Семён Цвигуннинг «Қасос» тўпламига унинг уч киноқиссаси: «Қасоскорлар фронти», «Фронт ортидаги фронт», «Душман ортидаги фронт» сценарийлари киритилган. Учала асар ягона мавзу билаи бирлашган. Учала сценарийда Қизил Армия махсус отрядининг Иккинчи жаҳон уруши даврида немис-фашист қўшинлари орқасида кўрсатган жанговар фаолиятлари ҳикоя қилинади. Ушбу сценарийлар бўйича «Мосфильм» киностудиясида суратга олинган фильмлар мамлакат экранларида муваффақият билан намойиш этилди ва кўпгина мукофотлар билан тақдирланди.