Тақдирдан қочмоқ

Ер юзидаги бутун жонзотларга ҳукмронлик қилган Ҳазрати Сулаймоннинг Ямандаги саройига, тушга яқин бир  одам ҳовлиқиб келди.  Соқчиларга шахсий масала юзасидан Ҳазрат Сулаймонни кўриши лозимлигини айтиб  дарҳол ичкарига кирди. Сулаймон қўрқувдан титраб, ранги оқариб кетган одамдан сўради:
–    Тинчликми нима гап? Нега бунчалик ваҳимага тушдинг?
Нима дардинг бўлса, айт менга…
Одам ҳовлиқиб:
–    Бугун саҳарлаб Азроилни кўрдим. Менга қўрқинчли бир қараш қилди-да, кейин узоқлашди. Тушундимки, у менинг жонимни олишга қарор қилган…
–    Тушунарли. Нима қилишимни истайсан?
Одам ёлворди:
–    Эй, жонларнинг қўриқчиси, мазлумларни ҳимоя қилувчи Сулаймон… Сен ҳамма нарсага муқтадирсан. Қуш, бўри, тоғ, тош, сенинг амрингда. Шамолга буюр. Мени бу ердан Ҳиндистонга олиб кетсин… Шунда Азроил  мени топа олмайди.  Мен эса  жонимни сақлаб қолган бўламан. Мадад сендан…
Сулаймон, одамнинг ҳолига  ачинди.  Шамолни чақирди:  “Бу одамни дарҳол олиб Ҳиндистонга элтиб қўй…” амрини берди…  
Шамол зудлик билан одамни олиб Ҳиндистондаги узоқ бир оролга этиб ташлади. Эртаси куни Ҳазрати Сулаймон мажлис қилиб, ҳамма келганлар билан танишиб чиқди. Бир пайт Азроилнинг ҳам йиғинда ўтирганига кўзи тушди. Уни ёнига чақириб:  
–    Эй Азроил… Кеча у одамга нега дарғазаб қарадинг? Жонини олсанг олардинг, нега уни бунча қўрқитдинг? – деди.
Азроил жавоб берди:
–    Эй, дунёнинг улуғ султони.. Мен у одамга ғазаб билан, қаҳр билан қарамадим, ҳайрат билан боқдим. У янглиш буюрди деган ваҳм қамради. Уни бу ерда кўриб  шоширдим. Чунки Тангри менга буюрган эдики: “Боргин, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол” деганди… Уни кўриб, бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам, бу оқшом Ҳиндистонда бўла олмайди, бу қандай бўлди деб ҳайратга тушдим… Унга бундай қарашимнинг сабаби шу эди. Ҳақиқий ҳайрат шуки, кеча оқшом мен у одамни Ҳиндистоннинг фалон оролида жонини олдим!
Мавлоно сўрайди:
–    Кимдан қочамиз, ўзимизданми? Бу хомхаёл… Кимдан қочиб қутуламиз… Тангриданми? Қандай гуноҳ… Дунё Тангридан ғофил бўлмоқда… Дунё, пул, аёл, кийим-кечак – тижорат эмасдир. Буни билиб ол…

