XVI аср мобайнида европалик сайёҳлар ва савдогарлар ўз мамлакатлари маҳсулотларини ҳинд зираворлари, Хитой ипаклари ва айрим япон нарсалари билан айирбошлаш мақсадида Осиё халқлари томон йўл олишди. Аввалига испаниялик ва португалияликлар Шарқ бозорида етакчиликни қўлга олишган бўлса, XVII асрнинг ўрталарида Голландиянинг Иберия ярим ороли савдогарлари бу борада ўзиб кетишди. Бироқ орадан кўп ўтмай, англиялик ва франциялик тижоратчиларнинг кучли таъсири остида голландлар савдодан сиқиб чиқарилди.
Савдогарлар саёҳатлари давомида сеҳрли Шарқ эртаклари, достонлари ва ҳикояларини тинглаб, унга маҳлиё бўлиб колишди. Натижада, инглиз ва француз тижоратчиларининг онг-у шуурида, ҳаёлот оламида бутунлай ўзгача тўнтариш юз бериб, юртларига бир дунё таассуротлар билан қайтишди. Буюк Британия Марказий Европадан умидини узиб, океан орти мамлакатларига кўз тика бошлади. Англияда юксалишлар суръати жадаллашган эди. Инглизлар устамонлик билан азалий душмани Франция кашф қилган шарқона адабиётларни ҳам қўлга киритиб, довруғ қозонишди.
Жан Антуан Галланнинг 1704-1711 йилларда Францияда “Les Mille et une Nuits” номи билан босқичма-босқич тарзда чоп этилган “Минг бир кеча” араб эртаклари бутун Европа китоб аҳлини ўзининг шарқона хусусиятлари билан мафтун қилиб қўйди. Бу ҳақида француз тарихчи-адабиётшунос Пол Азар (Paul Hazard, 1878-1944) шундай сўзлайди: “When Scheherazade began to recount her stories of the night, to unfold the infinite wealth of an imagination enriched with all the dreams of Araby, of Syria and the great Levant; when she began to tell of the manners and customs of the peoples of the East, their religious ceremonies, their domestic habits, the details of their dazzling and colourful existence; when she showed how mankind could be held and enthralled, not by abstruse intellectual ideas, nor by recondite reasoning, but by the charm of colours and the lure of fairy tales, all Europe was fain to stop and listen”[1].
Ушбу фикр-мулоҳазани ўзбек тилига қуйидагича таржима қилдик: “Шахризода ўзининг тунги эртакларини ҳикоя қилишни бошлар экан, ҳаёлотнинг бепаён кенгликлари Арабистон, Сурия ва Шом мамлакатлари билан бойиди; У Шарқ халқларининг феъл-атвори ва урф-одатлари, уларнинг диний маросимлари, кундалик юмушлари, ёрқин ва ранг-баранг ҳаёти ҳақида сўзлашни бошлаганида; У қандай қилиб инсониятни ҳеч қандай мураккаб интеллектуал ғояларсиз ёки мавҳум асосларсиз мафтун этишни намойиш қилиб, уларни эртаклар оламига шайдо қилди. Бутун Европа буни бажонидил тингларди”[2].
