ганда , у пулни индамасдан олиб, машина, ҳайдовчи ва йӯловчиларнинг ҳужжатларига заррача эътибор бермасдан ӯтказиб юборар экан, Жамшид икки йӯловчи ва ҳайдовчига тузукроқ разм солиб, уларнинг афтлари ӯхшашлигини сезиб, кӯнглида ғашлик ҳукм сур-ганида аллақачон кеч бӯлганди. Варзоб туманининг Зардеҳ қишлоғи яқинида ҳайдовчи қандайдир бир баҳона топиб машинани тӯхтатди. Журналист сигарет чекиш учун пастга тушди ва атрофдаги чиройли манзарага тикилиб қолди. Икки йил олдин Шаҳром мана шу минтақада ӯз жонига қасд қилганди. Жамшид хотираларга берилиб кетиб, оқ дӯппили йӯловчининг ортидан пусиб келиб, бошига узун темир билан қаттиқ туширганини сезмай қолди. Журналист букчайиб қолар экан, йӯловчи олдига ӯтиб қаттиқ тепди. Йӯлдошлари-дан қайси бирининг қӯлида пичоқ ялтилларди. Биттаси тиззасига темир билан урди. Жам-шиднинг кӯкраги қаттиқ оғриб, қӯли иссиқ қонга тегди.
«Шаҳромнинг ӯлган ери. Бир пайтлар қани эди мен ҳам мана шундай кӯркам бир ерда жон берсам, дея орзу қилардим, – Жамшиднинг кӯнглидан аламли ӯйлар ӯтарди. – Лекин Шаҳром нима учун ӯлаётганини биларди, мен-чи, нима сабабли жон бераётганимни ҳам билмасдан ӯлиб кетяпман».
У бутунлай ҳушидан кетаётганда ҳайдовчининг овози аранг қулоғига чалинди:
– Тезда жарга ташланглар, орқадан қандайдир машина келяпти.

* * *

Пойтахтдаги «Н» тумани жиноят қидирув бӯлими бошлиғи полковник Шоҳин Азизов ва терговчи Омонов Жамшиднинг эшиги олдида бир зум тӯхтаб қолишди. Ичкаридан болаларнинг ӯйин-кулгилари овози эшитиларди.
– Нӯшофаринни чақириб, воқеани тушунтирамиз ва баёнотини оламиз, – деди Омонов.
– Агар шундай қилсангиз, мендан катта бӯлишингизга қарамасдан пешонангизга битта ӯқ жойлайман, – Азизов совуқ ва қаҳр аралаш гапирди. – Болаларнинг нима гуноҳи бор? Нега уларнинг завқли ӯйинларини бузамиз?
– Ахир уларнинг оталари жон берай деб ётибди, у ӯлимидан олдин бир марта бӯлсада болаларининг дийдорига тӯйиб олсин, – терговчи алланечук чӯчигандайин гапирарди.
– Агар Жамшид жарроҳлик амалиёти пайтида вафот этса, билиб қӯй, бугуннинг ӯзи-даёқ Шоддараларинг гӯристонга айланади.
-Унда нима қиламиз?
– Мен боланинг туғилган куни учун совға олиб келдим. Гӯё табриклаш учун келдим, бошқа ҳеч нарса.
Агар Омонов Азизовнинг феъл-атворидан хабардор бӯлмаганида, агар унинг кимсан «шеф»нинг ӯзига куёвлигини билмаганида, агар бу одамнинг Жамшидга нисбатан қанча-лик меҳру муҳаббати борлигини эшитмаганида эди, балки ҳозир воқеа бутунлай бошқача тус олиши мумкин эди. Лекин ҳозир итоат қилганча Азизовнинг қӯлидан каттагина айиқ-чани олдида, эшик қӯнғироғини босди.
Нӯшофарин аввалига уларнинг икковига хавотирлик билан тикилди, лекин совғани кӯриб, хижолат тортди.
– Келинглар, келинглар, Жамшид акамнинг тӯсатдан зарур ишлари чиқиб қолиб, Зар-кентга кетдилар.
Уй тӯла меҳмон эди. Жамшиднинг катта укаси бир зумда меҳмонларнинг олдини ноз-неъматларга тӯлдирди. Омоновнинг томоғидан ҳеч нарса ӯтмас ва у турли баҳоналарни ишлатиб, ҳамсабоғи бӯлган аёлдан Жамшиднинг қаерга ва қачон кетганини сӯрарди. Азизов бӯлса, бепарвогина болалар билан суҳбатлашиб ӯтирарди.
– Кейин сен мениям олиб боргин, томоша қилиб келаман, демадингми? – полковник Жамшиднинг кичик ӯғлини бағрига босиб, меҳрибонлик билан сӯради.
– Йӯқ, дадам менга мошинча олиб келдилар. Кейин битта таксига ӯтириб кетдилар.
– Такси?
– Ҳа, қизил такси. Соқоли оқ битта одам дадамнинг сумкаларини мошиннинг орқасига қӯйди. Буни холам ҳам кӯрдилар.Дадам холамга боғча пули бердилар. Холам дадамларни кузатиб кӯчагача чиқдилар.
– Нӯшофарин, менимча бу ӯғлинг сенга қараганда боғча холасини яхши кӯради. Нуқул холасини гапиради, – кулди полковник ва шундай гап орасида сӯраётгандай сӯради. – У чиройли холангнинг оти нима экан?
– Содиқова Салима Худойийевна, – бола бурро жавоб бериб, ҳаммани кулдирди.
Азизов ва Омонов яна пича ӯиришгач, хайрлашиб чиқиб кетишди.
Шоҳин Жамшиднинг уйидан узоқлашишгач қӯл телефонидан ҳамкасбларига кӯнғироқ қилди, ҳол-аҳвол сӯради ва тезда Салима Содиқовани топишларини тайинлади.
– Маориф мудирига қӯнғироқ қилиб, боғча мудирасининг яшаш манзилини аниқла. У Содиқовани ернинг тагидан бӯлсаям топиб беради.
Шундан сӯнг Азизов «Қарияи боло» беморхонасига қӯнғироқ қилиб, ким биландир гаплашди-да, Омоновга ӯгирилди:
– Жамшиднинг жони ҳалигача қил устида экан. Пичоқ урганларидан ташқари устига битта оёғини синдиришган ва бошига қаттиқ уришган. Ҳалигача ҳушига келмабди.
Азизов бу гапларни айтгач, айбдорлардек жилмайди:
– Менинг қӯполлигим учун кечир, лекин боланинг туғилган кунини мотамга айлан-тириш учун маънавий ҳуқуқим йӯқ эди.
– Шоддарага бориш учун Жамшид нима деган бӯлса, мен Нӯшофариндан билиб ол-дим. Биз ҳозир туғруқхона бош ҳакими билан ҳам суҳбатлашишимиз зарур. Менимча, калаванинг учи шунда, – деди Омонов гӯё Азизовнинг узр сӯраганини эшитмагандайин.
– Қӯнғироқ қилайми? – деди Шоҳин.
– Ҳали Жамшиднинг уйига бормасимиздан олдин мен йигитларга бош ҳакимни топиш тӯғрисида топшириқ бергандим. У иш жойида бизни кутиб ӯтирибди. Шунингдек, Айний туманидаги назорат нуқтасидан Жамшидни олиб келган машина ҳайдовчиси кӯрсатма-лари бӯйича ӯша машина ва йӯловчилар ҳақида маълумот етиб келган бӯлса керак.
– Ундай бӯлса, беморхонага борамизми? – сӯради Азизов ва Омонов тасдиқлагандайин бош тебратди.

