Анвар Обиджон. Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия)

Коллеж томошохонаси «Чап-чуп чайна» фирмасининг хайрия тадбирида, яъни талабаларга биттадан текин сақич тарқатилган унутилмас кунда ҳам бу қадар каллабозор бўлмаганди. Ичкарига вақтида ёриб киролмаган ўспиринлар ўриндиқ четидаги йўлкаларда боғланган поядек зичланиб туришар, кўзга ора-сира чалинаётган қизлар безовталаниб ғимирлашар, улардан бирининг давоми…

Анвар Обиджон. Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия)

Хурмо остидаги сўрида ойдиндаги оқилондек қазиланиб ётган Оймаматнинг ҳаловатига вижирлоқ хотини яна путур етказди. «Қош қорайиб қоляпти, бузоғимиз яйловда тунамасин энди», деган сибизғасимон товуш унинг қулоғига сувараклар галасидек ёприлиб кириб, миясини тимдалади. Тилининг учига тўпланган сассиқ сўзларни сўлакка қўшиб туфлагач, давоми…

Анвар Обиджон. Мишмишали (ҳажвия)

Ҳазрат Ҳувайдо ғазаллари қора қўчқорнинг ёғига илик қўшиб дамланган половдан ҳам кучлироқ эканини бот-бот урғулаб юргувчи Абдураззоқ қори бир пистачақди суҳбатда: «Эслик аёл ҳатто қадамининг товушини ташқарига эшиттирмайди», деб нақл қилганди. Зап айтган экан-да. Пок-покиза хонадонга мағзавасел ёприлиши Юрсинойнинг ўша давоми…

Анвар Обиджон. Хусусий кўприкча (ҳажвия)

Қатиқсотарлар маҳалласини қатиқсеварлар мавзесидан ажратиб турувчи ариқ устидаги ёғоч кўприкча пайшанбадан жумага ўтар кечаси олакўкиш рангга бўялиб, эрталаб унинг бўсағасида балиқчилар ғаровтаёғини эслатувчи ингичка шлакбаум ва ғўла курсида бабоқланиб ўтирган қўнғизмўйлов кимса пайдо бўлди. Қуёшнинг киприги узайган кезда катта сўмка давоми…

Анвар Обиджон. «Вал… валай…» (ҳажвия)

Ёмғирали таҳоратини янгилаб, шом намозини мачитда ўқиш учун дарвоза сари юрганида, кўчадан кимдир уни шанғиллаб чақирди. У лаббайланиб ўтирмасдан, охирги уч қадамини тезлата бориб, дарвозани очди. Қараса, ўнг чироғи синган машинага ўхшаб, Ширмон биркўз турибди.Чақирган одами шу заҳотиёқ қаршисида ҳозир давоми…

Анвар Обиджон. Бабангида (ҳажвия)

Бекорчиликдан зериккан Хуррам танишларига қўнғироқ қилиб, биридан Маман банкирнинг ити Вилгельм нима еб ўлганини, иккинчисидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан бугунги қийматини, учинчисидан Пирхон терговчининг қайнанаси қайси жиннихонада ётганини эзмаларча суриштириб чиққач, сигарет қолдиғини кулдонга дўнқайтириб босди-да, дивандан лоҳасгина турди. Ялқовланиб давоми…

Анвар Обиджон. Дардингни стадионда айт (ҳажвия)

Ҳакамнинг асабини эговлаш учун эндигина ҳуштак чалмоқчи бўптурганимда, стадиондаги эълончи бошини тандирга тиқиб олгандек, карнайни ғўнғиллатиб гап бошлади. У рақиблар жамоасини таништириб келиб, «бешинчи рақамда – Камол Каппонов» деса бўладими? Шу заҳоти сочим ҳурпайди.Гап шундаки, ишхонамиздаям Камол Каппонов деган ўлакса давоми…

Анвар Обиджон. Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия)

Бутун бошли шаҳарда мижозимга ўтирадиган ягона ошхона шу. Биринчидан, очиқ ҳавода овқатланаман, иккинчидан, ошқовоқ сомса фақат шу ерда ёпилади.Воҳ-воҳ, ошқовоқ дегани жон-дилим. Айтишларича, болалигимдаёқ эндигина хамаклаётган кадини маммага ўхшатиб сўрганим-сўрган экан…Иссиққина ошқовоқ сомсаларни, одатдагидек, четдаги уч оёқли ногирон столга ёйиб, давоми…

Анвар Обиджон. Ерликлар (ҳажвия)

Бичиқчилик бўлимининг бошлиғи Қодир-қайчи ўпкаси оғзига тиқилгудек бўлиб, ичкарига отилиб кирди.– Ишни тўхтатинглар, қизлар! – хирқиради у, бўлимдаги яккаю ягона эркакнинг кўзига қарамасликка уриниб. – Бир соат ичида иш жойимизни гулхонага, ҳовлини истироҳат боғига айлантириб улгуришимиз керак. Коинотдан келган одам-м… давоми…

Анвар Обиджон. Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия)

Синоптикларнинг навбатдаги йиғилиши давом этар, келгуси ой учун гидрометеорологик бюллетень тайёрлаш масаласи муҳокама қилинмоқда эди.– Ҳой, сен бунақа ғўрлик қилмагин, Тошкўмиров!– дея, жамоага бундан бир ойча олдин келиб қўшилган ёш ходим Тоштемировга дакки берди бошлиқ. – Водий ҳақида тайёрлаган маълумотларинг давоми…