Оскар Уайльд. Юлдуз бола

Уайльд Оскар. Юлдуз бола: Эртаклар / [Кичик мактаб ёшидаги болалар учун; Ингл. М. Маҳмудов ва А. Муҳаммадиев тарж.]. — Т.: Ёш гвардия, 1988. – 96 б. Инглиз адабиёти классиги, санъатда нозик нафосат учун курашган шоир, прозаик ва драматург Оскар Уайльд давоми…

Марио Арреги. Диего Алонсо (ҳикоя)

Диего Алонсо уйдан чиқиб, зовурдан ҳатлади-да, кўчани кесиб ўтди ва харобазор бўйлаб кетди, унинг боши виқор билан кўтарилган, қатъият ифодаси муҳрланган қиёфаси сокин, кўзлари равшан, йиғноқ лабларида қандайдир оддийгина оҳангни ҳуштакда чалиб борарди. У ҳали ўттизга ҳам кирмаганди, норғул, оёқлари давоми…

Абдилдажан Акматалиев. Чингиз Айтматов ижодида инсон ва космос муносабатлари

Бир  вақтлар қирғиз шоири Жўмарт Бўканбоев: “Шундай вақт келадики, қирғиз адабиёти юрт ҳудудидан чиқиб, Европа бўйлаб, дунё бўйлаб қадам ташлайди, дунё адабиётининг кичик бўлса ҳам, муносиб бир таркибий қисми бўлиб қолади”, деган, шунга ишонган эди. Кўриб турибмизки, у ҳақ бўлиб давоми…

Буқаламун қандай ғаройиб хусусиятларга эга?

Барча калтакесаклар қатори буқаламуннинг ҳам турмуш тарзи кам ҳаракатлидир. У ўлжа: ҳашаротлар, турли қўнғизлар, капалак қуртлари, пашшаларни кутганча дарахт шохига чиқиб ўтираверади. Ингичка бармоқли кенг ёзиладиган панжалари унинг дарахтнинг ингичка шохларида ҳам бемалол ҳаракат қилишига имкон беради. Айрим тур буқаламунларнинг давоми…

Али оға Воҳид (1895-1965)

Али оға Воҳид Мамедқули ўғли Искандаров (Əliağa Məmmədqulu oğlu İsgəndərov) Озарбойжоннинг атоқли шоири. Озарбойжонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Ватанида “Ғазалхон” номини олган шоир. Ғазалнавис сифатида жуда кўп мумтоз шоирлар ғазалларини ўз она тилига таржима қилган. * * * Йўқса, эй давоми…

Гулноз Мамарасулова. Бегона (ҳикоя)

Вақт шунчалар бешафқатми?! Ё умр ўткинчими?! Вақтнинг, умрнинг оқар дарёлиги ҳақида гарчанд кўп эшитсамда, асл моҳиятига тушуниб етмас эдим. Бунинг нақадар ҳақ гаплигига энди қаттиқ амин бўлдим. Бу гапларнинг маъносини қалбимдан ўтқизмаган эканман. Эҳтимол мен ҳам умримнинг ярмидан ошиғини яшаб давоми…

Зебинисо Бекмуродова. Виктор Гюго романтизми

XIX аср Ғарбий Европа жамиятида рўй берган йирик ижтимоий-сиёсий воқеалар (1789–1794 йиллардаги француз демократик инқилоби, Париж коммунаси) адабиёт ва санъатга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Аср боши Франция адабиётида турли адабий оқимлар ва йўналишлар, метод ва услубларни кузатиш мумкин. Франция давоми…

Льюис Кэрролл. Алиса кўзгу орти ўлкасида

Жаҳон адабиётига иккита классик асарни тақдим этган инглиз адиби Льюис Кэрролл чинакам болажон инсон бўлган. Болаларга айрича меҳр унда тўнғич фарзанд бўлиб, етти нафар синглиси ва уч нафар укасини улғайтиришда кўмаклашган чоғларида уйғонганмиди ёки тунд ва тартибли профессорга айлангач, жиянларини давоми…

Илҳом Аҳрор. “Чор дарвеш” ва “Алкимёгар”

Дунё адабиёти равнақига ижобий таъсир ўтказа оладиган асарларнинг ўзи дунёвий аҳамиятга эга манба ҳисобланади. Шарқ адабиётининг афсона, ривоят, эртак, нақл, миф, саргузаштга асосланган унсурлари жаҳон адабиёти вакиллари ижодига икки йўналишда таъсир этган: шарқона асарларнинг бевосита ўзидан ва шарқ фалсафасини ўзлаштирган давоми…

Мир Сади оға (1898-1961)

Мир Сади оға (Mir Sədi ağa) Озарбойжоннинг Қубатли районининг Мирлар қишлоғидан. Нақшбандийлик тариқатининг муршидларидан. Замонасининг авлиё шоири бўлгани боис репрессия қурбони бўлиб 17 йил умрини маҳбусликда ўтказган. Унинг ғазаллари, шеърлари, насиҳатларини мухлислари ҳамон севиб ўқишади. * * * Мани маҳбус давоми…