Антуан Галлан, илк бора, 1690 йилларда Константинополда “Денгизчи Синбод қиссаси” деб номланган қадимий қўлёзмага дуч келиб, 1701 йилда унинг француз тилидаги версиясини чоп қилди[3]. Муваффақиятли тарзда кутиб олинган асар таржимонни XIV асрга тегишли “Минг бир кеча” қиссаларини таржима қилишга ундади. 1704 йилда “Mille et Une Nuit” номи билан асарнинг илк икки боби француз тилида пайдо бўлди. Қиссанинг сўнги ўн иккинчи боби таржимаси эса 1717 йилда таржимон вафотидан сўнг нашрдан чиқди. Галланнинг муваффақияти сабаби шунда эдики, у асарни ўз замонаси китобхонлари дидига мослаб таржима қилганди. Мутаржимнинг маҳорати ҳақида Хорхе Луис Борхес ўзининг “Минг бир кеча” қиссасининг таржимонлари” (“The Translators of The Thousand and One Nights”) деб номланган китобида шундай деб ёзади: “Another fact is undeniable. The most famous and eloquent encomiums of The Thousand and One Nights—by Coleridge, Thomas de Quincey, Stendhal, Tennyson, Edgar Allan Poe, Newman—are from readers of Galland’s translation. Two hundred years and ten better translations have passed, but the man in Europe or the Americas who thinks of the Thousand and One Nights thinks, invariably, of this first translation. The Spanish adjective milyunanochesco [thousand-and-one-nights-esque] … has nothing to do with the erudite obscenities of Burton or Mardrus and everything to do with Antoine Galland’s bijoux and sorcerie”[4]. Яъни: “Бу фактни инкор қилиб бўлмайди. “Минг бир кеча” нинг энг машҳур ва сўзга чечан мадҳиячилари – Кольриж, Томас Де Квинси, Стендаль, Теннисон, Эдгар Аллан По, Ньюманлар – Галлан таржимасини мутолаа қилишган эди. Орадан икки юз йил ўтди ва ўнлаб яхши таржималар яратилди. Бироқ Европа ва америкаликлар “Минг бир кеча” ҳикояларини биринчи таржимадан тасаввур қилишди. Испанча сифат сўз туркумига тегишли – milyunanochesco (минг бир кечалик)… Бёртон ёки Мардрусларнинг беҳаёлиги билан ҳеч нарса қилиб бўлмаса, Антуан Галланнинг бебаҳо ва сеҳрли қобилияти билан ҳамма нарса қилса бўларди”[5]. Чунки Галлан таржима жараёнида эртакдаги беадаб саҳналарни қисқартириб берган.
XVIII асрда француз тилидан инглиз тилига таржима қилинган “Минг бир кеча” эртаклари, гўёки, англияликлар томонидан Европа адабиётига олиб кирилгандек нотўғри талқин этилди. Франция, нафақат Англияга шарқона уруғларни сочди, балки Шарқ ҳаёлотининг инсоният билган ва билмаган билимлари ўртасидаги чегарани топди. Бу ерда шарқлик миллат ва элатларнинг айни чегараси назарда тутилмаяпти, саёҳатлар давомида содир бўлаётган адабий алмашинувлар ва “Минг бир кеча” туркум эртакларининг асл мағзини чақиш хусусида ҳам гап бормоқда. Франциялик шарқшунос олим Пирр Мартино таъкидлаганидек: “The “literary Orient” was not “Asia”, but a large amorphous country which excluded the Holy Lands. This is one indication that the “literary Orient” was not authentic. Although the Holy Lands were technically Oriental, the European reader could not accept the exoticism of the literary Orient in company with the religious feelings he associated with the Holy Lands. Furthermore, his ancestors had battled in this region the same “infidels” whose way of life he now found exciting”[6]. Ушбу таърифни ўзбек тилига қуйидагича таржима қилдик: “Адабий Шарқ” деганда фақат “Осиё” эмас, балки муқаддас ерларни ўз ичига олмайдиган ҳадсиз ва шакл-шамойилсиз мамлакатлар ҳам тушунилади. Бу эса “адабий Шарқ” деганда, битта жойни тушуниш керак эмаслигини англатади. Гарчи муқаддас ерлар, ҳақиқатдан ҳам, шарққа тегишли бўлса-да, европалик китобхон ўзининг муқаддас ерлар билан боғлиқ диний қарашлари негизидаги адабий Шарқнинг ғайриоддийлигини ҳазм қила олмайди. Бундан ташқари, у ҳозирда завқ олаётган ўша “ғайридинлар” билан унинг аждодлари бу майдонда курашган”.