* * *

Жарроҳ-профессор Азизов ва Омоновга Жамшиднинг олдига киришга рухсат берганида соат миллари кундузги 12 ни кӯрсатиб турарди. Журналистнинг бутун бадани боғлаб таш-ланганини кӯрган ҳар икки милиса ходими бир-бирига хижолатли боқди. Лекин Жамшид-нинг ҳар доимгидай сокин овози уларни бу ноқулай ҳолатдан қутқарди.
– Менимча, бу вазиятимдан фойдаланган ҳолда Омонов бу гал отини олға чоптиради-ёв.
Омонов жилмайганча сӯради:
– Биз билан гаплашишга кучинг етадими? Мабодо соғлигинг ёмонлашадиган бӯлса…
– Мен бир соатдан буён телефонда гаплашяпман. Аслида сенда бор маълумотни мен олдинроқ билиб олганман. Бу гал ҳам зиёфат сенинг ҳисобингдан бӯлади, деб қӯрқаман.
– Сиз соғайиб кетиб, ӯрнингиздан туринг, битта эмас, бешта зиёфат мендан, – Азизов эски дӯстларнинг суҳбатига хушҳоллик билан қӯшилди. – Худо ҳақи, агар бирон нохуш ҳодиса юз берганда Шоддарани ер билан яксон қилардим.
– Яхши, Жамшид, кел, қарталарни очайлик, – Омонов курсига ӯтириб, папкасини очди. Шоҳин бӯш каравотга, бемор билан юзма-юз ӯтирди. –Ҳамма фожианинг бошланаши, аниқроғи бу шум ҳодисанинг маркази – беморхона. Сен янги кӯзи ёриган ҳамкасбинг Ша-мидадан тунда ҳамширанинг айби билан вафот этган аёл тӯғрисида эшитгансан. Кечқурун бир тиб ҳамшираси билан бу борада гаплашгансан. Биз у ҳамширани топа олмадик. Лекин Нӯшофариннинг айтишича бу суҳбатдан сӯнг сенга Ситоранинг синглиси ҳалиги бемор-хонада ӯлган аёл – Гулнисонинг акаси айби билан ӯзини осгани маълум бӯлган. Бу икки фожианинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақида исбот топилганича йӯқ. Ӯша тунда Ситора Гулнисонинг хонасига бирон марта кирган эмас. Бу далилни Ситора даволаётган, туни билан мижжа қоқмаган бемор ҳам тасдиқлади. Эртаси куни тонгда сен Шамиданинг қӯн-ғироғидан сӯнг Заркентга йӯл олдинг. Ӯша телефон суҳбатидан бизга қанчалик маълум бӯлишича Гулнисо экинзорда ишлаётиб, олтин топиб олади. Заркент ички ишлар бӯлими-нинг барча ходимлари у ердаги одамларнинг уйларини текшириб чиқишади, лекин ҳеч ким олтин ҳақида эшитмаган, бу гаплардан сира хабари йӯқ. Сен таксига ӯтириб Шод-дарага жӯнадинг. Биз сен кетган таксини топдик. Уни ӯша тонгда, тахминан соат ӯнларда бир номаълум одам Суғд вилоятида яшайдиган кишидан икки баравар нархига сотиб ола-ди. Машинани сенинг жонигга қасд қилинган ердан тахминан уч километр юқорироқдаги ердан топдик. Ҳайдовчи ва йӯловчилар машинани жарга итариб юбориб, ӯзлари ғойиб бӯлишади. Ҳозирча биз уларни топа олмадик.
– Машина жарда, мен беморхонада, ҳайдовчи ва ака-укалари Россияда мардикорлик қилишяпти, – кесатди Жамшид. – Балки мен уйқуда ётганимда ӯзимни ӯзим шу ҳолга солгандирман?
– Ака-укалари? Буни қандай исботлайсан? – Омонов ӯртоғининг кесатиғини сезмаган-дайин сӯради.
– Уларнинг учовиям ё ака-ука эдилар, ё яқин қариндошлар, – деди қатъийлик билан Жамшид. – Бир-бирларига жудаям ӯхшашишарди.
– Таксини боғча тарбиячиси, ӯша машинани сотган суғдлик одам кӯришган. Қизиғи, у такси Сиз боғчага киришингиз билан пайдо бӯлган. Балки ортингиздан тушишгандир? – Шоҳин луқма ташлади. – Шунингдек Сизни беморхонага олиб келган ҳайдовчи ва унинг машинасининг орқа кабинасида ӯтирган қиз Сизнинг жонингизга қасд қилишаётганини аниқ кӯришган. Ҳайдовчи қӯрқиб, орқага қайтмоқчи бӯлади, лекин йӯловчи қиз улар ури-шаётганлари йӯқ, суҳбатлашишяпти, дейди. Орқадаги машина яқинлашиб келгач, анови-лар Сизни жарга ташлашади-да, қочиб қолишади.
– У қиз ким экан? У ҳозир қаерда? Оти нима экан? – хаёлчан сӯради Жамшид.
– Ӯзини Шоҳиста Кабирова деб таништирибди. Афсуски, уни бошқалар сӯроқ қилиб, жавоб бериб юборишибди. Мен ҳайдовчини сӯраш билан банд эдим. Лекин қизнинг яшаш манзилини ёзиб олишган.
– Эртага кӯрибсизки, у ерда бошқа одам яшайди ва у қиз Россиянинг қайси бир бозори-да кабоб ё сомса сотаётган бӯлиб чиқади. Сенинг ӯрнингда бӯлганимда у қизга жавоб бер-масдим. Сурати борми?
– Бахтимизга сурати бор, – жавоб берди қувонч билан Шоҳин, – менинг бир одатим бор, суратини олмасдан бурун биронта гувоҳга жавоб бермайман.
Полковник қӯлидаги папкадан сурат олиб, журналистга узатди. У ва Омонов икков синчковлик билан Жамшиднинг чеҳрасига тикилишди. Журналист суратга совуққина қаради-да, пичирлади:
– Мен у эканлигини билардим.
Омонов тезда қӯл телефонида кимнидир чақирди-да, буйруқ берди:
– Гувоҳ Кабировани тезликда топинг!
– Уни тополмайсан, Омонов, тополмайсан! Зиёфатга ваъда бер, менинг айрим қонун-бузишларимга кӯз юм, бу можаронинг сирини икки кунда топиб бераман.
– Жиноий иш генералнинг қӯлида, – Омонов Шоҳинга қараб ғулдуллади. – Қӯлимдан ҳеч қандай ёрдам келмайди. Агар айбинг бӯлса, бу гал жавоб берасан, дӯстим.
– Генерал Жунайдовнинг куёви ёрдам бера олмайдими? – Жамшид Шоҳинга синовчан боқди.
– Агар оғир гуноҳ бӯлмаса, ҳал қиламиз, – жавоб берди полковник.
– Болаларимнинг қувончини мотамга айланишига йӯл қӯймагани ва зиёфат ваъдасини бергани учун мана шу Шоҳинни дея у фожиалар туркумининг асл сабабини топаман, – Жамшид ғамгингина кулди. – Сиз бир неча кечириб бӯлмайдиган хатога йӯл қӯйгансиз.
Биринчиси, фожиа маркази беморхона эмас, балки бир ҳафта илгари номаълум одамлар томонидан ӯлдирилиб, дарёга ташланган аёл – тӯрт боланинг онаси. Бу иш қотиллар томонидан пул берилиб, суд экспертининг оғзи ёпилгач, ӯз жонига қасд қилиш дея эълон этилди. Иккинчиси, Сиз тезликда Шоддарага боришингиз керак эди. Аллақачон генерал Жунайдовнинг бевосита ҳимояси остида, мен у кишига жиноий иш ҳақида телефон орқа-ли ҳикоя қилгандим, бир неча нафар журналист туман ички ишлар бӯлими ходимлари билан биргаликда иш олиб боришяпти ва ҳар соатда текшириш натижалари ҳақида менга билдириб туришибди. Учинчиси, кӯп нарсани билган, бир қотиллик ва ҳамда бир суи-қасдга бевосита гувоҳ бӯлган одамга нима учун жавоб бериб юборганликларингни бил- майман. Кӯнглим сезиб турибди – ҳозир у ҳам Шоддарада. Мени беморхонага олиб келган қизни назарда тутяпман. Ситора туғруқхонада тиб ҳамшираси бӯлиб ишлайди ва бӯлиб ӯтган воқеадан бошдан-оёқ хабардор. Тӯртинчидан аввалги икки аёлнинг қотиллари ва суиқасд қилганлар Шоддарада бӯлишлари турган гап, улар бир неча кун олдин қишлоқ-дан чиқиб кетишмаган эди. Улар ёлғиз эмас, балки олтинга харидор бӯлган одамларнинг уч-тӯрттаси ҳам улар билан бирга чиқар. Мен уч қотиллик ва суиқасд битта гуруҳнинг қӯли билан қилинган ва уларнинг марказда суянганлари бор, деб ӯйлайман. Бешинчидан, агар бемалол бӯлса, менга икки-учта қӯриқчи беринг. Ӯша уч одамнинг афти менга яхши таниш бӯлгани учун уларнинг мени «кӯриб кетиш» учун келиб қолишларига ишонаман.
Жамшид бир зум тин олди ва яна сӯзлай бошлади:
– Уч қотиллик ва бир одам ӯлдиришга уриниш, – Жамшиднинг овози баланд янгради. – буларнинг ҳаммаси қаерда эканлигини ҳеч ким билмайдиган олтинларни деб! Олтинлар сири ӯша биринчи қабрга кӯмилган. Агар қабр очилса… – шу пайт Жамшиднинг қӯл теле-фони жиринглаб қолди ва ҳар икки суҳбатдоши журналистнинг ранги оқариб кетганини кӯришди.
Жамшид телефонни бир четга қӯйиб, Шоҳиндан сӯради:
– Азизов, сен «Хазиналар ороли» китобини ӯқиганмисан?
-У менинг севимли асарим, – деди полковник.
– Унда бир ажойиб шеър, қароқчиларнинг олтин топишга бағишланган шеъри бор.
Ё, хо-хо, бир шиша ром,
Ич, сенга иблис ёрдамчи бӯлиши учун.
Ё, хо-хо, бир шиша ром.
Биласизми, тӯрт боланинг онаси бӯлган аёлнинг ӯлиги қабр йӯқ. Ишонасизми? Жасад йӯқолибди! Кимдир олтин жасаднинг қорнида деб ишонибди., – Жамшид бирдан қаттиқ кулишга тушди. Кӯкрак қафаси устидан сал юқорироққа санчилган пичоқ яраси устига боғланган оқ дока қизил тусга кира бошлади. Профессор югурганча кириб, ҳар икки тер-говчини чиқариб юборди.

* * *

Азизов ва Омонов елиб бораётган хизмат машинасида Шоддарага кириб боришгани-да, бир гуруҳ журналистлар юк машинасига ӯтириб қишлоқдан кетишди.
– Биз кеч қолдик, кеч. Жамшид шу ерда ҳам биздан ӯзгирлик қилди. Бу журналистлар беҳуда қишлоқдан чиқиб кетишмаяпти. Бундан чиқади, энди ҳамма нарса маълум.
– Уларни тӯхтатиб, сӯраб кӯрсакчи, – деди Шоҳин.
– Қора кунга қолма тағин. Сӯз эркинлигига ҳужум, журналист ҳуқуқларининг топта-лиши ва яна бошқа ӯнлаб қоралашлар йил бӯйи газета саҳифаларидан тушмайди, – ош-кора нафрат билан деди Омонов.
– Адашасан. Олтин қаердалигини ҳеч ким билмайди. Аммо мен биламан, – Шоҳиннинг лабига ғолиб табассум югурди. – Тиб ҳамшираси Ситоранинг синглиси қабрини очиши-миз зарур. Мантиққа кӯра у ҳам олтин қурбони бӯлган. Ӯша тунда Гулнисога қараб турган ҳамшира Нодира қизиқ бир маълумот берди. Тӯғриси, Жамшид ӯзи билган барча далил-ларни очиқ-ойдин айтмаётганлигини сезган бӯлсамда, ҳеч нарса демадим. Гулнисо гӯё ӯлимини сезгандек экинзорда ишлаб юрганида олтин тӯла кӯзача топиб олганини ҳикоя қилади. У кӯзачани ӯзига яхши муносабатда бӯлмаган эридан яшириб, акаларига олиб бориб беради. Сингилларининг олтин топганидан акаларининг ҳаммаси хабардор бӯлади. Гулнисонинг катта акаси – Самандар олтинни маъшуқаси Ҳабибага – Ситоранинг синглисига олиб бориб беради. Ҳабиба Самандарнинг хотини борлигини эшитгач, йӯлини топиб у аёл билан учрашади. Гап келганида Самандар ӯзига қаттиқ ишонишини, агар ишонмаганда шунча олтинни олиб бориб бермаган бӯлишини қистириб ӯтади. Аёл бу борада эрининг укаларига айтади. Улар Самандарга олтинни топиб берасан дея таҳдид қилишади. Самандар Ҳабибадан олтинни қайтариб беришини, йӯқса уни ӯлдиришини айтади. Лекин қиз агар унга уйлансагина, олтинларни қайтариб бериши ҳақида шарт қӯя-ди. У киши Россияга қочиб кетади. Унинг хотини қилган ишларидан пушаймон чекиб, яна Ҳабибанинг олдига боради. Самандарни бир дунё бойлик билан ҳам ӯзига оғдириб ола ол-маганини кӯрган Ҳабиба олтинларни унинг хотинига бериб юборади. Ана шундан сӯнг номаълум одамлар Ҳабибани тунда уйидан олиб чиқиб кетишади ва осишади. Улар олтин-ни Ҳабибада деб гумон қилишган.
– Демак, у ӯзини ӯлдирмаган? Сен буни қаердан биласан? – сӯради Омонов.
– Бу ҳақда Ситора Нодирага айтган экан. Лекин у нега синглисининг қотилларини жазога тортиш учун уринмаган, буниси энди менга ҳам қоронғу.
– Балки Самандарнинг хотини бало келтиргани учун олтинларни Ҳабибанинг қабрига кӯмган чиқар, лекин нега уни ӯлдиришган?
– Балки Самандарнинг хотини олтинлар ҳақида кимгадир лақиллаб қӯйгандир, балки бошқа бирон сабаби бордир. Ҳалигача бу бизга маълум эмас, – машина қишлоқ мактаби олдида тӯхтагач Шоҳин жавоб берди.
Машинани кӯрган икки нафар милиса яқин келишди. Омонов туман ички ишлар бӯлими бошлиғини сӯради.
– Вазир телефон қилгач бундан бир соат олдин беш нафар милиса ходими, тиббий-суд экспертиза ҳайати ва уч нафар қӯлга олинганлар билан Душанбега кетишди, – деди мили-салардан бири.
– Қайси вазир телефон қилди? – сӯради полковник.
– Генерал Жунайдов, – жавоб берди иккинчи милиса.
Шоҳин ичидан отилиб чиқаётган аламни зӯрға босиб, қӯл телефонида рақам терди. У тарафдан Жунайдовнинг хотиржам овози эшитилди:
– Менимча, сенга ва Омоновга Шоддарада қиладиган иш қолмаган. Тезда қайтиб келинглар. Эртага эрталаб соат саккизда ишда бӯлинглар.
Азизов генералнинг топшириғини шеригига етказар экан, деди:
– Ҳар ҳолда Ҳабибанинг қабрига бир бормаймизми?
– Ақлли фикр, – Омонов полковникнинг елкасига қӯд ташлади.- олтинни биз топамиз.
Омонов милисалардан бирига уларни Ситоранинг қишлоғига бошлаб боришни айтди.
Ҳар иккала терговчини ҳаяжон босаётганиданми, йӯл бӯйи бир-бирига икки оғиз гап қотмади. Қабристонга етиб келишганда қоровул чол ғулдуллади:
– Яна милисалар? Яна қабр очасанларми?
– Нима, биронтаси келгандими? – Омонов чолдан сӯради.
– Каллаи саҳарлаб ички ишлар бӯлими бошлиғи бир гуруҳ милисалар билан келиб бит-та қабрнинг тит-питини чиқаришди.
– Қидирган нарсаларини топишдими? – Шоҳин синовчан савол берди.
– Йӯқ, бошлиқ мендан яқин орада биронта хотин қабр олдига келганмиди-йӯқмиди, деб сӯради.
– Сиз нима деб жавоб бердингиз?
– Бир куни ёшгина ҳомиладор хотин келганди. Анчагача қабр бошида ӯрмалашди. Кетаётганида бошидаги рӯмолига нимадир тугиб олганди. У менга қараб марҳумнинг опаси бӯлишини ва унинг қабридан тупроқ олганини айтди.

