Кун ҳикмати 22: Оноре де Бальзак маддоҳлар ҳақида

Буюк кишилар ҳеч қачон маддоҳлик қилмайдилар. Хушомад — майда одамларнинг иши, улар ўзлари ҳавас қилган атоқли шахсларнинг ҳаётий муҳитига кириб олиш учун яна ҳам майдалашишга тайёр кимсалардир. Оноре де Бальзак

Кун ҳикмати 19: Жалолиддин Румийдан 7 ўгит

Севгида қуёш каби бўл. Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл. Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл. Тавозеда тупроқ каби бўл. Ғазаб онида ўлик каби бўл. Ҳар не бўлсанг бўл – ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл. Жалолиддин давоми…

Кун ҳикмати 18: Маҳмудхўжа Беҳбудий тўйларимиз ҳақида

Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур. Маҳмудхўжа Беҳбудий давоми…

Кун ҳикмати 17: Лев Толстой беҳуда суҳбатлар ҳақида

Узоқ суҳбатдан сўнг ўтган гапларни бир эслашга уриниб кўр, шунда гапирилганларнинг аксарият қисми беҳуда, кераксиз ва кўпинча аҳмоқона бўлганига ҳайрон қоласан. Лев Толстой

Кун ҳикмати 15: Бобур яхшилик ва ёмонлик ҳақида

Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур, Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур, Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топгусидур! Заҳириддин Муҳаммад Бобур


Мақолалар мундарижаси