Шарҳ

Ҳикояда илоҳий тақдирнинг яъни тақдир ёзиғидан қочмоқ, одатда инсоннинг ўзидан ўзи қочмоғи каби ўлчаланадики, бу мумкин эмас. У ҳолда олдимиздаги имкониятларни қўллаб ҳаётимизни инсонларга хос гўзаллаштириб яшамоқ ақлга сиғадиган ишдир. Ҳа, қадаримиз Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган, аммо биз уни билолмаймиз.  Бу орада бизга ақл ва ирода кучи берилган. Қисматимизни қандай бўлишини билмаганимиз учун ҳам ақл ва иродани ҳаётга татбиқ этиш бурчимиздир. Барчаси ақл ва диннинг гўзал ҳурматидан юзага келади.  Ҳаракатлар ниҳоясида букиламиз.  
Қўлимиздан келган моддий-маънавий ҳар ишни қилишдан, ҳар тадбирга қўл ургандан сўнг,  натижа биз ўйлагандек  чиқмаса, шу пайт: “Қанча уринмай, тақдирим шу экан” деймиз. Бундай ҳаракат исён ва шикоят этишдан  кўра яхшироқдир. Акс ҳолда инсоннинг руҳияти бузилади, ҳузурсиз, ғайри мамнун, шикоятчи бир тур бўлиб чиқади.
Тақдирга ишонмоқ – танбаллик ва фаолсизлик дегани эмас. Аксинча, омадсизликлар ва фалокатлар қаршисида яширинадиган бир бандаргоҳдир.
Ваҳимага тушиш ҳаётдан безишнинг олдини оладиган бир туйғудир.
Таваккул тушунчаси ҳам шундайдир. Таваккул Аллоҳга топширмоқ, ишонмоқ  демакдир. Фақат бу эътиқод танбалликни, бепарволик ва ишни ўз ҳолига ташлаб қўйишни маъқулламайди. Ҳақиқий таваккул – киши бошига тушган ҳар  қандай  ишни қилганидан сўнг, натижасини Аллоҳдан кутишдир. Охирги тўғри сўз Аллоҳникидир. Мен  бирор  ишни қилганимдан сўнг, Аллоҳга ишониб топширишимнинг не фойдаси бор, деган  савол хотирга келиши мумкин. Бундай тушуниш хатодир. Масала, касалланган кимсага тушган ўша докторга ишониб топширмоқ, ҳатто энг яхши ҳакам деб топмоқ, берилган чораларни қўллаб, қилинган тавсияларни диққатла амалга оширмоқдир. Таваккулнинг бу ердаги ўрни шундайдир:
Ҳамма чораларни қўллагандан сўнг соғайишни Аллоҳдан кутмоқ, Унга ишонмоқдир. Зеро, ишончимизга кўра шифонинг асл манбаси Аллоҳдир. Бундай бўлмаса энг яхши ҳакимларга ва энг сифатли тиббий воситаларига топширилган ҳолда, тузалмаган хасталиклар учун не дейсиз?
Ҳа, даволаган Аллоҳ бўлгани ҳолда У бунинг сўнгги ҳақиқатини ҳаким каби, дармон сингари сабабларга боғлаб қўйгандир. Сабабларнинг керагини энг яхши суратда жойига олиб келмоқ бизнинг қуллик вазифамиздир.
Аслида ҳар бир натижа, ўзини майдонга келтирган сабаблардан яна кўп нарсаларни ўз ичига қамраб олади, яъни унинг ҳаққи хизматидан  кўп бўлади. Мавлоно сўрайди: “Бир руку, бир сажда охиратда бир жаннатга эриштиряпти.” Ўқимадингизми ушбу Қуръон оятини: (Бақара 2/261.)
Қазо қадар тушунчаси тўғрироғи кенг ва ёрқин зўр бир  масаладир. Мавлоно “Маснавий”сида бу баҳсга тамоман боғлайди. Бунда икки хил инсоннинг ҳолатига жуда ачинганини кўрамиз: ўта ҳаддан ташқари қисматга тан берадиган ёки фаталист хилдир. Бу бечора ҳамма нарсани Аллоҳдан деб билади, бирга етти юз тухумни экишдан ўзини олиб қочади, насибасизлигини феълига юклайди.  
Иккинчиси эса, қадарни тамоман инкор этган, материялистдирки, бу йўлда сабабларнинг домига тушади ва сабабни яратганни йўқ санайди. Ҳазрат Мавлоно билҳисса хато қадар ва таваккул ақлига таянади:
Агар Аллоҳга мутаваккил эсанг, ҳаракатинг билан таваккал қил. Тухумни эк-да, сўнгра ҳар ишга қодир Аллоҳга суян. Ҳазрат пайғамбар (с.а.в.) бадавийга не деди: “Аввал тевани боғла сўнгра таваккул қил”. (Тирмизий, сифатул-қиёме, 60). Тўғри, лаёқатсизлигимиз ҳам бордир,оқсоқлигимиз ҳам. Аммо лаёқатсизлик ва оқсоқликдан қутулмоқ, ўтириб қолиш билан эмас, юришлик билан бўлур. Билингки, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам сендан, ўзингдан пайдо бўлмоқдадир. Гўзал ва чиркин бутун тушунчалар сендан, ўзингдан туғилади.
Аллоҳ менга нечун орзу, нечун душман берди дея нолима. Жанг учун душманнинг бўлиши шартдир. Бир ишга майлинг, хоҳишинг бўлмас экан, уни бажармоққа зотан сабринг етмайди. Орзу ва истаклар бўлмасайди, уларни инкор этишга, ман этмоққа не ҳожат бор эди?
Ҳазрат Мавлоно, сабаб-оқибат занжирига боғлиқ ҳаётий, жиддий ўйналадиган бир шатранж ўйинига ўхшатар ва бундай дер: Эй ўғил, шатранжда ҳар бир тош сурилишнинг натижасини ундан кейин кўр. Сабаби-да сабаб ичинда (ҳалқаи занжирда) идрок эт. Кўзингни атрофдан ўгир-да, мот қилиб, ўйинни ютганингга қадар не ўйинлар ўйнашингни ҳаммасини кўр. Лоф бўлсин дея Аллоҳга таваккул қилдим дема.
Шатранж мисолини бир оз тушунтирай: Билганингдек бу ўйин маълум қоидаларга кўра ўйналади. Бу қоидаларни ўзгартириш ўйинчининг қўлида эмас. Аммо у ҳар тош учун мавжуд бир қанча усулларни қўллаш имкониятига эгадир. Яъни ўйинчи қарорни белгиланган қоидалар  доирасида қабул қилиш ҳолатидадир. Бу эса унинг бир томондан чеклаб қўйилган, иккинчи томондан эса эркин эканлигини кўрсатади.
Инсоннинг маънавий ва ахлоқий такаллуми ўзининг ғайрати ва Аллоҳнинг лутфи ила бўлади. Алмаштириб бўладиганимиз соҳа ичида фаолият юритмоқ, алмаштириб бўлмайдиган рамзига ундаш мазмунига келмайди. Қанча урунма, қазо ва қадарга қарши чиқиб бўлмайди.
Мавлонога кўра инсонга тушган оламдаги минг бир ёмонлик қаршисида бўйсунмоқ, тақдирим буюрган экан дейишлик эмас, ёмонликларга қарши чиқмоқликдир. Гул тикансиз бўлмайди. Жаннатнинг атрофи машаққат ила қуршаб олингандир.


Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан  Кавсар таржимаси