* * *

Ҳар икки терговчи қабристон ёнида лолу ҳайрон турган бир пайтда Жамшидни кӯришга бошида катта оқ салла, қӯлида ҳасса , чеҳраси ёқимли бир қария келди. У эшик олдида турган қӯриқчиларга қараб деди:
– Қишлоқдан, жиянимдан хабар олгани келдим.
Эшик олдидаги қӯриқчилар ҳеч бир шубҳага бормасдан қишлоқдан келган чолни ичкари киритишди.
– Ӯғлим, мен сен ёзган нарсаларни қайта-қайта ӯқийдиган бир мухлисинг бӯламан, -Жамшиднинг олдига яқинлашар экан қария меҳрибонлик билан деди, – сенинг бахтсиз-ликка учраганингни эшитиб, жойимда ӯтира олмадим.
Эшик ёнида ӯтирган оқ халатли қиз чолнинг ҳаракатларини диққат билан кузатарди. Журналист бӯлса жилмайганча сӯрашиш учун қӯл узатди.Чол унга яқинлашди-да алла-нечук бир чаққонлик билан ҳассасини кӯтариб Жамшиднинг томоғини бӯғишга тушди. Қаршилик кӯрсатишга куч тӯплай олмаган журналистнинг боши ёстиққа тушди. Қиз ӯрнидан туриб ӯтирган курсисини олиб, бор кучи билан чолнинг бошига туширди. Қотил-нинг қӯлидаги ҳасса учиб кетиб, ӯзи ғулдуллаганча ерга йиқилди. У йиқилганда чиққан овозни эшитган қӯриқчилар ичкарига отилиб киришди…

* * *

Эртаси куни эрталаб Омонов ва Азизов генералнинг топшириғига кӯра яна беморхона-га келишди. Беморнинг кӯриниши бир кун олдингига қараганда бироз ёмонроқ туюлди. Лекин шу аҳволига қарамасдан оғиз очибоқ Омоновнинг иззат нафсига тегди:
– Генерал Жунайдов сенинг жойингни менга таклиф қилди. Агар топган олтинларинг-дан жиндайгина берсанг, бу таклифни рад қиламан.
– Агар сен журналист бӯлмаганингда, агар сен бунчалик айёр бӯлмаганингда, агар ҳам-касбларинг сени қаҳрамон қилиб кӯтаришмаганда… – Омонов гапини давом эттириш учун ӯйланар экан, Шоҳин кулганча икки қӯлини кӯтариб ҳамкасбининг фикрини якун-лади:
– Хуллас, агар сен бунчалик зӯр бӯлмаганингда, албатта қӯлингга кишан солиб олиб кетардик.
– Бу гал сен гапирасан, биз эшитамиз. Бу сенинг дӯстинг – генерал Жунайдовнинг топ-шириғи, -деди Омонов ӯзини зӯрға қӯлга олар экан.
– Майли, – оғриқнинг зӯридан Жамшид тӯлғанди, – гарчи жиноятнинг бошдан-оёқ лаҳ-залари менга маълум бӯлмасада, айтганим бӯлсин.
– Уёғидан хавотир бӯлма, мен тӯлдириб тураман, – деди Шоҳин.
– Ҳабибанинг ӯлдиришларидан бошлайман. Унда энг муҳим икир-чикир етишмайди. Қизни ярим тунда ким уйидан олиб чиқиб кетди ва осиб ӯлдирди? Бу ишни ошиқдан бошқа ҳеч ким қила олмайди. Ака-укаларидан биттаси Самандарни Россиядан топиб келади. Самандар Ҳабибага тунда Россияга қочиб кетишларини, бу борада ҳеч кимга оғиз очмаслигини айтади. Ҳабиба тунги қочиш ҳақида ҳатто опаси Ситорага ҳам айтмайди. Тунда уйдан чиқишгач, Самандар Ҳабибадан олтинлар қаердалигини сӯрайди. Ситора уйғониб қолишидан чӯчиган Ҳабиба олтинларни бузилиб ётган бир оғилга яширган-лигини айтади. Оғилга етиб боришгач Ҳабиба ошиғи билан жанжал кӯтаради. Сен олтин-ларни деб келгансан, мени деб эмас, дейди. Самандар қизга мушт кӯтаради. Ҳабиба дод-лайди. Самандарнинг ортидан изма-из келган укалари Ҳабибани уриб-тепишга тушишади, бӯғишади. Ҳушнини йӯқотган Ҳабиба ӯзига келмасдан ӯлади. Ака-укалар қаердандир арқон топиб келишади ва Ҳабибани осиб қӯйиб, ӯзини ӯлдирганга чиқаришади. Ӯша топда улар бунга мажбур эдилар…
Жамшид бир зум тин олар экан, Омонов сӯради:
– Агар уриб-тепиб, бӯғиб ӯлдиришган бӯлса, қизнинг баданида изи қоларди. Сингли-сининг ғалати ӯлими ҳақида Ситора нега ҳеч кимга шикоят қилмаган?
– Яхшиси, буни унинг ӯзидан сӯранглар, – деди астагина толиққани шундайгина сези-либ турган Жамшид.
– Бутун Тожикистонни қидириб чиқдик. Ситора йӯқ, – ғулдуллади Омонов.
– Шундай дегин. Яна битта зиёфатга тушиб турибсанда, – Жамшид бир четда ӯтириб сӯз қотмасдан ӯртадаги суҳбатнинг бир сӯзини қолдирмасдан ёзиб бораётган қизга ишора қилди. – Шафқат ҳамширасини чақириб келинг. Ҳа, анов куни мени жонимни асраб қол-ган, ҳа, иккинчи марта асраб қолган қизни.
Орадан ҳеч қанча ӯтмасдан оқ кӯйлак кийган Ситора кириб келди. Кӯриниши бироз ӯз-гарган, кӯзида кӯзойнак.
– Кӯзойнагингни ол, уни тақиш муддати тугади. Бу ӯртоқларнинг сенга бир неча саволи бор экан, – Жамшид барибир аччиқ учирди.
Қизни кӯрар экан аввалига ҳар икки терговчининг оёқ-қӯли қалтиради. Омонов олдин-роқ ӯзига келиб Жамшидга берган саволини такрорлади.
Ситора бир зум узоқ бир нуқтага жимгина тикилди-да, кейин ӯзига ӯзи гапираётгандай сӯз бошлади:
– Мен тиб ҳамшираси сифатида Ҳабиба ӯзини осмаганлигини, уни ӯлдиришганини дар-ров сездим. Шикоят қилмаганимнинг эса, бир неча сабаби бор. Аввало мен тумандаги ҳуқуқ-тартибот мақомотининг адолатни барқарор этишига ишонмайман. Биз томонларда фақат пулинг ё кучинг бӯлса, адолатни топа оласан. Иккинчидан, Ҳабибанинг ӯша пайт-даги ҳоли зорига қараганда, мени Худо кечирсин, ӯлгани яхши эди. Гарчи бу аччиқ ҳақи-қат, уни қабул қилиш ӯта қийин бӯлсада, аслида шундай, – Ситоранинг кӯзидан аста-секин оққан ёш оппоқ, бежирим юзини юва бошлади. – Учинчидан, бошимизга тушган фожиадан сӯнг икки кун ӯтгач икки нафар нотаниш эркак мени кӯчада тутиб олиб, агар ӯтган иш ҳақида бировга оғиз очсанг… номусингни булғаймиз, дейишди. Мен синглим-нинг кӯйига тушишни истамасдим, истамасдим. Мен…- қизнинг овози бӯғилди, – менинг номусим, синглимни ӯлдиришгандан сӯнг қолган ягона бойлигим бир умр сиймоси кӯз ӯнгимдан кетмайдиган инсоннинг насибаси бӯлишини истардим. Агар бу орзумга етма-сам, ҳеч қачон ӯзга бир инсоннинг хаёлида юрмайман дердим.
– Майли, ҳозирча Сизга жавоб, – Шоҳин кӯзларини юмганча қизнинг сӯзларини тинг-лаётган Жамшидга қараб қӯйиб деди. – Лекин узоққа кетманг, биз Сизни зӯрға топдик.
Ситора ташқари чиқиши заҳоти Омонов Жамшиддан сӯради:
– Бу қачон пайдо бӯлди?
– Сизлар Шоддарага жӯнаганингизда. Ӯзини қидиришаётганини билиб Сизнинг олдин-гизга боради. Сизни топа олмасдан беморхонага келди. Мен ундан менга қӯриқчи бӯлиб туришни сӯрадим. Олтин қидираётганлар барибир олдимга келишларини билардим.
– Ҳабибани қандай ӯлдиришганини ака-укалардан бошқа ҳеч ким билмайди. Сен қаер-дан биласан? – сӯради Омонов.
– Бу саволга менинг жавобим тайёр, – деди Шоҳин Жамшиддан илгарироқ сӯз очиб. – Шамиданинг эри – Қаҳрамон туғруқхонада Самандар билан танишади. Бу одамнинг олтини борлигини билиб, унга осонгина эришишни ӯйлайди. У Самандарга олтинни қандай қилиб пуллашни таклиф этади. Ака-укалар унга Шодмондарада ӯзларини кутиб туришни ва Заркентгача олиб боришни сӯрашади. Қаҳрамон рози бӯлади. Ака-укалар Зиддеҳда Жамшидни ӯлди деб ҳисоблаб, машинани довондан жарликка итариб юбориша-ди ва Қаҳрамоннинг машинасида Заркентга йӯл олишади. Йӯл-йӯлакай бӯлган воқеалар-нинг ҳаммасини янги шерикларига гапириб беришади. Олтинни олиш учун тунда Саман-дар хотинининг қабрини очиб, ӯликни эски бир гӯрга ташлашади. Қаҳрамон даҳшатга тушади. Эрта тонгда милисахонага бориб, бор воқеани туман ички ишлар бӯлими бош-лиғига айтиб беради. У ака-укаларни қӯлга олишда катта ёрдам беради.
Шоҳин сӯзларини индамасдан тинглаётган Жамшидга қаради-да, деди:
– Лекин яна бир муаммо бор. Ситора қандай қилиб довонга етиб борди ва Сизни бемор-хонага олиб келди?
– У энг суйган қаҳрамонини деб, манови яримжон бӯлиб ётган одамни деб, довон нима дегани, дунёнинг нариги чеккасига ҳам боришга тайёрга ӯхшайди, – деди Омонов киноя аралаш. – Унинг ӯша ака-укалар ниятидан хабари борлиги аниқ ва Жамшиднинг изидан бораверган.
– Иккинчи қотиллик олтин биринчи марта йӯқолганида юз берган, – Жамшид ӯйчан гап бошлади. – Самандарнинг хотини Ҳабибанинг ӯлимидан хабар топгач, унда кимнинг қӯли борлигини англайди. Бир куни кӯзадан бир олтин занжирни олиб, бӯйнига тақади. Буни кӯрган қайнотаси ӯғилларига айтади. Самандар хотинидан олтин занжирни қаердан ол-ганлигини сӯрайди. Аёл Ҳабиба кӯзани берганлигига иқрор бӯлади. Ака-укалар бу хабар-ни эшитганларидан сӯнг енгил нафас оладилар.Лекин аёл эртаси куни саҳарда кӯзани Ҳабибанинг қабрига кӯмиб келади. Ака-укалар Самандардан олтинни сӯрашади. У хотинини чақиради. Аёл «уни дарёга ташладим», дейди. Мени ӯлдирмоқчи бӯлган чол бор-ку, у ӯша тарихий ҳассаси билан келинини савалайди. Аёл «Ҳабибани ӯлдиргансиз-лар, эртага милисага бориб, ҳаммасини айтиб бераман», дея додлагач, чол менга қӯллаган классик усули билан келинини бӯғиб ӯлдиради. Ана шу можаро устига шӯрлик Гулнисо ҳам келиб қолади. Янгаси ӯлимидан олдин унга олтин қаердалигини айтган бӯлади. Гул-нисо нега қотилларнинг чангалидан янгасини қутқариш учун олтин қаердалигини айтма-ди – бу муаммолигича қолмоқда. Қотилликдан сӯнг ака-укалар ӯликни дарёга ташлашади ва келиннинг кийимларини қирғоққа қӯйиб кетишади. Мақсадлари аниқ – гӯё келин ӯз жонига қасд қилган. Гарчи жасадни топишгач туман суд-тиббий эеспертиза хизмати аёл дарёга ташланмасдан ӯлдирилганини аниқласада, аммо ака-укалар тиққан пул оғизларни бойлайди. Хуллас, еган оғиз кулгили хулоса чиқаради: аёлнинг бӯйни дарёдаги тошларга урилиб кӯкариб кетган эмиш. Гулнисо олтинлар устма-уст бахтсизликлар келтираётгани-ни кӯргач Ҳабибанинг қабрига бориб, олтинларни олади-да, кӯзани дарёга ташлайди.
– Сенинг бу гапларингни Қаҳрамоннинг гувоҳлиги ҳам, Самандарнинг болалари берган баёнот ҳам, барча қотилликларни бӯйнига олаётган чолнинг айтганлари ҳам тасдиқлайди. Устига суд-тиббиёт экспертизасининг хулосаси бор. Унинг ходимлари айбларини енгил-лаштириш учун аслида нима бӯлганлигини ёзиб беришган, – деди Шоҳин.
– Энг муаммоли қотиллик, ҳаммадан кӯпроқ кӯнгилни ғаш қилаётган ӯлдириш Гул-нисонинг сирли ӯлими, – деди Жамшид.
– Келинглар, бу ҳақда яхшиси мен гапирайин, – тиржайди Омонов. – Чунки бу қотил-ликда Ситорадан ҳам гумон борлиги учун Жамшиднинг ҳикоясини эшитиш тӯғри эмас. Кунлардан бир кун шӯрлик Гулнисо отасига кӯза ӯзида эканлигини айтади. Чол тезда буни ӯғилларига етказади. Уларнинг сингилларидан очиқдан-очиқ олтин қаердалигини айтишни талаб этишга ботинолмасликлари тушунарли эди. Чунки аввало олтинни у топ-ган ва янгасининг ӯлимига гувоҳ бӯлган. Ака-укалар сингилларини ӯлдириш ниятида бӯлишмаган. Лекин Гулнисонинг ӯзини тутиши уларни бу ишни ӯта маҳорат билан ижро этишга мажбур этади. Ҳамшира Нодиранинг айтишича Самандар билан илгаридан таниш экан. Самандар синглисини туғруқхонага олиб келганида Нодира қизга меҳрибонлик қилади. Ҳамширанинг авраётганини сезмаган содда келинчак бӯлган воқеаларнинг ипи-дан-игнасигача, жумладан олтин қаерда эканлигигача айтиб беради. Гулнисо гапининг охирида ёшгина қиз ва тӯрт боланинг онаси бӯлган янгасининг ӯлдирилиши ҳақида қӯш-ни хонада ётган журналист аёлга, яъни Шамидага айтиб беришини, ундан бу қотилликлар ҳақида ёзишини илтимос қилишга қасам ичганини айтади. Нодира Гулнисодан эшитган-ларининг ҳаммасини оқизмай-томизмай Самандарга етказади. Ака-укалар яна бир киши қилғуликларидан хабардор бӯлганини эшитиб, ҳамма сирлари ошкор бӯлишидан чӯчиб қолишади. Гулнисога қон берилаётганда Самандар Нодирага қаҳва олиб киради, унга уйқу солиб қӯйилганини ҳамшира билмайди. Нодира қаҳвани ичиб, уйқуга кетади. Самандар бу фурсатдан фойдаланиб синглиси билан жанжаллашади? Нега Нодирага бор сиримизни тӯкиб-сочдинг, дейди. «Олтин қаерда? Нега ҳамма ҳодисани журналист аёлга айтмоқчисан?» Синглиси додлаганча олтинни қабристондан қидиришларини айтади. Самандар Гулнисони тинчлантириш учун унинг оғзини ёпмоқчи бӯлади. Ана шунда шош-ганидан қон қуйиш мосламасини ағдариб юборади. Самандар беморхонада навбатчи дух-турни топа олмагач, иккинчи шафқат ҳамшираси – Ситорани чақиришдан чӯчийди. Шу-нинг учун у индамай-нетмай укаларининг олдига кетади.
– Ҳамшира Нодиранинг, Гулнисонинг жасади текшириб кӯрилгани борасида суд-тиб-бий экспертизасининг, қаҳвахона хизматчиси ва Самандарга уйқудори сотган дорихона ходимининг баёнотлари бор, – қӯшимча қилди Шоҳин.
– Ӯлдирилган инсонларнинг ҳаммаси ҳеч бӯлмаганда бир марта олтинни кӯришган ва озгина бӯлсада ӯзларини унинг эгаси ҳисоблашган. Лекин мен бахти қоранинг айбим нима? – ғамгин сӯради Жамшид.
– Бу ҳодисалар ортидан тушганинг ҳақида Қаҳрамон ва Нодира ака-укаларни огоҳлан-тиришади. Олтинга ӯчлик ака-укаларнинг кӯзларини кӯр қилиб қӯяди. Улар сингиллари-ни тупроққа топширишгач, сени қидириб пойтахтга келишади. Уларга биронта гувоҳ керак эмас эди. Бир баҳона қилиб Нодирани ҳам йӯқотишларига оз қолади.
– Аммо айтганларимизнинг кӯпчилиги ҳали фараздан ӯзга эмас! Қотиллар гуноҳларини бӯйинларига олишадими-йӯқми, буниси маълум эмас, – Шоҳин ӯрнидан турди. – Эртага учрашамиз, ё телефонлашамиз. Тезроқ тузалиб кетинг, бу гал мен Сизни «Кант»га таклиф этаман.
Жамшид терговчиларни дардли бир табассум билан кузатиб қолди.

