Франcуа Мориак. Илонлар чангалида (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Франсуа Мориак (1885.11.10, Бордо — 1970.1.9, Париж) — француз ёзувчиси. Франция Фанлар Академияси аъзоси. Ижодий фаолиятини шоирликдан бошлаган. Биринчи романи «Занжир жафосини тортган бола» (1913)да қишлоклик йигитнинг Париждаги саргузаштлари тасвирланган. «Моховга ҳадя этилган бўса» (1922), «Волида» (1923), «Тереза Дескейру» (1927), «Илонлар ўрами» (1939), «Боши берк кўча» (1939) каби романлари машҳур. 1943 йилда Франция Қаршилик ҳаракатига қўшилиб, Форез тахаллуси билан фашизмга қарши мақолалар ёзган («Қора дафтар»). Унинг урушдан кейин ёзилган асарларидан «Маймун» (1951), «Худойига аталган қўзичоқ» (1954), «Ўтмиш ўспирини» (1969) каби романлари машҳур. Мориак 1952—70 йилларда Францияда чиқадиган «Экспресс» ва «Фигаро» газеталарида ўзининг сиёсий, ахлоқий ва эстетик мавзуларда ёзилган «Ён дафтарлар» ини эълон қилди. Унинг ижоди учун иллатларни руҳий тахлил қилиш ва табиий деталлаштириш хос. «Роман» (1928), «Романнавис ва унинг персонажлари» (1938), «Руҳият хотиралари» (1956) каби асарларида ёзувчининг бадиий-эстетик карашлари ўз ифодасини топган. Сўз санъатидаги ҳар қандай модернизмга қарши турган Мориак ҳаётни қандай бўлса, шундайлигича тасвирлашга интилган. Нобель мукофоти лауреати (1952).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.