Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Қирғиз ёзувчиси, давлат, жамоат арбоби, дипломат. Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968). Қирғизистон Фанлар Академияси академиги (1974). Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган (1953). 1956-58 йиллари Москвадаги ёзувчилар уюшмаси Олий адабиёт курси тингловчиси. Асарларини қирғиз ва рус тилида ёзган.Илк ҳикоялари 1950 йилларда босилган. “Байдамтол соҳилларида” (1955), “Юзма-юз” (1957) асарлари ўткир сюжет, кучли ички руҳий зиддиятларга бой. “Жамила” (1958), “Сарвқомат дилбарим” (1961), “Бўтакўз”, “Биринчи муаллим” (1962), “Момо ер”, “Сомон йўли” (1963), “Алвидо, эй Гулсари” (1966) каби қиссаларида муҳаббат мавзуи катта эҳтирос билан тараннум этилган.Айтматовнинг “Тоғ ва чўл қиссалари” туркумига кирган асарлари юксак баҳоланди. Айтматовнинг “Оқкема” (1970) қиссасида инсоний гўзаллик, эзгулик ва ҳаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадқиқ этилади. “Оқ кема” кинофилми ҳам асар каби шуҳрат қозонди. “Денгиз ёқалаб чопаётган олапар” (1977) қиссасида муҳим маънавий масалалар, шўро давридаги ҳаётнинг машъум манзаралари ўз ифодасини топган.”Асрга татигулик кун” (1980), “Қиёмат” (1986), “Кассандра тамғаси” (1990) романларида замонамизнинг умуминсоний томонлари, она Сайёрамизнинг тақдири, кучли фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий муаммолар кўтарилган. Ўтмишини унутган, ҳиссиз, ҳамма нарсага лоқайд, итоат-у, буйруқни бажаришдан бошқа нарсани билмайдиган, туйғу, нозиқ ҳиссиётлари сўнган манқурт образи тасвири Айтматов ижодининг муҳим қирраларидан бири бўлди.Айтматовнинг «Чўққида қолган овчининг оҳи зори» (М. Шохонов билан ҳамкорликда) асари маънавиятга бағишланган. Айтматов прозасида руҳият таҳлили анъанавий фолклор, мифология, образлилик билан уйғунлашиб кетади. Унда масал, рамзийликка мойиллик сезиларли даражададир.Айтматов “Иностранная литература” (Москва) журналига муҳаррир (1980 — 90), 1990 йилдан собиқ СССРнинг, сўнг Россия Федерациясининг, 1991 йилдан Қирғизистон Республикасининг Люксембург, Белгиядаги элчиси. Айтматов ташкил этган “Иссиқкўл форуми” халқаро тинчлик ҳаракати, муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишда самарали таъсир ўтказмоқда. Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси Президенти (1995-2008).Айтматовнинг асарлари жаҳоннинг 154 тилига таржима қилиниб, 20 млн.дан ортиқ нусхада чоп этилган (1999). “Сарвқомат дилбарим” (“Довон”), “Бўтакўз” (“Жазирама”), “Биринчи муаллим”, “Жамила”, “Алвидо, эй Гулсари” ва бошқа экранлаштирилган, ўзбек ва чет эл театрларида саҳналаштирилган. «Момо ер» асарига И. Акбаров мусиқа ёзган. Айтматовнинг қарийб ҳамма асарлари ўзбек тилида нашр этилган.Айтматов ўзбек адабиёти, умуман, ўзбек маданияти тарихини юксак баҳолаб, “Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг Қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин”, деб ҳисоблайди. Айтматов Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган. Қирғизистон Республикасида Халқаро Чингиз Айтматов номидаги «Олтин медал» мукофоти таъсис этилган (1999).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Този деганингиз алламбало ит-да — овулдан бир тўп отлиқ чиқди дегунча ҳозиру нозир. Тўс-тўполонда эргашиб олганини сезмай қоласиз, энди уни ҳайдаб, орқасига қайтариб бўпсиз, дўқ-пўпсаларингиз бир пул — бари-бир кетмайди, гўё ҳайиққандай четга чиқиб, лўкиллаб кетаверади. Ростдан ҳам тозилар ғалати давоми…
I Кутилмаганда ёмғир қуйиб берди. Бир зумда пайдо бўлган лойқа сел чуқур жарликларнн ювиб, кекса арчаларни таг-томири билан қўпориб, йўлидаги тошларни суриб-супуриб, даралар оша шарқираб оқарди. Даҳшатли бу оқим ана шундай шиддат билан бориб, Байдамтолга қўшиларди.Пишқириб, қутуриб оқаётган дарё ўзини давоми…
I Эндигина ишдан қайтган Хонимгул уй ишларини ана-мана дегунча битирди-да, кўчага, пода йўлига чиқди. Қора сигирни эртароқ боғлаб олмасанг, у ёмон, дарров қўшниларнинг экинларига тушиб кетади. Орқасидан ўн чоқли киши ҳаллослаб қувламаса, осонлик билан ушлатмайди.Хонимгул қўлига икки яшар ўғли Тўқонни давоми…
Юксак тоғ қояларидан эсаётган муздек шамол қоронғи даралар ичидан куч билан отилиб чиқиб, тоғ этакларига равона бўларди. Пастда овул уйқуга чўмган.Атроф жимжит, деразалардан кўриниб турган чироқлар секин ўча бошлади. Қиров қоплаб, эндигина очилай деб турган баҳор куртаклари, ой шуъласида ғира-шира давоми…