Элчин Мирзабейли (1967)

Элчин Мирзабейли (Elçin Mirzəbəyli) 1967 йил Озарбайжоннинг Ленкоран шаҳрида туғилган. Таниқли журналист, шоир, сиёсий эксперт. “Бир кечанинг танҳолиги”, “Севги мактублари” сингари қатор китоблари чоп этилган. Шоирнинг шеърлари, эсселари, публицистик мақолалари Озарбайжрн, Туркия, Италия, Ўзбекистон ва Россия сингари мамлакатларда нашр этилган. давоми…

Пингвинлар уча оладими?

Кўп одамлар бу ғаройиб қуш Шимолий ва Жанубий қутбларда ҳамда бошқа совуқ жойларда яшайди, деб ҳисоблайдилар. Афсуски, пингвинлар фақат Жанубий қутбда яшайди. Улар Антарктида (Арктикада эмас!) ва унга туташ оролларда кун кечиради. Улар Перу ёки Бразилиянинг жанубида, Жанубий-Ғарбий Африкада, Янги давоми…

Дилмурод Қуронов. Назарий қайдлар

Қуронов, Дилмурод. Назарий қайдлар [Матн] / Д.Қуронов. – Тошкент: Akademnashr, 2018. – 128 б. Қўлингиздаги китоб таниқли адабиётшунос олим Дилмурод Қуроновнинг сўнгги йилларда ёзилган мақолалари жамланган. Олим адабиётшунослик, таржима соҳасидаги кўплаб муаммоларни ўртага ташлайди ва уларга жавоб топишга ҳаракат қилади. давоми…

Рустамжон Умматов. Қандай қилиб тез ўқиш мумкин?

Агарда, киши кунига 50 саҳифадан ўқиса, 50 йилда 300 бетли китобдан 3 мингта мутолаа қиларкан. Хўш, бу озми, кўпми? Албатта, кам, жуда-жуда оз! Оноре де Бальзак ҳар қандай романни ярим соатда тугатган. Наполеон Бонапарт бир дақиқада 2000 сўзни ўқий олган. давоми…

Чарли Чаплин. Тўлиқ метражли ҳаёт (эссе)

Маъюс кўзлар, қўнғизча мўйлов, кичкина асо ва қора гардишли шляпа… Ҳа, бу ўша машҳур Дайди, ўша Чаплиннинг ўлмас тимсоли бўлиб қолмоқда. Жаҳон киносининг буюк дарғаси, британиялик актёр ва режиссёр Чарли Чаплиннинг ижоди мана аср ошдики, ҳали-ҳануз ўз қадр-қийматини йўқотмай, ноёблик давоми…

Анор. Оқшомнинг тонги (ҳикоя)

37 йил оқшоми. Бокунинг сокин кўчаларидан бири. Кўчанинг бошида иккита катта бино бир-бирига қараб турибди — икки ғамгин бино. Уйлардан сал нарида кичкина боғ бор. Сув тупроққа худди оҳиста сингиб кетганидай кўча ҳам кундузги овозларни — шошилган қадам, уловлар товушларини давоми…

Гулноз Мамарасулова. Ғарб адабиётида “ориентализм”

Инглиз тилига “Orientalism” дея таржима қилинадиган “шарқшунослик” атамаси – Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг маданий алоқалари ривожи ҳосиласи ҳисобланиб, Шарқ олами, унинг тиллари, маданий мероси, цивилизацияси, унинг ўтмиши ва бугунига оид маълумотларни ўрганишни, ҳамда тадқиқ қилишни англатади. Европада тарихчи олимлар ўртасида давоми…

Мастура Абдураим қизи. Бошсиз қўғирчоқлар (ҳикоя)

Неча кундирки аёл мижжа қоқмади. Туз тотмади. Овқатланиш, қорни очганда нимадир тановул қилиши кераклигини ҳам унутгандек эди. Қирқ кундан буён у фақатгина сув ичарди. Ютоқиб-ютоқиб, лабларидан ошириб-тошириб, бўйни, кўксидан оқизиб, ҳансираб ичгани сув эди. Қизчаси кетган кундан, ҳаттоки, унинг жимитдайгина, давоми…

Лочин ови нима?

Лочин — йиртқич қуш; у озиқланиш мақсадида бошқа ҳайвонларни тутади. Унинг тирноқлари ўткир, қанотлари узун ҳамда камгаги ёки «тишлари» тумшуғининг кескир жойида ўрнашган. Лочинлар оиласи ўлчами бўйича кўпгина турларни: ўн беш сантиметрли қарқуноқдан тортиб, олтмиш сантиметр келадиган шумкарни ўз ичига давоми…

Мўмин Ҳошимхонов. Машраб ғазалиётида тасаввуфий ғоялар

Машраб ғазалларида бу оташин шоир ўзидан олдин яшаган мутасаввиф ижодкорларнинг асарларини ўрганиб, уларнинг таълимот ва тасаввуфий қарашларини ривожлантирганини кўрамиз. У “Ал-фақру-фахр” – фақирлик фахримдир” ғояси моҳиятидаги мазмунни идрок ва мушоҳада этгани ҳолда тасаввуфнинг қаландария тариқати асосида эл-юртга маърифат тарқатди. Дунёни давоми…