* * *

Айбланувчилар ишни чӯзишмади. Фақат Самандар аввалига «билмайман, мен қилма-ганман», дея жонини халос қилишга уринди. Шоҳин эшикни қаттиқ ёпиб, уни шундай савалади-шундай савалади, ана кейин мумдек юмшади-қолди. Ака-укалар ихтиёрий равишда қилмишларини бӯйинларига олишса, жазо енгиллашиши ҳақида эшитишгач, булбулдек сайрашга тушишди. Уларнинг ҳар бири зӯр бериб айбни иккинчисига ағда-ришга уринарди.
Ниҳоят тергов тугади. Терговчилар толиққан, бӯшашган ҳолда Жамшидни кӯришга боришди. Журналистнинг соғлиги қийинчилик билан бӯлсада, аста-секин тикланаётганди. Терговчилар хонага кириб боришганида Шамида йӯргаклик боласини бағрига босганча беморнинг ёнида ӯтирарди.
– Муаллим, мен унинг … унинг баҳридан ӯтаман, – Шамида кӯз ёшларини тӯхтата ол-масди. – Мен ишга қайтаман.
– Кеч бӯлди, қизим, кеч, – Жамшид чақалоққа ишора қилди. – Эринг яхши ишлар ҳам қилибди. Буни ҳисобга олишар.
Шамида бир терговчиларга қаради-да чақалоқни бағрига қаттиқроқ босганча чиқиб кетди.
– Сен айтган бир далил бутунлай ёлғон чиқди. У терговни нотӯғри йӯлга бошлашига сал қолди, – деди Омонов.
– Наҳотки? Ахир бу ишни ӯрганган журналистлар айтган гапларнинг ҳаммаси бир-биридан асло фарқ қилмасди, – Жамшид ӯртоғининг сӯзини жиддий қабул қилди.
– Чолнинг иккита ҳассаси бор экан. Биринчи ҳассаси келинини ӯлдирганда синиб қол-ган. У шумчол Сизни ӯлдириш учун бошқа ҳассасини олиб келган, – Шоҳин ёйилиб кул-ди.
– Анови ҳамширангни бизда ишлаш учун бермайсанми. Нима гӯзаллар фақат сенинг атрофингда юришлари шартми? – Омонов гапни бошқа томонга бурди.
– Марҳамат, кӯндира олсанг, олиб кетавер, – деди жилмайганча журналист.
– Агар кӯнмаса, қиссасини бошдан-оёқ Нӯшофаринга айтиб бераман. Агар айтмасам, комсомоллик виждоним куйиб кетсин, – Омонов кӯрсаткич бармоғини юқори кӯтариб, таҳдид қилди.

