Масару Эмото. Сувнома

КИРИШ Сувнинг музлатилган бўлаклари кристалларини суратга ола бошлаганимга ҳам ўн йилдан ошди. Шунга қадар Сувдаги тўлқин тебранишлари ўлчови юзасидан тадқиқот ўтказганман. Муз кристалларини ўрганар эканман, ғаройиб ҳодисага дуч келдим: Сув турлича йўсинда ўз фикрини билдиришга қодир экан! Муз кристаллари расмларига давоми…

Мусо Тожибоев. Муҳаммад Шайбоний ижодий мероси

Ўзбек мумтоз адабиёти қадимий ва бой анъаналарга эга. Унда ҳар бир адабий сиймо ёки адабий асарнинг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Бу ранг-баранглик биринчи навбатда бевосита бадиий маҳоратда, сўзларга жило бериш санъатида намоён бўлади. Ижодкорнинг санъаткорлиги, бетакрор ўзига хослиги давоми…

Отто Брам: Исёндан инқилобгача

 “Янги санъат бу – айни кунда содир бўлаётган, табиату жамиятнинг ажралмас узвига айланган ҳодисадир, у доимо янги ҳаёт ва замонни акс эттиради, тараннум этади. Пировардида эса ҳақиқат юзага чиқади. Назаримда, ҳақиқат объектив тушунча эмас, балки эркин руҳиятни куйловчи, борлиқни ҳеч давоми…

Марҳабо Қўчқорова. Ўрта Осиё халқларининг Бальзаги

«СУДХЎРНИНГ ЎЛИМИ» ВА «ГОБСЕК» ҚИССАЛАРИДА ТИПОЛОГИК МУШТАРАКЛИКЛАР Марҳабо Қўчқорова, филология фанлари номзоди ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими Садриддин Айний ХХ аср ўзбек ва тожик адабиёти тараққиётида сезиларли из қолдирган катта сўз санъаткорларидан бири ҳисобланади. давоми…

Рольф Эдберг. Сув томчилари — вақт томчилари

Нега шундай, сув биз учун энг зарур нарса, сувсиз ҳаёт бўлмайди, лекин шу билан бирга сув деярли қадрланмайди, ваҳоланки, ҳеч қандай фойда келтирмайдиган олмосларнинг қадр-қиймати жуда баланд. Адам СМИТ Иқлим шароити Скандинавиянинг тоғли ҳудудлариникидан ҳам оғир бўлган Шарқий Африканинг инсон давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Таржимада ҳам устоз

Жамоатчилик Озод Шарафиддиновни биринчи навбатда адабиётшунос-танқидчи, заҳматкаш олим сифатида яхши билади. Лекин у 1955 йилдан бошлаб то умрнинг охиригача таржима билан ҳам фаол шуғулланган хассос ижодкор эди. У киши қилган таржималар орасида хилма-хил жанрлардаги асарлар мавжуд: романлар, қиссалар, ҳикоялар, саргузашт, давоми…

Пошшажон Кенжаева. Халқ ҳикояларининг бадиий инъикоси

Турк фольклорида ҳали ёзма адабиёт пайдо бўлмасдан олдин “Халқ ҳикоялари” номли жанр мавжуд бўлган. Бу жанрнинг вужудга келиши, оммалашиши, анъанавий жанр сифатида шаклланиши ҳақида қатор турк олимлари тадқиқот олиб борганлар. А.Б.Алптекин, Э.Аслан, Ҳ.Баёз, А. Дуймаз, М. Экижи, Ш. Элчин, Р. давоми…

Марҳабо Қўчқорова. Киноявий бадиий пародия

Ўлик жонлар” (Н.В.Гоголь) ва “Эски арава” (Шойим Бўтаев) асарлари мисолида   “Ё парвардигоро, нақадар мотамсаро бизнинг  Русия!” А.С.Пушкин Ўзбек адабиётшунослигида киноявий-пародия асарлар шу пайтгача ўрганилмаган. Ваҳоланки, ҳозирги ўзбек прозаси ва шеъриятида пародия асарларнинг намуналарини исталганча топиш мумкин. Аввало, “Пародия нима?” – давоми…

Шабот Хўжаев. Абдулла Қаҳҳорни эслаб

1964 йил, июн. Саратоннинг иссиқ кунларидан бири, мен ҳар сафаргидек маъруза залида малака оширишга келган шифокорлар билан машғулот ўтказаётган эдим. Кутилмаган меҳмон маъруза зали ёнига келиб, кимлардандир: “Шабот Хўжаевични қаердан топсам бўлади?”, – деб сўраётганини эшитдим. Мен бу мўътабар алломани давоми…

Саъдулла Йўлдошев. Иқбол абадияти

Шарқнинг машҳур файласуф-шоири Муҳаммад Иқбол фақат Ҳиндистон ярим оролидагина эмас, балки бутун хорижий шарқнинг адабий, сиёсий ва ғоявий ҳаётига катта таъсир кўрсатган файласуф шахсдир. Машҳур ҳинд адиби Мулк Раж Ананд файласуф-шоир Муҳаммад Иқболнинг шарқ адабиётида, қолаверса жаҳон адабиётида тутган ўрнига давоми…