Василий Шукшин. Любавинлар. Роман. Э. Миробидов таржимаси. — Т. «Ёш гвардия», 1979.
«Любавинлар» романи Василий Шукшиннинг биринчи йирик асари. Унда йигирманчи йиллардаги Сибирь, қулоқлар ва талончи тўдаларга қарши олиб борилган шижоатли кураш ҳақида, шунингдек, Совет ҳокимияти Сибирь қишлоғига қандай янгиликлар олиб келгани ҳамда деҳқонлар онгида қандай ўзгаришлар содир бўлгани ҳақида ҳикоя қилинади.