* * *

Икки терговчи ташқари чиқишганда Нӯшофарин ва Шамида беморхона ҳовлисида нимадир ҳақда гаплашиб ӯтиришарди.
– Бешикка қаттиқ боғлама, ҳали у нозик , – Нӯшофариннинг сӯзлари аранг қулоққа чалинарди.
Жамшиднинг болалари эса, Ситора билан бирга музқаймоқ ейишаётганди. Омонов уларга яқинлашди-да, болалардан кичигининг бурнини чимчиб, деди:
– Бу қиз сенга ким бӯлади?
– Холам бӯладилар, – деди фахрланганча бола.
– Яна битта холами? – Шоҳин қаҳ-қаҳлаганча Нӯшофарин томонга қаради.
– Ҳасадингиз келмасин! – кулди аёл…

30 июл – 1 август, 2005 йил.
Тожик тилидан Ўринбой Усмон таржимаси

Жамшид Ҳабиб янги фарзандлик бӯлган ҳамкасби Шамидани кӯриб келиш учун туғруқхонага шошарди. Бир йил олдин қомати озғин, лекин чиройли бу қиз такрортакрор йӯқ, бӯлмайди, дейишига қарамасдан барибир ӯзи билан ҳамқишлоқ бӯлган бир тожирга турмушга чиқди. Унинг қаттиқ қаршилик кӯрсатишига сабаб танлаган касбини ниҳоятда яхши кӯриши ва оппоқ келинлик либоси юрак орзулари учун кафанга айланишидан чӯчиши эди. У эри бошқа ишлашга қӯймаслигидан ё ӯзи оилавий масъулиzтлар остида қолиб кетишидан хавотирда эди. Ана шунинг учун отаонаси ва қариндошларининг киноякесатиқларига, сингилларининг ярим ҳазилярим чин қилиб «опажон, қачон бизнинг навбатимизни олдинга сурасиз», дейишларига ҳам эътибор бермасди.

Ӯтган йили тӯйдан бир ой олдин Шамиданинг отасиӯрта бӯйли, ҳали сочларига қормисол оқ толалар ёғилмаган киши Жамшиднинг ишхонасига келди. Аввалига журналистнинг осилган қошқовоғини кӯриб, гапни нимадан бошлашни билмасдан тараддудланиб қолди. Жамшиднинг чеҳраси очилиб, ҳеч кутилмаганда ундан меҳрибонлик ила ҳолаҳвол сӯрагач, ӯзини қӯлга олди:

– Иним, мен сизнинг олдингизга алланечук бир кулгили туюладиган илтимос билан келдим. Шамида йигирма бешга қадам қӯйди, лекин совчиларни умидсизлантириб кузат-гани-кузатган. Мен унинг касбини яхiи кӯришини биламан, ҳозир демократия замони эканлигини, ҳеч кимни мажбурлаш мумкин эмаслигини яхши тушунаман. Лекин Сиз мени тушунинг, қишлоқ одамлари қизимнинг турмушга чиқмаётганлиги сабабини бош-қача, ӯзларича изоҳлашади. Шамида ӯзини ишга бағишлашни истайди, лекин шахсий ҳаёти нима бӯлади? Агар Тожикистон Оврупо мамлакати бӯлганда эди, мен унинг амали-ни жон-дилим билан қӯллаб-қувватлардим. Лекин бизнинг урф-одатларимиз қизимнинг истакларини ӯз доирасига сиғдирмайди. Ҳозир қизимизга лойиқ, ҳар томондан ӯзига тинч, ӯзимизнинг қишлоқлик бир йигит совчи қӯйиб турибди. Қизимнинг ҳам у йигитга оз бӯл-сада кӯнгли бордек. Агар Сиз Шамидага бир марта насиҳат қилиб қӯйсангиз, зора тӯйини есак.

Шамиданинг отаси жим қолди. Жамшид бундан беш йил олдин биринчи марта олдига келган Шамидани кӯз ӯнгига келтирди. Ҳа, ӯша пайтда журналист бу нозанин қизга ҳус-нидан фойдаланиб қолган ҳолда яхшигина эр топишни тавсия этганди. Журналистлик ин-соннинг жинсига қарамаслигини, эркак ва аёл бирдайин азоб-машаққат тортишига тӯғри келишини таъкидлаганди. Оиланинг оғир юкини бирдай кӯтариб ва касб машаққатини бирдай енгиб, яхши журналист бӯлиб, мақсадига эришадиган аёллар оз топилади, деган-ди. Аслида ҳам бундайин бахтли аёлларни бармоқ билан санаш мумкин. Ҳаётини касбига бағишлаган кӯпчилик журналист аёллар турмушда осудалик билишмайди.

Ӯшанда Шамида унинг сӯзларини индамасдан тинглади-да, рухсат сӯраб чиқиб кетди. Жамшид энди қайтиб келмайди деган хаёлда эди. Лекин орадан пича вақт ӯтгач Шамида қайтиб келди. У журналистнинг синовчан назарини сезиб, деди:

– Муаллим, мен касбни танладим.

Ӯшандан буён беш йил ӯтди. Шамида аста-секин журналистлар доирасида ӯз «мен»ини пайдо қилди. Лекин ҳалигача ӯрганиш учун вақт зарур эди, вақт…

– Агар менга бирон нарса боғлиқ бӯлса, Шамида билан суҳбатлашаман, – Жамшид хайрлашиш мақсадида меҳмоннинг қӯлини дӯстона сиқди.

– У Сизнинг сӯзингизни икки қилмайди, – Шамиданинг отаси жилмайди.

… Жамшид кечқурун Шамидани ишхоналари яқинидаги бекатда кӯрди. У одатига кӯра юзининг бир томонини қӯли билан тӯсган ҳолда гавдали, лекин бироз қорин қӯйган йигит билан гаплашиб турарди. Улардан сал нарида хорижда тайёрланган машина турар ва эшиги очиқлигидан йигитники эканлигини сезиш мумкин эди. Машина ичидаги магнито-фондан Манижа Давлат айтаётган қӯшиқ эшитиларди.

Журналистни кӯрган қизнинг қулоқларигача қизариб кетди. Унинг авзоидаги ӯзгариш-ни сезган Жамшид ошиқона суҳбатга халал етказдимми деган ӯйга борди.

– Аллақачон куёвбӯлмиш сенинг қайси ҳофизни ёқтиришинггача билиб олибди, қойил! – Жамшид йигитнинг қӯлини совуққина сиқар экан, унга таҳсин айтаётгандайин елка тек-кизди ва тезда икковидан узоқлашди.

Эртасига Шамида ӯзига берилган топшириқни бажараётиб, устма-уст уч марта хато қилди ва Жамшиднинг жаҳли чиқиб, уни олдига чақирди.

– Бор, тезда эрга тег. Сен энди ҳушингниям, ақлингниям йӯқотгансан. Вактида сени жойинг бешикнинг ёни, журналистлик эмас, ӯзингни ӯзинг қийнамагин дея огохлантир-маганмидим.

Қиз аччиқ-аччиқ йиғлади. Чунки журналист унга гапираётганда бир ӯзи эмас, бир неча ҳамкасби ҳам бор эди. Ҳамкасблар қизга истеҳзоли қараб туришарди.

Кечга яқин қиз Жамшиднинг олдига кирди.

– Муаллим, мен ишдан кетайми?

– Ҳа.

– Бошқа йӯли йӯқми?

– Йӯқ ва бӯлмайди ҳам. Ӯзингниям қийнама, мениям.

Жамшид Шамиданинг кӯзларидан дув-дув оқаётган ёшни кӯриб, бироз юмшади.

– Муддатсиз таътилга чиқиш учун ариза ёз. Кейин кӯрамиз.

Икки ҳафтадан сӯнг Шамида тӯйга таклифнома кӯтариб келди. Уни ӯз қӯли билан Жамшидга бериш учун ҳеч журъат қила олмасди. Турди-турди-да, стол устига қӯйиб кетди. Журналист унга бир назар ташлади-да, бир четга отиб юборди. Тӯйга ҳам бормади.

Аслида тӯйга бориш учун ҳафсаласи ҳам йӯқ эди. Лекин тӯйнинг эртаси Шамиданинг отаси катта дастурхон кӯтариб келди.

– Сизнинг ишингиз кӯплигини биламан. Манови Сизнинг насибангиз.

Жамшид ҳатто дастурхонни очиб кӯрмади. Уни ҳамкасбларига тутқазиб, деди:

– Бугун ошхонага бормасликларинг мумкин.

… Ана ӯша Шамида бугун ӯғилчалик бӯлибди. Унинг эри эрта тонгда газета идорасида пайдо бӯлди.

– Муаллим, Шамиданинг хоҳишига кӯра ӯғлимизнинг отини Жамшид қӯйдик.

– Содда! – Жамшид аччиқ табассум қилди, лекин туғруқхонага албатта боришга ваъда берди.

* * *

Шамида Жамшидни очиқ чеҳра билан кутиб олган бӯлмасин, лекин унинг кӯзларига қандайдир андуҳми, ташвишми парда ташлаб турганини сезиш қийин эмас эди. Журна-лист шогирдининг бундай руҳий ҳолатга тушишини илгарилари ҳам кӯрганди. Ана шун-дай ҳолатларда Шамида кечгача лабида зӯраки жилмайиш билан юрар, фақатгина уйига кетиш олдидан устодини ёлғиз топиб, гап очарди:

– Муаллим, бир қийин ташвишим бор, – у гапини давом эттирмасдан номаълум нуқтага кӯз тикканча қоларди.

Бу гал ҳам эрини кузатиб турар экан, маъноли қараш қилди, лекин у ҳеч нарсани сез-масдан, уларни ёлғиз қолдиришни ӯйлаш нари турсин, балки буйруқ бераётгандайин овозини кӯтарди:

– Мен муаллимни кузатиб қӯяман.

Жамшид туйғуларини зӯрға йиғиштириб олди. Агар манови келинчак олдинги Шамида бӯлганда эди эрини гап билан узиб-узиб олган бӯларди. Лекин худди шу асно шогирднинг эрга тегишини ӯшанда қанчалик оғир қабул қилганини сезганга ӯхшади. Энди у фақат-гина кимнингдир айтганини қиладиган буйруғини бажарадиган одам бӯлиб қолмасдан, Жамшиднинг ҳаётида ёпишмаган ямоққа ӯхшарди.

Шамида эрига бошқа эътибор бермасдан жӯшиб-тошиб ҳикоя қилишга тушди:

– Кеча ёш бир аёлни олиб келишди. Биринчи марта туғиши бӯлгани учун анча азоб чек-ди. Кӯп қон йӯқотди. Тунги ӯн бирларда ӯғилчалик бӯлди. Ака-укалари аллақаерлардан қон топиб келишди. Лекин қон бериш пайтида ҳамширанинг уйқуси келади ва аёлнинг томирига кӯп ҳаво кириб, у ӯлиб қолади.

Шамида жим қолди. Жамшид маъносиз қӯл силтади. Аниқроғи, у бу ишораси билан «бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез юз бериб туради», демоқчи эди.

Лекин бирданига шогирдининг овози баландлашди:

– Биласизми, муаллим, ҳамшираларнинг айтишларича гӯё у келинчак сал олдин олтин топиб олган экан…

– Нима? – Жамшид қаттиқ кулиб юборишдан ӯзини тӯхтатиб қолди. – Олтин?! Қаер-дан? Балки жавоҳирлар оролидан капитан Флинтнинг олтинларини топиб олгандир?

-Рост айтяпман. Эрталаб ӯликни олиб кетишга келишганида у келинчакнинг онаси бир ӯғлининг ёқасидан олиб «қизимнинг ӯлимига сен сабабчисан, агар бегуноҳ қизни ӯлдир-маганингда бундай бӯлмасди», деди.

– Қайси бегуноҳ қизни?

– Бунисини билмайман.

– Муаллим, Шамида анчагина қӯрққан. Шунинг учун оғзига келганини айтаверади, – Шамиданинг эри хотинига қараб норози жилмайди.

Шамида эрига ошкора нафрат билан жавоб берди:

– Қӯрқманг, менинг қайта ишга чиқиш ниятим йӯқ ва бундай қотилликларнинг чигили-ни ёзишга ҳунарим ҳам йӯқ.