Охир-оқибат, “адабий Шарқ” шарқий Европа халқлари ва Ўрта Ер атрофидаги айрим мамлакатлар, хатто, Греция ва Африканинг шимолий ҳудудларига ҳам кириб келди. Уильям Бекфорд 1781 йил Парижда қуйидагиларни ёзади: “This is the land of oriental literature and I am once more running over my favourite poems – The expedition of Alexander in search of the fountain of Immortality and the affecting tale of Megnoun and Leilah”[7] (“Ушбу ер шарқона адабиётнинг ватанидир. Менинг севимли поемаларим – мангулик фавворасини излаган Искандарнинг экспедицияси, ҳамда Лайли ва Мажнуннинг таъсирли ҳикояларини қайта-қайта ўқигим келади”)[8].
Галлан таржима қилган “Минг бир кеча” қиссаларини мутлақо аслидагидек француз тилига ўгирилган дейиш мушкул. Айрим адабиётшунослар таржима жараёнида кўплаб қисқартириш ва ўзгартиришларга дуч келган асарни мутаржимнинг муаллифлик иши сифатида ҳам баҳолаш мумкинлигини қайд этишади. Араб эртаклари ниҳоятда тезлик билан Европа бўйлаб тарқалиб, кўплаб китобхонларнинг қалбидан чуқур жой олганди: “… Pirated editions at once appeared in the Netherlands; there were many European versions made from it…. Galland was a born storyteller and he was able to adapt these Oriental tales not only to the taste of the France of his time but to the universal story-reading public of all countries and times. Some of his versions have been rendered back into Oriental languages and received with favour in the east. It cannot be claimed that he was a faithful translator – no one in his time was – and his recasting belongs more to French than to Arabic literature”[9] (“Ўша пайтларда Нидерландияда ўғринча тарзда чоп этилган варианти пайдо бўлди. Ундан кўплаб европаликлар фойданалиншди… Галлан туғма ёзувчи эди. У ўз даврида Шарқ эртакларини фақат французларнинг дидига мослаб эмас, балки барча халқлар ва замонларнинг универсал китобсеварлари ўқий оладиган қилиб таржима қилганди. Унинг баъзи таржималари яна шарқий тилларга ўгирилиб, ижобий қабул қилинди. Уни содиқ таржимон деб бўлмайди, чунки асар устидаги унинг қайта ишовларидан сўнг, араб адабиётидан кўра, француз адабиётига яқин асар яратилганди”)[10].
Шунингдек, Галлан таржима жараёнида фақат биргина асл нусхадан фойдаланмаган. Ўзи истамасада, турли қароқчилик йўли билан чоп этилган вариантларни ва бошқа манбаларни ҳам кўриб чиққан. Натижада, унинг “Mille et Une Nuit” қиссаси аслиятидан анча фарқ қилиб, туркум қиссалар рўйхатидан янги эртаклар ҳам жой олди. Улар сирасига ҳали-ҳануз машҳурлик шоҳсупасидан тушмай келаётган – “Оловуддин ва унинг сеҳрли чироғи” ва “Алибобо” қиссалари киради[11].
Инглиз китобхонлари “Минг бир кеча” қиссаларини катта завқ-у шавқ билан мутолаа қилди. Улар асарни французлардан кам кутиб олгани йўқ. Қиссанинг илк инглизча таржимасини қачон ва ким қилгани ноаниқ бўлса-да, 1707 йилнинг бошларида Галланнинг олти боблик асари асосида номаълум мутаржим томонидан қуйидаги узун ва тавсифий ном остида инглиз тилига ўгирилди: “Volume I. Arabian Nights/ Entertainments:/ Consisting of/ One Thousand and One/ Stories/ Told by/ The Sultaness of the Indies, to divert/ the Sultan from the Execution of a/ Bloody Vow he had made to marry a/ Lady every Day, and have her head cut off/ next Morning, to avenge himself for the/ Disloyalty of his first Sultaness, &c./ Containing/ A better Account of the Customs, Manners/ and Religion of the Eastern Nations, viz./ Tartars, Persians and Indians, than is to/ be met within any author hitherto pub-/ lished. /–/ Translated into French from the Arabian/ HSS. by M. Galland, of the Royal Aca-/ demy: And now done into English”[12].
Айрим адабиётшунослар “Минг бир кеча” қиссаларини биринчи марта инглиз тилига ўгирган таржимонни “The Grub Street Translator” номи билан аташади. Айнан у ҳозиргача араб қиссалари учун инглиз адабиётида фойдаланиб келинаётган “The Arabian Nights Entertainment” сарлавҳасини кашф қилган. Ҳаттоки бу ном асарнинг Калкуттадаги 1839-1842 йиллардаги нашрлари учун инглиз тилидан арабчага қайта ўгирилган[13]. Галлан таржимаси бўй кўрсатгандан сўнг тўққиз йил ўтиб, 1713 йилда эртакнинг инглизча версияси тўртинчи бора нашрдан чиқди. Ушбу вариант XVIII асрда ҳам деярли қўшимча ва ўзгаришларга юз тутмади. Фақат 1799 йилда асарнинг янги таржимаси тақризчиси қуйидагиларни кузатади: “The merit of these pleasing and innocent stories, which have so frequently amused our childhood, nor have yet lost their affect upon us, had induced the publisher to attempt a reformation of the wretched translation into which they have been done now near a century”[14]. Яъни у қуйидаги фикрларни билдиради: “Болалик даврларимизни бениҳоя вақтичоқ қилган, ёинки ҳали-ҳануз биз учун ўз қадр-қимматини йўқотмаган ёқимли ва дилкаш ҳикоялар ноширни яхши чиқмаган эски таржима устида қайта ишлашга ундади”[15].
“Минг бир кеча” қиссалари англиялик ижод аҳлига чуқур таъсир қилиб, улар болалик чоғларидан бошлаб, то вояга етгунларига қадар сир-синоатларга лиммо-лим Шарқ эртаклари оҳангида улғайишди. Уларнинг онг-у шуурини қамраб олган ўша ҳаёллар таъсирида ўз асарларини ёзишди. Ижодкорларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларига қисқача тўхталиб ўтамиз. Англиялик тарихчи Эдуард Гиббон (Edward Gibbon, 1737-1794) 1789 йилда ёзишни бошлаган ўзининг автобиографик асарида шундай дейди: “Before I left Kingston school I was well acquainted with Pope’s Homer and the Arabian Nights’ Entertainments, two books which will always please by the moving picture of human manners and specious miracles…”[16] (“Мен Кингстон мактабини тамомлашимдан олдин, инсоният хулқ-атвори ва ғайритабиий мўжизалар тасвирлари билан кўнгилни хуш этадиган икки китоб – Попнинг “Ҳомер” достони ва “Минг бир кеча” қиссалари билан чуқур танишиб чиқдим”)[17].
Ўзининг шарқона қиссаси “Ватек” (“Vathek”, 1786) билан ном қозонган Уильям Бекфорд (William Beckford, 1760-1844) ҳам ёшлик пайтларида “Минг бир кеча” ни мутолаа қилади. Асар нақадар шоир ҳаётида муҳим роль ўйнаганлиги ҳақида унинг биогафик ёзувчиси шундай дейди: “He read and re-read these stories with avidity, and the impression they made on him was so strong that Lord Chatham instructed Lettice that the book must be kept from him. The precaution came too late… the Oriental tales had taken possession of the impressionable reader… They had fired his youthful mind and held his imagination captive; their influence over him never waned all the days of his lifе…”[18]. Яъниким: “У ҳикояларни ниҳоятда сабрсизлик билан қайта-қайта ўқиб чиқди. Асар унда шунчалар кучли таасурот уйғотгандики, охири лорд Чатам китобни ундан олиб қўйиш кераклиги ҳақида Леттисга кўрсатма берди. Эҳтиёт чорасини кўришга энди жуда кеч эди… Шарқона эртаклар ҳассос китобхоннинг онгига ўрнашиб бўлганди… Улар ёшгина қалбга ўт солиб, уни ўзига бутунлай асир қилди. Асарнинг таъсир кучи шоир умрининг қолган қисмида ҳам заррача камаймади…”
