Нурулло Остон. Гап силтовда (ҳажвия)

Қадимда ҳукмдорлар бир-бирлари билан гаплашмоқчи бўлса, яланғоч бўлиб сувга тушишган экан. Қурол-анжом, мулозим-у тансоғчилар қирғоқда қолган. Ҳукмдорлар сувдан чиқмай катта-катта муаммоларни ҳал қилишган, қўл силташиб, бир битимга келишишган.Қўл силтаб келишиш билан умуман кўп нарсалар ҳал бўлган. Ҳозир ҳам ҳукмдорлар учрашганларида давоми…

Нурулло Остон. Шоввоз аскар Матқовул (ҳажвия)

Дунёда ҳарбий хизматчилардай хушчақчақ халқ бўлмайди. Солдат спит, служба идёт, дегандай аскар  ухлайверади, хизмат ўтаверади. Мен тўрт йил хизмат қилганман. Икки йил хизматда, икки йил дизбатда! Нимага икки йил дизбатда, дейсизми? Молодойларни қийнаган-да, черпак, гус, дед, дейсизда-а? Ҳаммаси нотўғри. Икки давоми…

Нурулло Остон. Ички душман (ҳажвия)

Император Франтц Иосиф И нинг жияни эрцгецог Фердинандни отишганида Шоввоз аскар Швейк: “Мен унинг қотилиман!” -дея тан олади. «Нега бундай қилаяпсиз?» деган саволга у пинагини бузмай: «Барибир тан олдиришади, нима қиласан асабингни  бузиб, -дейди. -Мана, Исо Пайғамбарни айби бўлмаса ҳам давоми…

Нурулло Остон. Чегемлик Сандро (ҳажвия)

Грузинларнинг бир киноси бор. Унда чегемлик Сандро тўрт киши бўлиб, совға-саломлар билан Сталинни кўришга боришади. Минг машаққатлар чекиб унинг ҳузурига киришади, совға-саломларни топширишади. Сталин уларнинг ҳар бири билан битта-битта кўришади, исмини, қишлоғини сўрайди. –Хўш, гамар жўба, биз томонларда нима гаплар давоми…

Нурулло Остон. Ейишиб ўтирайлик (ҳажвия)

Меҳмондорчилик одатлари ҳар жойда ҳар хил. Масалан, Хоразмда дастурхонга қўйилган нондан кимга керак бўлса, ўзи ушатиб олаверади. Лекин ҳар бир меҳмоннинг қўлига биттадан чойнакда чой билан пиёла албатта берилади. Қашқадарёда «онгсизлар, женгсизлар», -дейишади. Бухорода «дастурхонга қараб ўтиринглар», Андижонда «нон тишланг», давоми…

Нурулло Остон. Вақтида кетиш шараф (ҳажвия)

Ҳар бир инсон ҳаётининг юлдузли дамлари бўлади. Умуман йигит кишининг бошига уч маротаба бахт қуши қўнаркан. Гап уни тутиб қолишда. Тутиб қолмасанг тамом, лайлатулқадрдай ўтади-кетади. Эрнест Хемингуей «Чол ва денгиз» ҳикояси учун Нобел мукофотини олди. Горбачев тарих тақозоси билан улкан давоми…

Нурулло Остон. Тез ёрдам (ҳажвия)

«Тез ёрдам»нинг тез ёрдами яхши-да! Иситманг чиқса, тез етиб келади, духтур текшириб кўриб, тез ёрдам қилади, укол уради, дори беради, «Қалай, ўзингизни енгил сезаяпсизми?» деб кўнгил сўраб қўяди. «Бензин йўқ, дори тамом бўлибди, келганим учун бир нима беринг», -демайди. Энг давоми…

Нурулло Остон. Алвидо, Мирза Ҳамдам! (ҳажвия)

Азиз биродарлар! Жаҳон афкор оммаси оғир жудоликка учради. «Қора лола» қазувчилар ўйишмасининг бошбоқони Мирза Ҳамдам Эрзаранг кутилмаган касалликдан ияк қоқиб юборди. Афсус-надомат билан айтиш керакки, унинг ҳали-бери ўладиган сиёғи йўқ эди. Шунинг учун  атрофидаги садоқатли дўстлари ва айни пайтда надоматли давоми…

Нурулло Остон. Вақтинчалик қийинчиликлар (ҳажвия)

Бир содда деҳқондан: “Бизда нима доимий бўлади?”, -деб сўрашса, “Вақтинчалик қийинчиликлар”, -дея жавоб берган экан. «Қанақа вақтинчалик қийинчиликлар?» «Қанақа бўларди, табиий офатлар-да, мана қиш қуруғчилик билан ўтади, баҳор серёғин келади, ёзда ҳарорат етишмайди, куз эрта тушади, ундан кейин нима бўлади давоми…

Нурулло Остон. Қиёфат ул башар (ҳажвия)

Бир танишим, “Агар ўзингнинг кимлигингни билишни истасанг, “Қиёфат-ул башар” деган китобни топиб ўқи, деб маслаҳат бериб қолди. Бутун кутубхоналарни ағдар-тўнтар қилиб, ниҳоят ўша китобни топиб олдим. Муаллифи номаълум бўлган бу китобдан ўзимнинг хислатларимни қидира бошладим. Унда илми қиёфага ҳадиси Шарифдан давоми…