Жамшид эр-хотиннинг жанжал кӯтараётганликларини кӯриб, тезда орга кирди:

– Эринг сени эҳтиёт қиляпти. Сени аяши эса, яхши кӯришининг белгиси. Мен кеча тун-да қандай воқеа юз берганлигини аниқлаш учун уриниб кӯраман. Сен хотиржам бӯлавер-гин.

* * *

Журналист ҳали туғруқхона эшигидан чиқишга улгурмасдан нотаниш овоз эшитилди:

– Жамшид!

У ортига қайтди. Қаршисидан оқ кийимдаги чиройли бир қиз келарди. Гарчи у таниш туюлсада, лекин Жамшид қизни қаерда кӯрганлигини ҳеч эслай олмади.

– Танимадингизми? Мен Ситора бӯламан. «Орзулар ӯладиган пайтда» деган кечинма қиссангиз бор-ку, ӯшанинг қаҳрамони – ҳамшира қиз мен бӯламан-да. Энди эсладингиз-ми?

Жамшид қизариб кетди. Ҳа, у ёш умри хазон бӯлган санъаткор Шаҳромнинг ӯлими сирларини очишга ёрдам берган қиз эди.

– Салом! Бу ерда нима қилиб юрибсан? – Жамшид жилмайишга уринди.

– Филология куллиётининг иккинчи босқичида ӯқийман. Сиртқида.

– Икки йилдан буён шу шаҳарда экансан, бир мартагина қӯнғироқ қилсанг бӯлмасмиди.

– Мен Сизнинг ҳаётингизда бошқа пайдо бӯлмасликка аҳд қилгандим. Лекин нима қилиб юрганларингизни биламан. Шогирдингиздан хабар олишга келдингизми?

– Ҳа. Фарзандли бӯлибди.

– Яхши қиз. Лекин битта айби бор. Ҳалигача касбини жиннилардек яхши кӯради. Ҳатто эридан ҳам яхшироқ кӯради.

– Хайр, вақт топсанг, бизнинг идорамизга ҳам бир боргин.

– Йӯқ, идорангизга бормайман, лекин агар йӯқ демасангиз, кечқурун Сизни ӯзингниз суйган «Кант» ресторанига таклиф қиламан, – қиз чиройли жилмайдида, қӯшиб қӯйди. – Ҳаммаси менинг ҳисобимдан, Сиз ҳеч ташвиш тортманг.

Жамшид бир зум иккиланди-да, сӯнг бепарво жавоб берди:

– Қабул. Кечқурун соат олтида «Кант»да учрашамиз.

* * *

Гӯё бегоналар юзмаюз ӯтиришгандайин ҳар иккови ҳам оғзига сув олгандайин эди. Биринчи бӯлиб сӯз бошлаш учун на униси, на буниси журъат қила олмасди. Ниҳоят Жам-шид чуқур оҳ тортди-да, қадаҳларни тӯлдириб, синиқ жилмайди:

– Энди айтчи, ҳижрон, айрилиқнинг қадри не?

– Бошқа давом эттирмаслигингизни сӯрайман, – алланечук бир қатъият билан деди Ситора.

– Нега?

– Икки йил давомида биронта одамга кӯнгил қӯя олмаганим сабабини биласизми? Нега Сизни унута олмаяпман? Биласизми? – қиз кӯз қири билан суҳбатдошига қаради.

– Йӯқ. Тӯғриси, бу борада ӯйлаб ҳам кӯрмаган эканман.

– Ӯша биринчи ва сӯнгги учрашувимиздан кейин мен ӯз-ӯзимга Сизни ёшлик даври-мизнинг ғамгин хотира пучмоқларига топшираман, албатта топшираман, дея ваъда бер-гандим. Лекин бир воқеа юз бериб, Сизга бӯлган меҳрим икки карра ошди.

– Балки азайимхоннинг олдига бориб-келганимдан хабаринг йӯқдир? – Жамшид ҳазил-га олди.

Қиз бу гапни эшитмагандайин ҳиссиётга берилганча сӯзида давом этди:

– Синглим Ҳабиба менга қараганда чиройлироқ, ҳушёрроқ эди. Унга уйланишни истай-диганлар кӯп эди. Лекин Ҳабиба аввал олий ӯқув юртига кириб ӯқишни, сӯнг турмуш қуришни орзу қиларди. Аммо ӯн биринчи синфда ӯқиётганда бир ҳаромзодага ошиқ бӯлиб қолди. Мен у лаънати синглимнинг кӯнглини қандай топганлигини билмайман, лекин ундан ӯн ёшга яқин катта бӯлишига қарамасдан ҳаммага маъқул эди. Ҳатто мен ҳам унинг ошиқлик ҳақидаги тӯқималарига ишонгандим. Лекин бошга келганни кӯз кӯрар экан. У лаънатининг хотини, тӯртта боласи бор экан, Ҳабибани ҳомиладор қилди-ю, қора-сини кӯрсатмай кетди, ярамас.Уни қидиришларим беҳуда кетди, айтишларича Россиянинг аллақайси бир гӯрига кетган экан. Мен синглимнинг у лаънатидан орттирганини йӯқо-тишини ва бошидан ӯтганларни тезроқ унутишини қанчалик истамайин, бӯлмади. Бир куни эрта тонгда уйғониб, Ҳабиба ётган ӯринни бӯш кӯрдим. Юрагим ҳовлиққанча уни қидиришга тушдим. Ҳеч қаерда йӯқ эди. Ниҳоят, эгаси йӯқ, бузилиб ётган бир оғилга кир-сам… У ӯзини осибди. Ҳатто ӯлим билан юзма-юз келганда ҳам синглим очилмай хазон бӯлган ёшлик ишқининг нишонаси – олти ойлик боласидан айрилишни истамабди. Бир тобутда икки ӯлик кӯтарилди. Бир қабрга ёшгина қизнинг покиза ишқи ва бир номарддан қолган нишонани кӯмиб келишди… Бу ҳодисадан сӯнг анчагача ӯзимга келмадим. Уй мени чақиб-чақиб оларди, қаерга қарамайин, ёш умри хазон бӯлган синглим ҳақида сӯз-ларди. Тоқат қилиб-қилиб, Душанбега келдим. Икки йилдан бери шу ердаман, – қиз бир зум жим қолди-да, сӯнг гапида давом этди.- Мен шеърнинг давомини ӯқимаслигингизни нега сӯрадим, биласизми? Биласизми, кейинги мисраси қандай?

– Худо ҳақи билмайман, – Жамшид ғамгин ҳикояни эшитиб алланечук паришонхотир ӯтирарди. – Мен бир мисрани биламан, холос.

– Давоми « Кел, бир-биримизнинг қадримизга етайлик». Мен Сизнинг иккиюзлама бӯлишингизни истамайман, мен тирик эканман, ишқингиз қалбимда бӯлишини истайман, лекин ҳеч қачон бундан фойдаланишни истаманг.

Жамшид мавзуни ӯзгартириш учун ва бундай мусибатлар оз эмас, деган маънода сӯзни бошқа томонга бурди:

– Кеча тунда фарзанд кӯраётиб, дунёдан ӯтган аёлнинг ҳам бахти қора экан. Тиб ҳам-ширасининг айби билан дунёдан ӯтди, дейишяпти.

Жамшиднинг назарида Ситора ӯзининг хаёлидан титроққа тушаётгандек туюлди. Лекин у хотиржам, бепарво қӯл силтади-да, жавоб берди:

– Бундай ҳодисалар бӯлиб туради. Қон бераётган пайтда ҳамкасбим Нодирани уйқу босади. Аёлнинг қон томирига ортиқча ҳаво киради-да, у ӯлади. Айтишларича у олтин топган экан ва бирон баҳона билан дунёдан ӯтарди-да.

– Сен бу афсоналарга ишонасанми? – Жамшид синовчан сӯради.

– Шамол бӯлмаса, дарахтнинг шохи қимирламайди.

– Нега сен у аёл ҳақида бунчалик аёвсиз гапиряпсан? Балки сенинг синглинг ҳақида ҳам кимдир шундай раҳмсизларча гапирар.

– Мен бундай одамнинг тирик бӯлишини истамайман, – Ситора совуққонларча деди. – Менинг унга куйинмаётганлигимнинг сабаби… у ӯша ҳаромзоданинг синглиси экан. Синглимнинг хунига хун тӯлашди. Мен буни эрталаб ӯликни олиб кетишаётганда билдим. У лаънати шу ерда эди.

– Бир кишининг гуноҳи учун бошқа бир инсонни гуноҳкор деб билиш яхши эмас, – Жамшид хаёлга берилганча пичирлади.

– Турадиган вақтимиз бӯлдими, дейман. Мен кеча навбатчи эдим. Уйқум келяпти, – деди Ситора бирданига кескин-кескин.

Улар шу тарзда бошқа бир сӯз демасдан, бош қимирлатиб хайрлашишди. Жамшид ик-ковининг орасида тубсиз жар пайдо бӯлганини ҳис қиларди, лекин бу совуқлик, айрилиқ-нинг сабаби ким ё нима эканлиги ҳақида бир сӯз дея олмасди.

* * *

Тонгда Шамиданинг қӯнғироғи Жамшидни уйғотиб юборди:

– Муаллим, вафот этган Гулнисо деган аёл чиндан ҳам археологик қазилмалар учун аж-ратилган майдонда олтин топиб олган экан. Ӯша ерга экин экишган эканда. Гулноз ер чопаётган эканми, ишқилиб, ӯша ерда ишлаётган эканда. Заркент туманининг Шоддара деган қишлоғида. Бир кӯзача олтин топган экан. Уни эрига кӯрсатиб, акаларига олиб борибди. Бу ерда яна битта қотиллик қиссаси бор, – ҳаяжонлаганидан Шамиданинг овози титрарди.

– Ҳозир етиб бораман, – Жамшид уйқусираб жавоб бергач, ӯрнидан турди. Кийимини кийди-да, шоша-пиша юз-қӯлини ювиб, туғруқхонага отланди.

* * *

Бош ҳаким Жамшиднинг саволларига қовоқ уйганча жавоб берди:

– Биз бу ҳодисани текшириб чиқдик. Аслида қон бериш пайтида ва у тугагач, бемор ӯл-майди. Лекин Гулнисо ҳушсизларча қӯлини чӯзади ва найча узилиб, томирига ҳаво киради.

– Агар найза узилган бӯлса, балки қон қуйиш мосламаси ағдарилиб кетгандир?

– Ҳа. Мослама ағдарилиб, ҳатто стол устидаги чойнакни пастга тушириб юборади.

– Тиб ҳамшираси бу ағдар-тӯнтардан чиқкан овоздан ҳам уйғонмайди, шундайми?

– Йӯқ… Хайр, ака, ҳамширани совуққонлиги учун ишдан ҳайдадик, яна нима қилайлик? – ҳаким зарда қилди.

Жамшид ҳеч нарса демасдан Шамиданинг хонаси томон кетди.

-Кимдир барча духтурлар ва ҳамшираларга Гулнисо тӯғрисида гапиришни таъқиқлаб қӯйибди. Ҳамма қӯрқа-писа гапиради. Бу ерда бирон-бир даҳшатли сир бор. Айтишлари-ча Гулнисонинг янгасини бир ҳафта олдин ӯлдириб, дарёга ташлашган экан.

