Ўрдакча, пахмоқ айиқча, маймунча ҳамда оппоққина гъозча қалин дўст эдилар. Кунлардан бир кун бу аҳил огъайнилар кўм-кўк уммон бўйлаб саёҳатга чиқишди.
Қандай ажойиб дамлар ! Чайкалар уларга “Салом” дея теграсларида чарх уриб парвоз қилишар, учувчи балиқчалар денгиз юзасидан сапчиб ҳавога сакрашар ва дўстларни олқишлашар эди.
…Қўққисдан бўрон қўзгъалди.
Дўстларнинг қайигъИ тарақ-туруқ овоз чиқариб, қоятошларга урилди.
Ўрдакча шунчалик қўрқиб кетдики, натижада у ўз жонини қутқариш учун қайиқдан сувга сакради.
– Ўрдакча, ортингга қайт, дея қичқиришди дўстлари узоқлашаётган қайиқдан туриб унга. Бироқ ўрдакча ҳатто қайрилиб ҳам қарамади.
Дўстлар ўрдакчанинг кетиб қолганидан жуда ҳам афсусда эдилар. Ҳозир эса улар бўронда зарар кўрган қайиқларини тузатишлари керак эди.
Чайкалар1 – балиқхўр денгиз қушлари
Ниҳоят қайиқ ҳам тузалди. Айиқча дўстларига : – Мен қайиқни бошқараман, – деди. Мен кеманинг сузишини таъминлайман, – дея луқма ташлади Гъозча ҳам. – Мен эса атрофни кузатаман, – дея елкан устига тирмашиб чиқа бошлади маймунча.
Бироз фурсат ўтгач, маймунча бирдан қичқириб юборди: Қаранглар! У ерда кимдир биз томон келяпти!
– О, худойим! Тимсоҳ ўрдакчани қувлаб келяпти-ку!
– Тезроқ! Тезроқ! Буёққа кел! Биз буёқдамиз! – дея қичқиришди дўстлари ўрдакчага.
Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Ўрдакча яна хавфсиз жойга – дўстлари олдига қайтди.
Ўрдакча дўстларининг юзига қаролмай, қаттиқ хижолат чекди.
– Бундан буён ҳеч қачон сизлардан ажралмайман, – деди у ниҳоят.
Шундай қилиб, улар сузишда давом этишди.
Маймунча уфқ ортидан қорайиб келаётган булутлар тўдасини кўриб қолди.
– Тайёр туринглар, ҳозир бўрон бошланади, – дея дўстларини огоҳлантирди маймунча.
Бўрон бошланди.
Айиқча қўлидан келганча қайиқни бошқарди. Ўрдакча ва оқ Гъозча маймунча мачтадан сиргъалиб тушаётган пайтда елканни пастга туширишди.
Қайиқ тўлқинлар орасида гоҳ юқорига кўтарилиб, гоҳ пастга шўнгъиб писта пўчогъидай қалқиб борарди.
– Ўрдакча, сен қўрқаяпсанми? – деб сўради айиқча.
– Йўқ! Мен сен биланман – деб жавоб қайтарди ўрдакча.
Ниҳоят, улар даҳшатли бўронни енгиб чиқишди ва қадрдон уйлари томон оҳиста сузиб кетишди.
Пекин, 1965
Инглиз тилидан Дилмурод Усмонов таржимаси