Назар Тўраев. Олимнинг нурли умри

Яхши инсондан яхши хотиралар қолади. Фидойи олимнинг илм-фанда янгилик бўлиб кирган илмий-изланишлари эса унинг сермазмун умр йўлидаги шамчироқ мисол порлаб туради. Машҳур физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Убай Орифов ҳам ана шундай заҳматкаш давоми…

Шомақсуд Исоқов, Муҳиддин Полвон. Самолёт ясагани учун қамалган олим

Қатағон қурбони Ҳусайнхон Ниёзий физика ва кимё соҳасида биринчи дарсликлар ёзиб қолдирган миллатимизнинг фидойи, адабиётшунос, шоир ва маърифатпарвар олимларидан бири бўлган. Ўтган асрнинг 30-йилларида ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида фаолият кўрсатган физик олим Ҳусайн­хон Ниёзийнинг қаламига мансуб “Радиактив моддалар ва уларнинг давоми…

Азамат Суюнов. Эзгу ном, ёрқин хотиралар

Дунё тамаддунига буюк кашфиётлари билан улкан ҳисса қўшган улуғ ватандошларимиз довруғи ҳавас қилса арзигуликдир. Илк Уйғониш давридаёқ Туронзаминдан қомусий билим соҳиблари етишиб чиққанига жонли тарихимиз шоҳид. Чор Россияси мамлакатимизни босиб олгандан кейин ҳам тошда ўсган гул каби ноёб истеъдодлар илмий давоми…

Наим Каримов. Ўзбекнинг биринчи тоғ-кон муҳандиси

Шўро давлати қарийб етмиш йил мобайнида хусусий мулк эгаларини қирғин-қатағон қилиб, халқни уларга нисбатан нафрат руҳида тарбиялаб келди. Натижада биз яқин-яқингача ўзбек халқидан етишиб чиққан саховатли бойлар номини тилга олмай, уларнинг маърифатпарварлик ва тараққийпарварлик фаолиятлари тўғрисида сўз юритмай келдик. Ҳолбуки, давоми…

Мусо Мамадазимов. Улуғбек мероси жаҳон олимлари нигоҳида

Бундан беш ярим аср муқаддам азим шаҳар – Самарқанд этагида Улуғбек ва унинг мактаби томонидан ишга туширилган расадхонадан Коинот қаърига ташланган назар фақат Шарқдагина эмас, балки жаҳон фани, маданиятининг “очилмаган қўриғи”ни очиш – Коинотни ўрганишга қўйилган буюк бир қадам бўлди. давоми…

Мансурхон Тоиров. XXI аср ҳам физика асри(ми?)

Яқинда пойтахтимизнинг Юнусобод тумани мактабларидан бирига физика фанининг XXI асрдаги равнақи мавзусида ўқувчилар билан учрашувга таклиф қилишди. Ушбу таклифни жондилимдан қабул қилдим. Айни чоқда, бу так­лиф мени ўйлантириб қўйди. Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрининг ўзида Фанлар академиясининг қатор илмий текшириш институтлари, давоми…

Зилзиланинг кучини камайтириш мумкинми?

Яқинда Индонезияда рўй берган кучли зилзилалар сейсмик фожиаларни олдиндан аниқ айтишнинг мураккаблигига яна бир бор жаҳон олимлари эътиборини қаратди. Кейинги етмиш йил давомида МДҲ ҳудудида бўлиб ўтган зилзилалар икки юз мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлган. ЮНЕСКО ҳисоб-китобига кўра, ҳар давоми…

Аср сири: Ойнинг иккинчи томони

Инсоният тамаддунида фазони забт этиш тарихи сиру синоатларга шунчалик тўлаки, ҳалигача бу билан боғлиқ маълумотлар ва ҳужжатларнинг юқори қисмидан «Махфий» деган ёзув тушмайди. Мана, яқинда ўтган аср­нинг 50-йилларида орбитага чиқарилган итлар у ерда узоқ азобли ўлим топганлиги маълум бўлди. Ўтмишнинг давоми…

Етти осмон тушунчаси

Ҳаммамизга маълум, Самолётми, дирижабилми, оддий варрак ёки қушми уча бошласа, уларни осмонга кўтарилди деб айтамиз. Савол туғилади: қайси осмонга? Биринчи осмонда учишаётир. Майли унда еттита сфера – Магнитосфера, Ионосфера, Экзосфера, Термосфера, Мезосфера,  Стратосфера, Тропосфералар бўлақолсин. Бу сфераларнинг ҳаммаси биринчи осмондаги давоми…

Улуғбекнинг астрономия мактаби

Ўтган йили Париж шаҳридаги нуфузли “Арматан” нашриётида Евро-Осиёни ўрганиш жамияти ташаббуси билан “Асрларни ёритган юлдузлар” номли китоб чоп этилди. Мазкур китобдан франциялик темуршунос олим, темурийлар даврини ўрганиш Франция уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси «Шуҳрат» медали соҳиби Люсен Керэннинг «Улуғбек ва Самарқанд давоми…


Мақолалар мундарижаси