Марк Твен. Янки ва қирол Артур (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асл исм-шарифи Семуел Ленгхорн Клеменс бўлган америкалик ёзувчи, жаҳон адабиётининг йирик намояндаси. Ўспиринлик ва йигитлик йилларида дарбадарликда кун кечирган, турли касблар билан шуғулланиб, тирикчилик ўтказган, кейинчалик газета таҳририятларида ишлаган.Фолклор сюжети асосида ёзилган «Калаверасдан чиққан машҳур сакровчи қурбақа» асари (1865)да соддадил америкаликларнинг ҳазил-мутойибаси ва ҳаёти тасвирланган. 1867 йилда Европа ва Фаластин бўйлаб саёҳат қилган. «Чет эллардаги соддадил кишилар» (1869) юмористик очерклар, «Тобланганлар» (1872) очерклар китобларига кирган асарлар ана шу саёҳатлар таассуротлари асосида майдонга келган.«Зарҳал аср» (1873, Ч. Уорнер билан ҳамкорликда) романи молиявий-сиёсий коррупсия ҳақида, «Ялтироқ аср» (1874) сатирик романида эса жамият иллатлари ҳажв этилади. Юмористик ва сатирик йўсинда ёзилган «Эски ва янги ҳикоялар» (1875), «Теннесидаги журналистика» (1869), «Мени губернаторликка қандай сайлашгани» (1870), «Қишлоқ хўжалиги газетасига қандай муҳаррирлик қилдим» (1870) сингари тўпламларига кирган асарларида Америка хаётининг турли қирралари тасвирланган.«Геклберри Финнинг бошидан кечирганлари» (1884) романида америкача ҳаётнинг етук ижтимоий танқиди, мурувват ва илтифотнинг манфаатпарастлик ва шафқатсизлик билан ёнмаён мавжудлиги кўзга ташланса, «Қирол Артур саройидаги коннектикутлик янкилар» (1889) қиссасида ижтимоий қарама-қаршилик дунёси крраланади. «Миссисипидаги эски даврлар» (1875), «Миссисипидаги ҳаёт» (1883) китоблари, «Шаҳзода ва гадо» (1882), «Овсар Вилсон» (1894), «Том Сойер чет элда» (1894), «Том Сойер — жосус» (1897), «Сирли нотаниш одам» (1916) каби роман ва қиссалар муаллифи.Ёзувчининг 1895 йилдаги жаҳон бўйлаб саёҳати «Экватор бўйлаб» (1897) китобида, шунингдек, памфлетлар туркуми, шу жумладан «Қоронғида ўтирган одамга» (1901), «Ҳарбий ибодат» (1923 йилда нашр этилган) асарларида акс этган.Болаларга атаб ёзилган асарлари болалар адабиётининг мумтоз намуналари саналади («Том Сойернинг бошидан кечирганлари», 1876 ва б.). «Том Сойернинг бошидан кечирганлари» асари (А. Пирназаров таржимаси) ўзбек тилида бир неча бор нашр этилган. Шунингдек, «Геклберри Финнинг бошидан кечирганлари», «Ҳикоя ва памфлетлар» (1959), «Шаҳзода ва гадо» (1962) ва бошқа асарлари хам ўзбек тилига таржима қилинган, мактаб дарсликларига киритилган.Раҳматулла Иномов
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Чоғроққина, аммо жуда гўзал сурат чизган бир рассом уни ойнада акс этадиган тарзда осиб қўйишга қарор қилди.— Суратни ойнада кўрсангиз,— деди рассом,— унда миқёси чуқурлашади, бўёқлари мулойимлашади. Менингча, сурат анчагина латифлашади.Ўрмонда яшовчи ҳайвонларга буларнинг ҳаммаси тўғрисида хонаки мушук гапириб берди. давоми…
Жим Смилей гаров ўйнашни жуда ёқтирарди. Ит уриштирса ҳам, хўроз уриштирса ҳам дарров гаров боғлайди. Деворда иккита қуш кўрса ҳам: «Қайси бири олдин учиб кетади?», деб гаровлашаверади. Бир куни Жим Смилей қурбақа тутиб олди ва: «Мен уни қўлга ўргатаман», деди. давоми…
Қиш оқшомларидан бири эди. Қишлоқ мағозаси мудири дўконини бекитмоқчи бўлди. Деразаларни ёпаётиб ичкарида юрган одамга кўзи тушди. У шкафдан бир фунтча сариёғ олдида, шляпасига солди. «Бир боплайки, ўғирлик қилганига пушаймон бўлсин», дея аҳд қилди мудир. — Ҳа, Сет?— деди у давоми…
Дўстим иккимиз Нью-Йорк яқинидаги Саломанка бекатига сал кечикиб етиб келдик. Бекат саҳнида йўлов-чилар ғуж-ғуж, одамга лиқ тўла поездга чиқиб олиш учун елиб-югуришарди. «Мендек машҳур ёзувчини ҳам шундай қисишадими одамлар», дея ўйлаб, кассага зўрға яқинлашдим. Чип-тафуруш йигитдан хос вагонга иккита чипта давоми…