Кун ҳикмати 43: Нажмиддин Кубро хотиржамлик ҳақида
Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан. Нажмиддин Кубро
Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан. Нажмиддин Кубро
Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмини олганман. Унинг муборак исмини босиб ифлос қилишларига йўл қўймайман. Муҳаммад Али
Ҳадеб танлаб, ўйланавермасдан шартта уйлан. Хотининг яхши чиқсаку — хўп-хўп, ёмон чиқса — файласуф бўласан. Суқрот
Илм ҳаё билан кибр орасида йўқ бўлиб кетади. Имом Ғаззолий
Асоссиз иш, нимага қаратилганидан қатъи назар, доимо инқироз билан тугайди. Иоганн Гёте
Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон. Жалолиддин Румий
Зарур гапни айтолмаганинг учун бир марта аттанг қилсанг, тилингни тиёлмаганинг учун эса минг карра афсус қиласан. Лев Толстой
Кимда-ким қариндошлари сабабли ўзига обрў, яқинлик ахтарса ва ўтган аждодлари билан кибрланса, ўша кишининг ўзи ўлик, аждодлари эса тирик саналади. Абу Райҳон Беруний
… Вақтни «эссиз», «қанийди», «кошкийди»лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан. Нажмиддин Кубро
Инсон гапиришни ўрганиши учун икки йилга муҳтож бўлади. Жим туришни ўрганиши учун эса, эллик йил керак. Эрнест Хемингуэй