А. Уделовнинг «Муҳаббат мангу» деган янги романида китобхон яна Қурбон, Тозагул, Надежда Малясова каби қаҳрамонлар билан учрашади. Қитобхон бу қаҳрамонлар билан ёзувчининг бир неча йил муқаддам ўзбек тилида чоп этилган «Сабр косаси» романини ўқиганида танишиб, уларни севиб қолган эди.
Асарда тўфонли 1920 йил воқеалари тасвирланган. Халқлар дўстлиги, бурчга садоқат туйғуси қаҳрамонларга курашда ғалаба қозонишга ёрдам беради.
Романда инсон тақдири халқ тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс эттирилган.