Василий Шукшин. Якшанба кун кампирча (ҳикоя)
Қачонлардир унинг кетмони учганди. Уруш қўпган замон эди. Қишлоқ кезиб, қўшиқ куйларди. Уни рамақижон, лекин жони қаттиқ, зиқна ва шанғи Матрёна Кондакова етаклаб юрарди. У Матрёна Кондаковани хотинжон деб атарди. Кўпинча у қишлоқ дўкони бўсағасида ўтирволиб, қўшқатор бармоқбосдили рус гармонини давоми…


Рус ёзувчиси, кинорежиссёр, сценарист. Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969).Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Қишлоқ одамлари» (1963). 1964 йилда Шукшин сценарийси асосида «Шундай йигит яшайди» фильми суратга олинган ва ушбу картина Венецияда бўлиб ўтган 16-Халқаро кинофорумда «Олтин шер» мукофотига сазовор бўлган.Шукшиннинг «Любавинлар» (1965) романи, шу роман асосида ишланган «Любавинларнинг тугатилиши» (1972) фильмида, Степан Разин ҳаёти ва унинг курашига оид «Сизга эркинлик бергани келдим» кинороманида (1971), «Характерлар», «Сизнинг ўғлингиз ва акангиз» (1966), «Ғаройиб кишилар» каби картиналарида инсоннинг теран ички кечинмалари, орзу ва умид сари талпинишлари, баъзи бир кимсаларда учрайдиган мешчанлик фалсафасининг фожиага олиб келиши маҳорат билан тасвирланган.Шукшиннинг адабиёт ва кино соҳасидаги фаолиятида турли тоифа кишиларининг ёрқин образлари яратилган. Шукшиннинг бадиий адабиёт ва кинодаги услуби ишонтириш санъатининг кучи билан чуқур ҳаётийлик касб эта олган.Шукшин С. Герасимовнинг «Кўл бўйида» фильмидаги Черних ролининг ижроси учун Давлат мукофотига сазовор бўлган (1971). «Улар Ватан учун жанг қилдилар» филмини суратга олиш чоғида тўсатдан вафот этган.Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.