• Олим эдинг, ориф бўлдинг. Энди ошиқ бўлишга мажолинг борми?
• Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин.
• Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
• Одамлар шароб ичиб сархуш бўлади. Ишқ аҳли эса ичмай туриб маст бўлади.
• Ошиқларга уйқу ҳаромдир.
• Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.
• Севишни қалб буюрдими ёки ёлғизлик? Рости, севги деганлари нима ўзи? Бир шамни тутатмоқми ёхуд ёнаётган оташга тегинмоқми?
• Бу ҳаётда ҳар ким бўлишинг мумкин, аммо энг муҳими ИНСОН бўлмоғингдир.
• Сўзлар ҳақиқат эмас, бор йўғи оғиздан чиққан товушлардир. Ҳақиқатни англамоқ учун яшамоққа эҳтиёж бор.
• Гўзал гулни, осуда кечани, дуруст дўстни ҳамма хоҳлайди. Муҳими, гулни тикани билан, кечани асрори билан, дўстни дарди билан қабул қила олмоқликдир.
• Қалб эшигимизни қоққанларга қалбимизни очдик…
• Олдин ишқни англайлик…
• Кўлмак елвизакда ҳам чайқалаверади. Уммонларнинг тўлқини муҳаббатнинг маҳобатидандир. Англадимки, теран ва асрорангиз бўлган нарсалар сокин бўлади. Англадимки, сокин бўлган насалар теран ва ҳайбатли бўлади.
• Севмаганга чумоли ҳам юк, севганга филлар ҳам чумолидек гап. Агар инсон ошиқ бўлса ва ишонса тоғни ҳам елкасида таший олади.
• Ҳузун ишқни айнишдан асрайди.
• Ярамдан ҳам мамнунман, ёримдан ҳам.
• Етарки, сен бўл! Хоҳ ёр бўл, хоҳ яра. Лутфинг ҳам бошим устида, қаҳринг ҳам…
• Илм уч нарсадан иборатдир: зокир тил, шокир қалб ва собир бадан.
• Сенда ундан ҳам бор, бундан ҳам бор. Фалон борми дедилар, бор. Фисмадон борми дедилар, бор. Яхши, СЕНда СЕНдан нима бор, Мавлоно?!
• Ҳар нарсанинг меъёри яхши. Одобнинг эса ортиғи.
• Дўст дегани гулдай бўлмоғи керак: ҳам япроғи, ҳам тикани билан.
• Қалбингни кин ва ҳасад ила кирлатма. Чунки уларни ювиб кетказолмайсан.
Турк тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси