Банги қаландар

Карахтликдан донг қотган бир қаландар бўлар эди. У эртаю кеч банг истеъмол қиларди. Кўринишдан бу оламдан этак силкиган дарвишларга ўхшар, аммо бутун сир-асрори ёнидаги банг идиши – журъадонида яширинган эди. Банг тортган дамларида ўзини қўярга жой топа олмай, ҳар доим давоми…

Ошиқ бўлган шогирд

Арастунинг бир шогирди бўлиб, устозининг ҳар бир дарсида ҳозир бўлар эди. Донишманд файласуф унга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, барча шогирдларидан ортиқ ҳурматлар эди. Ёшлик чоғидан ёнида улғайтириб, унга ўзида бор махфий илмларни ўргатган эди. У олимнинг тўрт юз йирик донишманди орасида давоми…

Девонанинг хазинаси

Бир мамлакатда бир девона киши бор эди. Унинг маскани кеча-кундуз вайрона эди. Ҳар дам ўша вайронанинг бир ёнини қазиб, ўз умрини хазинага эришиш умиди билан ўтказар эди. Иттифоқо, шунча машаққат чеккандан сўнг бахти чопиб, у хазинани топиб олди. У қазиётган давоми…

Олийсифат девона

Бир олийсифат девона киши бор эди. Халқ унга “Мажнун ал-ҳақ” (“Ҳақ йўлидаги девона”) деб лақаб қўйганди. Чунки ҳақ ёди унга маҳбуб, тун-кун бу ёд ила мағлуб эди. Бирор сўз айтмоқчи бўлса, доимо ҳаққа хитоб этар, жавобини ҳам ҳақ тилидан берар давоми…

Ғамгинлик сири

Мисрда бир олий ҳимматли киши бўлиб, у маъно оламининг соҳиб давлати эди. Унда айш-ишрат қиҳш учун жаъмики нарса тайёр эди. Бу борада нимани ўйлаган бўлсанг, унда бундан юз марта ортиқ бор эди. У жаннатмакон қаср ичида манзил тутган бўлиб. ҳурлар давоми…

Кўрлар ва фил

Нақл қилишларича, бир гуруҳ кўрлар тўдаси бир сабаб билан: мусофирлик ёки асирлик туфайли Ҳиндистонга бориб қолишибди. Сўнгра фалакнинг гардиши билан улар яна ўз юртига қайтиб келишибди. Бу ерда улардан бир киши: “Филни кўрдиларингизми?” — деб сўрабди. Улар “Ҳа”,-деб жавоб берибдилар. давоми…

Олтин қули

Басра шаҳрида бир очкўз киши бор эди. У нодонлик билан олтин-кумуш йиғишга муккасидан кетган эди. Ҳотам Той саҳоват ва карам кўрсатишда қанча ном қозонган бўлса, у динор ва дирҳам йиғишда ундан машҳурроқ эди. Ушбу хасис ва пасткаш киши кўп машаққат давоми…

Золим подшоҳ ва икки девона

Бир золим подшоҳ бўлиб, у доимо маст-аласт юрар, ниҳоятда беҳаё, босқинчи ва қонхўр эди. Ҳаром нафси уни ҳар хил ёмон ишларга буюрар, у эса ҳеч бир бўйин товламай, уларни бекаму кўст бажарарди.Бир куни у айш жомидан нўш этаётиб, кўчадан ўтиб давоми…

Ҳуснини намойиш қилишга кўзгуни восита қилган шоҳ

Жамоли осмондаги тўлин ой каби бир шоҳ бор эди. Дунёдаги барча моҳпайкар гўзаллар унга сипоҳ эрдилар. У эса уларнинг шоҳи эди. Унинг қоматидан сарв ҳам ҳижолат тортар, оразидан қуёш ҳам шарманда бўлар эди. Оламни унинг гўзал юзи овозаси тутган эди. давоми…

Ҳунарсиз паҳлавон

Бир зўр паҳлавон бўлиб, у ҳунарсизликда ягона эди. Чошгоҳда ўн ботмон, кечқурун ҳам худди шунча овқат ер эди. Бу икки пайт мобайнида яна шунча овқатланиб оларди. У шунчалик кучли эдики, ҳатто маст филга ҳам шикаст етказа оларди. Иттифоқо, ҳаёт ҳодисалари давоми…