Бекфорднинг замондоши, Англияда романтизм даври асосчиларидан бири Уильям Вордсворт (William Wordsworth, 1770–1850) ҳам тенгдошлари қатори Шарқ эртакларига маҳлиё бўлганди. Вордсворт ўзининг “Муқаддима” (The Prelude, 1799-1805) поэмасида “Минг бир кеча” китобининг бир томини қандай қилиб авайлаб-асрагани ва қолган қисмларини топишда қанчалар тушкунликка тушганини эслайди:
A precious treasure had I long possessed,
A little yellow, canvas-covered book,
A slender abstract of the Arabian tales;
And, from companions in a new abode,
When first I learnt, that this dear prize of mine
Was but a block hewn from a mighty quarry –
That there were four large volumes, laden all
With kindred matter, ’twas to me, in truth,
A promise scarcely earthly. Instantly,
With one not richer than myself, I made
A covenant that each should lay aside
The moneys he possessed, and hoard up the more,
Till our joint savings had amassed enough
To make this book our own. Through several months,
In spite of all temptation, we preserved
Religiously that vow; but firmness failed,
Nor were we ever masters of our wish.[19]
Юқоридаги поемадан парчани ўзбек тилига қуйидагича таржима қилдик:
Митти сарғиш, каноб жилд китоб,
Араб эртакларин мавҳум бир қисмин –
Хазинам мисоли асраб-авайлам;
Янги ўлкадаги ҳамроҳларимдан,
Англадим, шу эрур кўнглим гавҳари.
Лек бу ов ўлжаси бўлинган тўртга –
Тўрт жилдан иборат эмишдир алар,
Ҳақиқат тобора бўлмишдир аён,
Аҳд-паймон туюлар базўр, даргумон.
Мендан бойроқ одам йўқ эди, гўё,
Лек ваъда саробга айланиб борар.
Тўпладик бойликни кўп ва хўп, бироқ
Биргаликда йиғдик, юрдик бегумон
Шул китоб эгаси бўлмоқлик учун. Сарфлаб қанча ойлар,
Нафс қули бўлмай, сақладик –
Тангрига содиқлигимиз; Лек синди қатъийлик,
Дерлар: – Банда айтганлари бўлмайди рўёб[20].
Кольриж ўзининг 1801-1816 йиллар оралиғида тўпланган сиёсий ва фалсафий очерклари жамлаган “Муносабат” (“The Friend”) номли асарида болалик чоғларидаёқ араб эртакларига меҳр қўйганини тасвирлайди: “As I had read one volume of these tales over and over again before my fifth birthday, it may be readily conjectured of what sort these fancies and feelings must have been. The book, I well remember, used to lie in a corner of the parlour-window at my dear father’s vicarage-house: I can never forget with what a strange mixture of obscure dread and intense desire I used to look at the volume and watch it, till the morning sunshine had reached and nearly covered it, when, and not before, I felt the courage given me to seize the precious treasure and hurry off with it to some sunny corner in our playground”[21] (“Беш ёшга тўлгунимга қадар ушбу эртакларнинг бир жилдини қайта ва қайта мутолаа қилиб, бутун ҳаёлим-у ҳиссиётларим нима билан банд бўлганини тасаввур қилиш осон. Китоб, ҳали-ҳануз эсимда, художўй отамнинг ибодатхонаси яқинидаги меҳмонхона ойнаси бурчагида ётарди: Тушунарсиз ваҳима ва кучли хоҳиш ичимда қоришиб, ўша китобга қарашга, то тонги қуёш нурлари тушиб, унинг устини қоплаб олгунига қадар томоша қилишга журъат қилганим ҳамон ёдимдан чиқмайди. Шундай қилиб, бу бебаҳо хазинани қўлимга олишга дадиллик сезиб, уни ушладим-у ўйингоҳдаги чароғон бурчак томон чопдим”[22].
