Кун ҳикмати 12: Абу Али ибн Сино ўлим ҳақида

Қора тупроқ қаъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим. Абу Али ибн Сино  

Кун ҳикмати 10: Маҳмудхўжа Беҳбудий маориф ҳақида

Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Маҳмудхўжа Беҳбудий

Кун ҳикмати 5: Абдурауф Фитрат миллат ҳақида

Илоҳий қонун будир: модомики бирон бир қавм ўзининг ишларини Оллоҳ фармойиши асосида олиб бормас экан, ўзининг шахсий ҳаётини шараф, саодат ва фароғат, буюклик билан ҳамқадам билиб ўтказмас экан, тинчлик ва осойишталик ниятларини йўққа чиқаришга интилиб, кибр ва ғурур водийсига қадам давоми…

Кун ҳикмати 4: Мунаввар қори жаҳолат ҳақида

Бу жаҳолат хоҳишидурки, миллат фойдаси учун жонин қурбон қилмоққа лойиқ арслон каби йигитларимиз бутун миллатни ёдларидин чиқориб, истеъдод ва ғайратларини чойхона ва пивахоналарға сарф этмакдадурлар. Мунавварқори Абдурашидхонов


Мақолалар мундарижаси