Худди шу лаҳза Шамиданинг эри хонага кириб келди. У эрта саҳарлаб журналистни хотинининг олдида кӯриб, авзои ӯзгарди. Лекин ҳеч нарса демасдан совуққина саломлаш-ди. Жамшид бу муносабатга аҳамият бермасдан ташқари чиқди.

Ситора ҳали ишга келмаган экан. Журналист унинг телефон рақамини олмаганига пушаймон чекди. Навбатчи ҳамширадан унинг қачон ишга келишини сӯрар экан, ажойиб бир маълумот олди.

– Кеча қӯнғироқ қилганди, қандайдир иши чиқиб қолибди, туғилган ерига – Заркент-га кетар экан.

Жамшид ишхонасига келиб, ҳамкасблари билан хайрлашиб Шоддарага отланаётганда яна Шамида қӯнғироқ қилиб қолди:

– Муаллим, менинг эрим ҳам Заркентга бормоқчи, Сиз бунга ҳайрон бӯлмаяпсизми?

Шамида шундай дея қандайдир бир қӯрққандайин гапини давом эттирди:

– Ӯзингизни эҳтиёт қилинг, илтимос…

* * *

Жамшид аввал хотинининг ишхонасига борди. Нӯшофарин кутилмаган ҳодиса ҳақида-ги қисқа ҳикояни эшитгач, илтижога тушди:

– Илтимос, борманг! Кӯнглим қандайдир бир ёмон ҳодиса юз беришидан хавотирда. Ахир бугун катта ӯғлимизнинг туғилган куни…

Лекин журналист одатига кӯра ӯжарлик қилди.

– Мен боғчага бориб, ӯғлимни табриклайман. Сен ҳамма нарсадан хавотирланаверма. Анчадан буён тузукроқ нарса ёзганим йӯқ. Бирон яхшироқ детективга мавзу чиқиб қолар. Борди-ю… Ситорадан хавотирланаётган бӯлсанг, – Жамшид кӯзларини ӯйнатди. – Бу гал уни армонда қолдириш гуноҳ.

– Ӯша Ситора қуриб кетсин. Сиз бундай номаъқулчиликларни биринчи марта қилаёт-ганингиз йӯқ. Лекин менинг бахтимга қӯлга тушира олмаяпман.

– Руслар айтганларидек « Не пойман, не вор», яъни қӯлга тушмаган ӯғри, ӯғри эмас.,- Жамшид кулганича Нӯшофарин билан хайрлашиб, сафар анжомларини олиш учун уйига жӯнади.

Боғчага борганида катта ӯғли отаси олиб келган совғага ғамгин қараганча деди:

– Онам отангнинг хотини иш, онаси иш, синглиси иш, дейдилар. Бугун уйга борсам онамга отамнинг болалари ҳам иш, дейман…

Жамшид овози борича кулиб, ӯғлини қучди, осмонга отиб, эркалади ва хайрлашди.

Кичик ӯғли у олиб борган машиначани ӯйнаганча хурсандлигидан отасининг кетаёт-ганлигига эътибор бермаслигини кӯриб, у билан хайрлашганда соат кундузги бирга яқин-лашиб қолганди.

Боғчадан чиқиши биланоқ у ерда турган такси белгиси туширилган машинани кӯриб, қувонганча ӯтирди. Шу он кӯнглидан бир шубҳа визиллаб ӯтди: «Бу ерда бирон марта такси тӯхтаб турганини кӯрмаган эдим. Шаҳарда бӯлса, биронта такси Суғд вилоятига тегишли «02» рақами билан юрмайди».

Лекин бахтига қарши бу шубҳа жуда тез тарқади. Ҳайдовчи йӯловчининг хавотирини сезгандайин деди:

– Мен аслида Заркент туманига бормоқчи эдим. Иккита йӯловчим бор. Учинчи одам мана шу боғча олдига келмоқчи эди. Ҳалигача дараги йӯқ.

– Шундайми? Агар йӯловчиларингиз тайёр бӯлса, бирга кетар эканмизда. Мен ҳам Заркентга бормоқчиман.

– Заркентнинг қаерига? –ҳайдовчи шунчаки сӯрагандай бӯлди.

– Шоддарага.

Жамшид ҳайдовчининг қанчалик хунук тиржайганини кӯрмади…

* * *

Назорат нуқтасидан ӯтишаётганда ҳайдовчи йӯл назорати ходимига ӯн сомоний узатганда , у пулни индамасдан олиб, машина, ҳайдовчи ва йӯловчиларнинг ҳужжатларига заррача эътибор бермасдан ӯтказиб юборар экан, Жамшид икки йӯловчи ва ҳайдовчига тузукроқ разм солиб, уларнинг афтлари ӯхшашлигини сезиб, кӯнглида ғашлик ҳукм сурганида аллақачон кеч бӯлганди. Варзоб туманининг Зардеҳ қишлоғи яқинида ҳайдовчи қандайдир бир баҳона топиб машинани тӯхтатди. Журналист сигарет чекиш учун пастга тушди ва атрофдаги чиройли манзарага тикилиб қолди. Икки йил олдин Шаҳром мана шу минтақада ӯз жонига қасд қилганди. Жамшид хотираларга берилиб кетиб, оқ дӯппили йӯловчининг ортидан пусиб келиб, бошига узун темир билан қаттиқ туширганини сезмай қолди. Журналист букчайиб қолар экан, йӯловчи олдига ӯтиб қаттиқ тепди. Йӯлдошлари-дан қайси бирининг қӯлида пичоқ ялтилларди. Биттаси тиззасига темир билан урди. Жам-шиднинг кӯкраги қаттиқ оғриб, қӯли иссиқ қонга тегди.

«Шаҳромнинг ӯлган ери. Бир пайтлар қани эди мен ҳам мана шундай кӯркам бир ерда жон берсам, дея орзу қилардим, – Жамшиднинг кӯнглидан аламли ӯйлар ӯтарди. – Лекин Шаҳром нима учун ӯлаётганини биларди, мен-чи, нима сабабли жон бераётганимни ҳам билмасдан ӯлиб кетяпман».

У бутунлай ҳушидан кетаётганда ҳайдовчининг овози аранг қулоғига чалинди:

– Тезда жарга ташланглар, орқадан қандайдир машина келяпти.

* * *

Пойтахтдаги «Н» тумани жиноят қидирув бӯлими бошлиғи полковник Шоҳин Азизов ва терговчи Омонов Жамшиднинг эшиги олдида бир зум тӯхтаб қолишди. Ичкаридан болаларнинг ӯйин-кулгилари овози эшитиларди.

– Нӯшофаринни чақириб, воқеани тушунтирамиз ва баёнотини оламиз, – деди Омонов.

– Агар шундай қилсангиз, мендан катта бӯлишингизга қарамасдан пешонангизга битта ӯқ жойлайман, – Азизов совуқ ва қаҳр аралаш гапирди. – Болаларнинг нима гуноҳи бор? Нега уларнинг завқли ӯйинларини бузамиз?

– Ахир уларнинг оталари жон берай деб ётибди, у ӯлимидан олдин бир марта бӯлсада болаларининг дийдорига тӯйиб олсин, – терговчи алланечук чӯчигандайин гапирарди.

– Агар Жамшид жарроҳлик амалиёти пайтида вафот этса, билиб қӯй, бугуннинг ӯзи-даёқ Шоддараларинг гӯристонга айланади.

-Унда нима қиламиз?

– Мен боланинг туғилган куни учун совға олиб келдим. Гӯё табриклаш учун келдим, бошқа ҳеч нарса.

Агар Омонов Азизовнинг феъл-атворидан хабардор бӯлмаганида, агар унинг кимсан «шеф»нинг ӯзига куёвлигини билмаганида, агар бу одамнинг Жамшидга нисбатан қанча-лик меҳру муҳаббати борлигини эшитмаганида эди, балки ҳозир воқеа бутунлай бошқача тус олиши мумкин эди. Лекин ҳозир итоат қилганча Азизовнинг қӯлидан каттагина айиқ-чани олдида, эшик қӯнғироғини босди.

Нӯшофарин аввалига уларнинг икковига хавотирлик билан тикилди, лекин совғани кӯриб, хижолат тортди.

– Келинглар, келинглар, Жамшид акамнинг тӯсатдан зарур ишлари чиқиб қолиб, Зар-кентга кетдилар.

Уй тӯла меҳмон эди. Жамшиднинг катта укаси бир зумда меҳмонларнинг олдини ноз-неъматларга тӯлдирди. Омоновнинг томоғидан ҳеч нарса ӯтмас ва у турли баҳоналарни ишлатиб, ҳамсабоғи бӯлган аёлдан Жамшиднинг қаерга ва қачон кетганини сӯрарди. Азизов бӯлса, бепарвогина болалар билан суҳбатлашиб ӯтирарди.

– Кейин сен мениям олиб боргин, томоша қилиб келаман, демадингми? – полковник Жамшиднинг кичик ӯғлини бағрига босиб, меҳрибонлик билан сӯради.

– Йӯқ, дадам менга мошинча олиб келдилар. Кейин битта таксига ӯтириб кетдилар.

– Такси?

– Ҳа, қизил такси. Соқоли оқ битта одам дадамнинг сумкаларини мошиннинг орқасига қӯйди. Буни холам ҳам кӯрдилар.Дадам холамга боғча пули бердилар. Холам дадамларни кузатиб кӯчагача чиқдилар.

– Нӯшофарин, менимча бу ӯғлинг сенга қараганда боғча холасини яхши кӯради. Нуқул холасини гапиради, – кулди полковник ва шундай гап орасида сӯраётгандай сӯради. – У чиройли холангнинг оти нима экан?

– Содиқова Салима Худойийевна, – бола бурро жавоб бериб, ҳаммани кулдирди.

Азизов ва Омонов яна пича ӯиришгач, хайрлашиб чиқиб кетишди.

Шоҳин Жамшиднинг уйидан узоқлашишгач қӯл телефонидан ҳамкасбларига кӯнғироқ қилди, ҳол-аҳвол сӯради ва тезда Салима Содиқовани топишларини тайинлади.

– Маориф мудирига қӯнғироқ қилиб, боғча мудирасининг яшаш манзилини аниқла. У Содиқовани ернинг тагидан бӯлсаям топиб беради.

Шундан сӯнг Азизов «Қарияи боло» беморхонасига қӯнғироқ қилиб, ким биландир гаплашди-да, Омоновга ӯгирилди:

– Жамшиднинг жони ҳалигача қил устида экан. Пичоқ урганларидан ташқари устига битта оёғини синдиришган ва бошига қаттиқ уришган. Ҳалигача ҳушига келмабди.

Азизов бу гапларни айтгач, айбдорлардек жилмайди:

– Менинг қӯполлигим учун кечир, лекин боланинг туғилган кунини мотамга айлан-тириш учун маънавий ҳуқуқим йӯқ эди.

– Шоддарага бориш учун Жамшид нима деган бӯлса, мен Нӯшофариндан билиб ол-дим. Биз ҳозир туғруқхона бош ҳакими билан ҳам суҳбатлашишимиз зарур. Менимча, калаванинг учи шунда, – деди Омонов гӯё Азизовнинг узр сӯраганини эшитмагандайин.

– Қӯнғироқ қилайми? – деди Шоҳин.