Юқорида келтирилган маълумотлардан шу нарса маълум бўладики, илк бора арабчадан француз тилига таржима қилинган “Минг бир кеча” эртаклари Европа адабиётида катта бурилиш ясади. Францияда бошланган романтик ҳаракатлар Англия бўйлаб тарқалди. Араб эртакларининг оҳанграбоси француз ва инглиз ёзувчиларига мисли кўринмас даражада юксак илҳом бағишлади. Уларнинг Шарқ оламига бўлган қизиқишлари тобора ортиб, яна бошқа адабиётлар орқали шарқий мамакатларнинг географияси, табиати, урф-одатлари-ю анъаналари, тарихий шахслари ва миллий қадриятларини ўрганишга даъват этди. Натижада, ижодкорлар романтик руҳдаги янгидан-янги асарлар ёзишни бошлашди. Ўз навбатида Англияда XVIII асрнинг охирларида “Кўл мактаби” шоирлари Саути, Кольриж ва Вордсвортлар ўзларининг шарқона хусусиятларга бой ижодлари билан инглиз адабиётида Романтизм даврига асос солишди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
- Robert L. Mack, ed. (2009). “Introduction”.A rabian Nights’ Entertainments. Oxford: Oxford UP. pp. ix–xxiii.
- Jorge Luis Borges, “The Translators of The Thousand and One Nights” in The Total Library: Non-Fiction 1922-1986, Eliot Weinberger (Penguin, 1999)
- Martino, l’0rient dans la Litterature Francaise au XVIIe et au XVIIIe Siecle (1906), 19 ff.
- Letter to Lady Hamilton, 20 February 1781, in The Life and Letters of William Beckford of Fonthill (1910), by Lewis Melville, p. 103.
- B. Macdonald, in The Encyclopedia Brittanica (1959), XXII, p.157
- Мia Gerhardt, The Art of Story-telling (1963), p. 12.
- B. Macdonald, “A Bibliographical and Literary Study of the First Appearance of the Arabian Nights in Europe”, Library Quarterly, II (1932), pp. 406,407.
- , p. 406.
- The Gentleman’s Magazine, LXIX (1799), p. 55.
- Gibbon, Autobiography (1961), Saunders, p. 61.
- Melville, op. cit., p. 20,
- Wordsworth, The Prelude, Book V, 459-476.
- Coleridge, The Friend: A Series of essays. Fb&c Limited, 2018.
–––––––––––––––––––––
[1] Paul Hazard, The European Mind (1953), p. 363.
[2] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.
[3] Robert L. Mack, ed. (2009). “Introduction”. Arabian Nights’ Entertainments. Oxford: Oxford UP. pp. ix–xxiii.
[4] Jorge Luis Borges, “The Translators of The Thousand and One Nights” in The Total Library: Non-Fiction 1922-1986, ed. Eliot Weinberger (Penguin, 1999)
[5] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.
[6] Martino, l’0rient dans la Litterature Francaise au XVIIe et au XVIIIe Siecle (1906), p. 19 ff.
[7] Letter to Lady Hamilton, 20 February 1781, in The Life and Letters of William Beckford of Fonthill (1910), by Lewis Melville, p. 103.
[8] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.
[9] D. B. Macdonald, in The Encyclopedia Brittanica (1959), XXII, p.157
[10] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.
[11] Мia Gerhardt, The Art of Story-telling (1963), p. 12.
[12] D. B. Macdonald, “A Bibliographical and Literary Study of the First Appearance of the Arabian Nights in Europe”, Library Quarterly, II (1932), pp. 406,407.
[13] Ibid., p. 406.
[14] The Gentleman’s Magazine, LXIX (1799), p. 55.
[15] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.
[16] Gibbon, Autobiography (1961), ed. Saunders, p. 61.
[17] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.
[18] Melville, op. cit., p. 20, 21.
[19] Wordsworth, The Prelude, Book V, 11. 459-476.
[20] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.
[21] Coleridge, The Friend: A Series of essays. Fb&c Limited, 2018.
[22] Инглиз тилидан таржима бизники. – Г.М.