Борис Полевой. Нюрнберг қасоси

Борис Полевой. Нюрнберг қасоси: Нюрнберг кундаликлари (Редкол. Б. Бойқобилов, Ҳамид Ғулом, К. Яшин ва бошқ.; Михли Сафаров – тарж.). — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Иккинчи жаҳон урушининг бош ҳарбий жиноятчилари— гитлерчи фашист қўмондонлар устидан уюштирилган Халқаро Нюрнберг суд процессида атоқли совет ёзувчиси Борис Николаевич Полевой “Правда” газетасининг мухбири сифатида қатнашган эди. Тўққиз ой қизғин давом этган ана шу улуғ суд залидан ёзувчи газетага талай ажойиб очерклар ва мақолалар ёзди. Бундан ташқари у суд ишини кундалик дафтарида ҳам акс эттириб борди. Қўлингиздаги ушбу китоб ёзувчининг кундаликлари манбаида туғилган.