– Ҳали Жамшиднинг уйига бормасимиздан олдин мен йигитларга бош ҳакимни топиш тӯғрисида топшириқ бергандим. У иш жойида бизни кутиб ӯтирибди. Шунингдек, Айний туманидаги назорат нуқтасидан Жамшидни олиб келган машина ҳайдовчиси кӯрсатма-лари бӯйича ӯша машина ва йӯловчилар ҳақида маълумот етиб келган бӯлса керак.

– Ундай бӯлса, беморхонага борамизми? – сӯради Азизов ва Омонов тасдиқлагандайин бош тебратди.

* * *

Жарроҳ-профессор Азизов ва Омоновга Жамшиднинг олдига киришга рухсат берганида соат миллари кундузги 12 ни кӯрсатиб турарди. Журналистнинг бутун бадани боғлаб таш-ланганини кӯрган ҳар икки милиса ходими бир-бирига хижолатли боқди. Лекин Жамшид-нинг ҳар доимгидай сокин овози уларни бу ноқулай ҳолатдан қутқарди.

– Менимча, бу вазиятимдан фойдаланган ҳолда Омонов бу гал отини олға чоптиради-ёв.

Омонов жилмайганча сӯради:

– Биз билан гаплашишга кучинг етадими? Мабодо соғлигинг ёмонлашадиган бӯлса…

– Мен бир соатдан буён телефонда гаплашяпман. Аслида сенда бор маълумотни мен олдинроқ билиб олганман. Бу гал ҳам зиёфат сенинг ҳисобингдан бӯлади, деб қӯрқаман.

– Сиз соғайиб кетиб, ӯрнингиздан туринг, битта эмас, бешта зиёфат мендан, – Азизов эски дӯстларнинг суҳбатига хушҳоллик билан қӯшилди. – Худо ҳақи, агар бирон нохуш ҳодиса юз берганда Шоддарани ер билан яксон қилардим.

– Яхши, Жамшид, кел, қарталарни очайлик, – Омонов курсига ӯтириб, папкасини очди. Шоҳин бӯш каравотга, бемор билан юзма-юз ӯтирди. –Ҳамма фожианинг бошланаши, аниқроғи бу шум ҳодисанинг маркази – беморхона. Сен янги кӯзи ёриган ҳамкасбинг Ша-мидадан тунда ҳамширанинг айби билан вафот этган аёл тӯғрисида эшитгансан. Кечқурун бир тиб ҳамшираси билан бу борада гаплашгансан. Биз у ҳамширани топа олмадик. Лекин Нӯшофариннинг айтишича бу суҳбатдан сӯнг сенга Ситоранинг синглиси ҳалиги бемор-хонада ӯлган аёл – Гулнисонинг акаси айби билан ӯзини осгани маълум бӯлган. Бу икки фожианинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақида исбот топилганича йӯқ. Ӯша тунда Ситора Гулнисонинг хонасига бирон марта кирган эмас. Бу далилни Ситора даволаётган, туни билан мижжа қоқмаган бемор ҳам тасдиқлади. Эртаси куни тонгда сен Шамиданинг қӯн-ғироғидан сӯнг Заркентга йӯл олдинг. Ӯша телефон суҳбатидан бизга қанчалик маълум бӯлишича Гулнисо экинзорда ишлаётиб, олтин топиб олади. Заркент ички ишлар бӯлими-нинг барча ходимлари у ердаги одамларнинг уйларини текшириб чиқишади, лекин ҳеч ким олтин ҳақида эшитмаган, бу гаплардан сира хабари йӯқ. Сен таксига ӯтириб Шод-дарага жӯнадинг. Биз сен кетган таксини топдик. Уни ӯша тонгда, тахминан соат ӯнларда бир номаълум одам Суғд вилоятида яшайдиган кишидан икки баравар нархига сотиб ола-ди. Машинани сенинг жонигга қасд қилинган ердан тахминан уч километр юқорироқдаги ердан топдик. Ҳайдовчи ва йӯловчилар машинани жарга итариб юбориб, ӯзлари ғойиб бӯлишади. Ҳозирча биз уларни топа олмадик.

– Машина жарда, мен беморхонада, ҳайдовчи ва ака-укалари Россияда мардикорлик қилишяпти, – кесатди Жамшид. – Балки мен уйқуда ётганимда ӯзимни ӯзим шу ҳолга солгандирман?

– Ака-укалари? Буни қандай исботлайсан? – Омонов ӯртоғининг кесатиғини сезмаган-дайин сӯради.

– Уларнинг учовиям ё ака-ука эдилар, ё яқин қариндошлар, – деди қатъийлик билан Жамшид. – Бир-бирларига жудаям ӯхшашишарди.

– Таксини боғча тарбиячиси, ӯша машинани сотган суғдлик одам кӯришган. Қизиғи, у такси Сиз боғчага киришингиз билан пайдо бӯлган. Балки ортингиздан тушишгандир? – Шоҳин луқма ташлади. – Шунингдек Сизни беморхонага олиб келган ҳайдовчи ва унинг машинасининг орқа кабинасида ӯтирган қиз Сизнинг жонингизга қасд қилишаётганини аниқ кӯришган. Ҳайдовчи қӯрқиб, орқага қайтмоқчи бӯлади, лекин йӯловчи қиз улар ури-шаётганлари йӯқ, суҳбатлашишяпти, дейди. Орқадаги машина яқинлашиб келгач, анови-лар Сизни жарга ташлашади-да, қочиб қолишади.

– У қиз ким экан? У ҳозир қаерда? Оти нима экан? – хаёлчан сӯради Жамшид.

– Ӯзини Шоҳиста Кабирова деб таништирибди. Афсуски, уни бошқалар сӯроқ қилиб, жавоб бериб юборишибди. Мен ҳайдовчини сӯраш билан банд эдим. Лекин қизнинг яшаш манзилини ёзиб олишган.

– Эртага кӯрибсизки, у ерда бошқа одам яшайди ва у қиз Россиянинг қайси бир бозори-да кабоб ё сомса сотаётган бӯлиб чиқади. Сенинг ӯрнингда бӯлганимда у қизга жавоб бер-масдим. Сурати борми?

– Бахтимизга сурати бор, – жавоб берди қувонч билан Шоҳин, – менинг бир одатим бор, суратини олмасдан бурун биронта гувоҳга жавоб бермайман.

Полковник қӯлидаги папкадан сурат олиб, журналистга узатди. У ва Омонов икков синчковлик билан Жамшиднинг чеҳрасига тикилишди. Журналист суратга совуққина қаради-да, пичирлади:

– Мен у эканлигини билардим.

Омонов тезда қӯл телефонида кимнидир чақирди-да, буйруқ берди:

– Гувоҳ Кабировани тезликда топинг!

– Уни тополмайсан, Омонов, тополмайсан! Зиёфатга ваъда бер, менинг айрим қонун-бузишларимга кӯз юм, бу можаронинг сирини икки кунда топиб бераман.

– Жиноий иш генералнинг қӯлида, – Омонов Шоҳинга қараб ғулдуллади. – Қӯлимдан ҳеч қандай ёрдам келмайди. Агар айбинг бӯлса, бу гал жавоб берасан, дӯстим.

– Генерал Жунайдовнинг куёви ёрдам бера олмайдими? – Жамшид Шоҳинга синовчан боқди.

– Агар оғир гуноҳ бӯлмаса, ҳал қиламиз, – жавоб берди полковник.

– Болаларимнинг қувончини мотамга айланишига йӯл қӯймагани ва зиёфат ваъдасини бергани учун мана шу Шоҳинни дея у фожиалар туркумининг асл сабабини топаман, – Жамшид ғамгингина кулди. – Сиз бир неча кечириб бӯлмайдиган хатога йӯл қӯйгансиз.

Биринчиси, фожиа маркази беморхона эмас, балки бир ҳафта илгари номаълум одамлар томонидан ӯлдирилиб, дарёга ташланган аёл – тӯрт боланинг онаси. Бу иш қотиллар томонидан пул берилиб, суд экспертининг оғзи ёпилгач, ӯз жонига қасд қилиш дея эълон этилди. Иккинчиси, Сиз тезликда Шоддарага боришингиз керак эди. Аллақачон генерал Жунайдовнинг бевосита ҳимояси остида, мен у кишига жиноий иш ҳақида телефон орқа-ли ҳикоя қилгандим, бир неча нафар журналист туман ички ишлар бӯлими ходимлари билан биргаликда иш олиб боришяпти ва ҳар соатда текшириш натижалари ҳақида менга билдириб туришибди. Учинчиси, кӯп нарсани билган, бир қотиллик ва ҳамда бир суи-қасдга бевосита гувоҳ бӯлган одамга нима учун жавоб бериб юборганликларингни бил- майман. Кӯнглим сезиб турибди – ҳозир у ҳам Шоддарада. Мени беморхонага олиб келган қизни назарда тутяпман. Ситора туғруқхонада тиб ҳамшираси бӯлиб ишлайди ва бӯлиб ӯтган воқеадан бошдан-оёқ хабардор. Тӯртинчидан аввалги икки аёлнинг қотиллари ва суиқасд қилганлар Шоддарада бӯлишлари турган гап, улар бир неча кун олдин қишлоқ-дан чиқиб кетишмаган эди. Улар ёлғиз эмас, балки олтинга харидор бӯлган одамларнинг уч-тӯрттаси ҳам улар билан бирга чиқар. Мен уч қотиллик ва суиқасд битта гуруҳнинг қӯли билан қилинган ва уларнинг марказда суянганлари бор, деб ӯйлайман. Бешинчидан, агар бемалол бӯлса, менга икки-учта қӯриқчи беринг. Ӯша уч одамнинг афти менга яхши таниш бӯлгани учун уларнинг мени «кӯриб кетиш» учун келиб қолишларига ишонаман.

Жамшид бир зум тин олди ва яна сӯзлай бошлади:

– Уч қотиллик ва бир одам ӯлдиришга уриниш, – Жамшиднинг овози баланд янгради. – буларнинг ҳаммаси қаерда эканлигини ҳеч ким билмайдиган олтинларни деб! Олтинлар сири ӯша биринчи қабрга кӯмилган. Агар қабр очилса… – шу пайт Жамшиднинг қӯл теле-фони жиринглаб қолди ва ҳар икки суҳбатдоши журналистнинг ранги оқариб кетганини кӯришди.

Жамшид телефонни бир четга қӯйиб, Шоҳиндан сӯради:

– Азизов, сен «Хазиналар ороли» китобини ӯқиганмисан?

-У менинг севимли асарим, – деди полковник.

– Унда бир ажойиб шеър, қароқчиларнинг олтин топишга бағишланган шеъри бор.

Ё, хо-хо, бир шиша ром,

Ич, сенга иблис ёрдамчи бӯлиши учун.

Ё, хо-хо, бир шиша ром.

Биласизми, тӯрт боланинг онаси бӯлган аёлнинг ӯлиги қабр йӯқ. Ишонасизми? Жасад йӯқолибди! Кимдир олтин жасаднинг қорнида деб ишонибди., – Жамшид бирдан қаттиқ кулишга тушди. Кӯкрак қафаси устидан сал юқорироққа санчилган пичоқ яраси устига боғланган оқ дока қизил тусга кира бошлади. Профессор югурганча кириб, ҳар икки тер-говчини чиқариб юборди.

* * *

Азизов ва Омонов елиб бораётган хизмат машинасида Шоддарага кириб боришганида, бир гуруҳ журналистлар юк машинасига ӯтириб қишлоқдан кетишди.