Анушахон

Аабулмузаффар Муҳаммад

(?-1686 йил)

(1663-1687)

Хива хони, Шайбонийлардан. Абулғози Баҳодирхоннинг ўғли. Бухоро хони Абдулазизга қарши жанг (1657 йил)да қаҳрамонлик кўрсатиб, жанг тақдирини хиваликлар фойдасига ҳал қилган ва отасини ўлимдан сақлаб қолган. Унинг қўшинини Бухорога етиб бориб, Самарқандни эгаллади. 1685 йилда Ғиждувон яқинидаги жангда Хива қўшинлари тор-мор этилди. Бунинг учун отаси Анушахонга туғ, лашкар ва Ҳозарасп шаҳрини инъом этган ва Хивада унинг номига катта ҳаммом қурдирган. Анушахон тахтга ўтиргач, хонлик чегараларини мустаҳкамлаш учун Янги Кот, Шоҳобод қалъаларини қурдирган. Сўнг, 1686 йил Бухоро хонлигига юриш қилиб, Ғиждувон, Ҳазора, Самарқанд, Қарши ва Шаҳрисабзни эгаллаган. Анушахон даврида Бухоро-Хива муносабатлари янада кескинлашди. Анушахон Бухорони хонавайрон қилган бир неча марта ҳарбий юриш уюштирган. Унинг қўшини ҳатто Бухорога етиб борган. Самарқандни эгаллаган. У Самарқанд вилояти ҳокими Хожақулибий ўтарчи билан биргаликда Бухоро хони Субҳонқулихонга қарши уруш бошлаган.

1686 йили Субҳонқулихон Анушахонхонга қарши фитна уюштирди. Анушахон 1687 йил тахтдан туширилиб, кўзига мил тортилади. Анушахон даврида Қорақалпоғистондаги Султон Байс бобо ва Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбаралари, Оқ масжид таъмирланган, “Шажарайи турк” асари охирига етказилган. Анушахон Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига дафн этилган.