Гулноза Одилова. Шеърий таржима кўнгил иши

Бадиий таржима мураккаб ижодий жараённи ўз ичига қамраб олади. Бу мураккаблик, айниқса, шеърий асарлар таржимасида яққол намоён бўлади. Шу боис биз мазкур соҳа вакилини ҳақли равишда шоир-таржимон, деб атаймиз. Насрий асарда сюжет, композиция, воқеалар ривожи ва ечим бор. Бунда устоз давоми…

Носир Муҳаммад. “Бириси туюғдурким, икки байтда муқаррардир…”

Мумтоз адабиётимизда туюқ жанри милодий XIV аср охири —XV аср бошларида пайдо бўлган. Шаклан бир-бирига ўхшаш, аммо мазмунан турлича маънога эга бўлган қофиялар заминига қурилган тўрт қатор шеър — туюқ битиш шоирдан катта маҳорат ва истеъдод талаб қилган. Зеро, қатъий давоми…

Абдусаттор Жуманазар. Маълумотлар ва… таассурот

Туркистон форсийзабон ё туркий тилдаги мумтоз адабиёти тарихига бағишланган дарслик ва қўлланмаларнинг бирортасида машҳур тазкиранавис адиб Абдулмуталлиб Фаҳмийга оид тузукроқ ахборот топиб бўлмади. Бироқ бир қанча машҳур олимларнинг мақолаларида у тўғрида қисқача маълумот учради, холос. Уларнинг барчаси Фаҳмий XVIII асрда давоми…

Умарали Норматов. Эҳ, бу қизлар, қизларжон… (2013)

(“Кичик мўъжизалар” туркумидан) Улкан адибимиз Асқад Мухтор “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”га бош муҳаррир этиб тайинланган куннинг эртаси телефон орқали мени чорлаб, бир маслаҳатли иш борлигини айтди. Бордим. Салом-аликдан сўнг у дарҳол ­мақсадга ўтиб, деди: “Гап бундай. Прозаикларимизнинг фикри-хаё­ли ҳозир роман давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Қадимгилардан қадимроқ

Аллоҳдан нозил бўлиб, сопол парчаларига, текис суяклару тошларга, ҳайвон териларига, онда-сонда қоғозга ёзиб қўйилган оятлар тўпланиб, китоб ҳолига келтирилганига салкам бир мингу тўрт юз йил бўлибди. Инсониятга маълум бўлган ёзма ёдгорликлар учун бу – катта муддат, шунинг ўзиёқ Қуръони каримни давоми…

Наим Каримов. Туркистон мухториятининг мадҳияси

1917 йил 26—29 ноябрда Қўқонда бўлиб ўтган Умуммусулмонлар қурултойи Туркистон Мухторияти ҳукуматининг ташкил топганини эълон қилган. Узоқ тарихий даврлар мобайнида ижтимоий тарқоқлик ва мустамлакачилик шароитида яшаган, шу туфайли хонавайрон бўлган ўлкада Мухторият ҳукуматининг барпо этилиши тараққийпарвар кишилар томонидан катта қувонч давоми…

Саъдулла Сиёев. «Қаламдош»

Миртемир — шеър заргари. У сўзнинг қимматини мисқоллаб ўлчар, ёзадиган жумласини етти эмас, етмиш марта ўйлаб, кейин битарди. Оддий сўзларга ўзгача сеҳр, жозиба бағишлай оладиган номи юртга таниқли шоирнинг иш услуби, албатта, ҳамма ижодкорларни қизиқтирарди. Гоҳо шу ўйлар тинчлик бермасди. давоми…

Раъно Иброҳимова. Навоийнинг «мурид»и

Дунёда шундай касблар бўладики, уларни эгаллаш учун инсон қобилият билан туғилиши керак. Мен Ёзувчи, рассом, санъаткор, шифокор, файласуф, кимёгар бўлиб туғилганлар билан мулоқотда бўлганимдан, тақдиримдан беадад миннатдорман. Мана шундай касб эгаларидан бири, Навоийнинг «мурид»и, профессор Суйима Ғаниевадир. У тадқиқотчи-матншунос бўлиб давоми…

Исомиддин Пўлатов. Китоб ўқимай шоир бўлиш мумкинми?

Дунё адибларидан бири Лев Толстой шундай ёзган эди: «Ҳар куни жаҳоннинг энг донишманд кишилари билан мулоқотда бўлишдан кўра қимматлироқ нима бор?». Табиийки, Ёзувчи урғу берган мулоқот воситаси бу шубҳасиз, китоб. Шундай улуғ адиб китобга, ўзгаларнинг фикрига қулоқ тутиб, ҳурмат билан давоми…

Каромат Муллахўжаева. Абадиятнинг шоҳ шоири

Ўзбек адабиётининг йирик намунаси — “Бобурнома”нинг жаҳон маданияти тарихида муайян ўрни бор. “Шарқ Сезарининг комментариялари” (Ҳерман Вамбери) деб баҳоланган ушбу асарда шоир, шоҳ ва саркарда Бобурнинг дунёқараши, қомусий билимлари, нозик диди ўз ифодасини топган, мураккаб ҳаёт йўли бетакрор бўёқларда тасвирланган. давоми…