Муродбой Низанов. Мадрайимнинг айтгани (ҳажвия)

Универcитетда бирга ўқиган курcдош дўcтимиз Жарилқаcиннинг хотини Гулcум ғўлабирдай тўлагина эди. Икки табақали эшикдан ёнбош бўлиб cиғмаcа, тўғри бориб ўта олмаcди. Кўришмаганимизга анча бўлганди, яқинда йўлим тушиб уйига борган эдим икки кўзим хонаcидан чиқиб кетаёзди. Хаcкашга кийим кийгизгандай чўпдек озғин давоми…

Муродбой Низанов. Қалқай билан Балдай (ҳажвия)

Қалқай билан Балдай қирқ йиллик эру хотин. Лекин шундан ўттиз беш йилини ит-мушук бўлиб ўтказиб келишади. Чолу кампир ҳаётлик вақтида уларнинг овози кўпинча дераза тирқишидан ёки даҳлиздангина эшитилиб турадиган эди. Қариялар омонатини топширишдию эр-хотиннинг тил-забони овоз кучайтиргичнинг карнайига айланди. Ҳозир давоми…

Муродбой Низанов. Қорбобонинг кампири (ҳажвия)

Кези келганда бошқалардан олдинроқ отни қамчиласанг, омадинг чопади. Янги йилга бир ой қолганда телевизордан реклама бердим. — Янги йил кечаси уйингизга Қорбобо совға олиб бориб, қутлашини истайсизми? Унда янги очилган “Қорбобо” фирмасига мурожаат қилсангиз бас. Манзилимиз…Эртасига идорамизга одам сиғмай кетди. давоми…

Муродбой Низанов. Одамнинг эскиси (ҳажвия)

Ҳар бир нарсанинг янгиси ва эскиси бўлиши табиий. Лекин, одамнинг эскиси бўлишини биринчи марта болаликдаги дўстим Исмоилдан эшитдим.— Одамнинг эскиси қандай бўлади? — деди у бир куни хонамга кириб келиб. Рости, ҳайратим ошди: — Одамнинг ҳам эскиси бўларканми? — Бўларкан. давоми…

Муродбой Низанов. Омадли харидор (ҳажвия)

Бош муҳаррир менга “Ким ошди” савдоси тўғрисида репортаж ёзиб келишни топширди. Ҳар сафар газетанинг ярмини эгаллаб келаётган бу мавзунинг нега зарур бўлиб қолганини тушунмадим.Пешинга яқин биржанинг савдо залига кириб бордим. Зал деганимиз нари борса қирқ-эллик одамга мўлжалланган чоққина хона экан. давоми…

Муродбой Низанов. Қорангни ўчир (ҳажвия)

Баъзи бировлар иш топиш осон деб ўйлашади. Аслида ундай эмас. Буни бошига тушган билади. Ишхонада ходим қолмаса ҳам бошлиқ иш сўраб келганларни қовоғини уюб қарши олади.— Тўғри, бизга одам керак, аммо сиз тўғри келмайсиз, — дейди ёки: — Афсуски, сиз давоми…

Муродбой Низанов. Реклама (ҳажвия)

Жўра-ёронларнинг бори яхши. Қисинсанг, мас­ла­ҳат беради, қувонсанг, бирга қувонади. Хафа бўлсанг, ғамингни бўлишади. Хуллас, дўстинг кўп бўлса, юкинг ерда қолмайди.Тадбиркорлик билан шуғулланиб, бахтимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Бу борада дўстларнинг маслаҳатига муҳтожлик сездим. Нега десангиз, ишларим юришмай қолди. Гоҳо пул топмайман, давоми…

Муродбой Низанов. Телефон жинниси (ҳажвия)

Катталар билан ҳазиллашмоқ яхшиликка олиб келмас экан. Сабаби, уларнинг табиати нозик бўлади. Эҳтиётсизлик билан айтилган бир оғиз гап учун бир умр жабр тортишга тўғри келиши мумкин. Масалан…Нашриётда эрталабдан шовқин-сурон кўтарилди.— Ёзувчи Дўстжон Муҳамедовни жин урибди, телефон аппаратларини синдириб ташлади. — давоми…

Муродбой Низанов. Чироқ ёниб турибди (ҳажвия)

Ёзувчи Дўстжон Муҳамедовга сўнгги ярим йилда илҳом келмай ҳеч нарса ёза олмай юрган эди. Бир куни ярим кечаси илҳом келди-ю, ижод қилишга киришди.Оқ қоғозлар бирин-кетин тўлаверди. Тизилишиб келаётган сўзларни ёзиб адо қилишнинг ўзи мушкул эди. Адиб ҳам ёзаверди, ёзаверди. Худди давоми…


Мақолалар мундарижаси