Эстон ёзувчиси Пауль Куусбергнинг “Андрес фожиаси” романи автомобиль ҳалокати билан бошланади. Бу ҳалокатнинг айбдори комбинат директори Андрес Лапетеус. Андрес уриб юборган машинада унинг хотини ва дўсти бўлади.
Бироқ роман олди-қочдилардан иборат эмас. Китобда автомобиль ҳалокати билан бирга худбин Лапетеуснинг фожиаси ҳам ҳикоя қилинади. Лапетеус ўз мавқеини сақлаб қолиш учун ҳақиқий муҳаббатидан воз кечади, севгилисидан юз ўгиради, ўртоқларидан тонади.
Бу роман инсонпарварликка, ҳақгўйликка ва олиҳимматликка чақиради.