Эркин Аъзам. Отдош одам

Оти бир хил отдошлар ўртасида қандайдир руҳий уйғунликми, қадрдонликми бўладиганга ўхшайди, назаримда. Аслида ундай эмасдир-у, кимсан Эркин Воҳидовга ўзимни яқин тутганим учун менга – яна бир Эркинга шундай туюлар. Бу яқинлик, бу илиқлик мактабдан, илк бор дарсликда Эркин Воҳид (айнан давоми…

Ҳасан Эрматов. Япониядан чиққан инглиз Кадзуо Исигуро

Кадзуо 1954 йилнинг 8 ноябрь кунида таваллуд топиб, 1981 йилдан буён постмодерн йўлида, инглиз тилида ижод қилиб келаётган ёзувчидир. У асли Япониянинг Нагасаки шаҳридан. Бу шаҳарни ҳамма билади. 1945 йил, иккинчи жаҳон уруши якунига бориб, бутун дунё учун Иккинчи жаҳон давоми…

Абул-Муъийн ан-Насафий (1027-1114)

Абул-Муъийн ан-Насафий номи билан машқур бўлган алломанинг тўлиқ номи Маймун ибн Муҳаммад Муътамид ибн Макҳул бўлиб, 1027 йилда Насаф (Қарши)да таваллуд топган. Узоқ йиллар Бухоро ва Самарқандда яшаб ижод этган олим ҳақидаги айрим маълумотларни насафлик бошқа бир олим — Умар давоми…

Оқилхон Иброҳимов. Юнус Ражабий ҳақида сўз

Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар – азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир. Миллатнинг ўтмиши ва бугуни, асрий орзу-истаклари ва гўзал туйғуларини мужассам этган оҳанглар она аллалари, умрбоқий қўшиқлару мумтоз куйларда ранг-баранг жилоланадики, уларни тинглаган инсон ўзлигини англайди, давоми…

Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-1144)

Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган қўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Алломанинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йилнинг ражаб давоми…

Исмоил Журжоний (1042-1136)

Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий улуғ олим ва замонасининг энг машҳур табибларидан бири ҳисобланар эди. XII асрнинг машҳур тарихчиси Заҳириддин Абул Ҳасан Байҳақий ўзининг “Татима сифон ал-ҳикма” (“Донолик хазинасига қўшимча”) асарида Исмоил Журжоний ҳақида шундай ёзади: “Мен давоми…

Жўра Маҳмуд. Cтаниславский ва Чехов

Михаил Чехов гарчанд умрининг ўттиз етти йилини чет элларда ўтказган бўлса-да, театр санъати соҳасидаги амалий ва назарий билимларини Константин Сергеевич Станиславский кашф этган “система” (услуб) асосида ўзлаштирди, устозига ҳурмат ва эътиқоди умрининг охирига қадар сўнмади. К.С.Станиславский билан М.Чехов тарбия топган давоми…

Маҳмуд Чағминий (? – 1221)

Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Берунийнинг илмий анъаналарини давом эттирган йирик файласуфлардан бири XII—XIII асрларда ижод этган хоразмлик олим Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминийдир. Ал-Чағминийнинг илмий асарлари Шарқда жуда машҳур бўлса ҳам, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳозиргача яхши давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Фантастиканинг парвози ва инқирози

(Тоҳир Малик ижоди мисолида) Тоҳир Малик (Аллоҳ раҳмат қилсин)замонавий ўзбек фантастикасини бошловчиларидан бири ва ёрқин из қолдирган адиб. Ижодни 60-йилларнинг иккинчи ярмида бошлаган. “Ҳикмат афандининг ўлими” қиссаси (1972 й.) билан Республикада танилган, “Қора фаришта” номли ҳикояси (1974 й.) билан Масковда давоми…

Янглиш Эгамова. Гёте ва Шиллер ёзишмалари

Гёте ва Шиллер… Хўш, бу икки буюк зотнинг муносабатлари қандай бўлган? Айрим адабиётларда қайд этилганидай жуда силлиқ кечганми ёки…  Икки йиллик Италия сафаридан қайтгач, санъатнинг барча соҳаларида кескин ўзгаришлар ясаш ниятини кўнглига туккан Гёте ҳали Германиядаги шароитнинг қандайлигини ўйлаб ҳам давоми…