Бир най чалувчининг ажали етди, жон берар пайтида биров ундан сўради:
– Эй, айни сирлашув вақтида турган одам, бундай пайтда аҳволинг қалай, нимани ўйлаяпсан?
Найчи оҳ чекиб, деди:
– Ҳолимни ҳеч айта олмайман, аммо сезаяпманки, бир умр ел пуфлаб келибман (паймудан), оқибатда эса тупроққа кетаяпман, вассалом.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.