Нурулло Остон. Қиёмат нишонаси (ҳажвия)

“Маънавиятсизлик-охир замон нишоналаридан биридир”, -деб ёзган эди Чингиз Айтматов. Биз ҳар қадамда маънавият-маърифат, деб жар солаяпмиз-у, аслида амалда ҳеч нарса қилмаяпмиз. Маънавият-маърифат марказлари совет тузуми давридаги “Билим” жамиятига ўхшаб қолди. Ҳокимият бошқарув тизимида ижтимоий соҳа бўйича ҳоким ўринбосари лавозими тугатилганидан давоми…

Нурулло Остон. Муҳаббат ва муножот (ҳажвия)

…Қозонгап номоз фарзини бажараётиб ўрнидан даст турди, Худога яқинроқ бўлиш учун, унинг муножотлари Худога етиб бориши учун, балки Заминдаги майда-чуйда орзу-ҳаваслар, фитна ва иғволардан баландроқда бўлиш учун шундай қилди. -Эй Худо, бу қавмнинг манглайида нима гуноҳлари бор эдики, уни манқуртга давоми…

Нурулло Остон. Агарки огоҳсен – сен шоҳсен… (ҳажвия)

Тарихнинг гувоҳлик беришича, халифа Ҳорун ар-Рашид Бағдод ҳукмдори бўлган даврда уламои орифон Шайх Жунайднинг кўп шогирдлари бўлиб, улар орасида Абу Бакр Шиблий ўзининг билими, қувваи ҳофизаси, иқтидори билан ажралиб турган. Шиблий маълум мақомотга етганидан кейин Шайх Жунайд боқий дунё ҳикмати давоми…

Нурулло Остон. Бозоринг билан мозоринг обод бўлсин (ҳажвия)

Бир киши ҳар гал қабристон олдидан ўтаётганда: “Ассаломуалайкум эй аҳли қубур, муборак ҳовли эгалари, биз ҳам бир кун шу ерга келамиз”, -дер экан. Қуръони Карим оятларида, Ҳадисларда зикр этилганидек, инсон охиратини ўйласа, иймонга шайтон ораламас экан. Инсоф-диёнат ана шундай иймонли давоми…

Нурулло Остон. Ишончли разведка (ҳажвия)

Афанди дарахт шохида туриб уни арралаётган экан, йўловчилардан бири буни кўриб: «Афандим, ўзингиз турган шохни арралаяпсиз, бунақада йиқилиб тушасиз», -деб ўтиб кетибди. Афанди «Бир сен қолган эдинг менга ўргатмаган», дея тўнғиллаб дарахт кесишда давом этаётган экан, шох-похи билан қўшилиб ерга давоми…

Нурулло Остон. Тарих истеҳзоси (ҳажвия)

-Навбатдаги масалага ўтамиз, -Сталин тамакидан сарғайиб кетган калта, йўғон бармоқлари орасидаги трубкани ҳузур билан тортди. -Бошлаган ишимни давом эттирмадинглар. Фақат мен Ленин васиятларига содиқ қолдим… Тўғри, кейинги пайтда унинг ҳам томи кетиб, ўрнини Тротскийга бўшатиб бермоқчи эди,  революцион интуиция билан давоми…

Нурулло Остон. Расмий лақма (ҳажвия)

ХХ аср бошларида бутун дунёда Австрия-Пруссия урушига қирол Фердинанд ИИ ни ҳимоя қилиш мақсадида кўнгилли бўлиб борган Шоввоз аскар Швейкдан бўлак расмий лақма бўлмаган. Ўшанда ўн саккиз кишидан иборат судмедекспертиза комиссияси унга расмий лақма мақомини берган. Шундан буён дунё статистикасида давоми…

Нурулло Остон. Чумолилар ейди Ватанни (ҳажвия)

-Биз зўрмиз, -депти динозаврлар. -Бу дунёда кучлилар яшайди. Ожизлар ҳамиша ҳалокатга маҳкум! -Яшайди, яшайди, -минғирлапти чумолилар. -Кўрамиз, кучлиларнинг кучи қачонгача етар экан… Орадан асрлар, эралар, миллион йиллар ўтди. Кучлилар қирилиб кетди. Чумолилар яшаяпти. Чумолини беозор мавжудот, дейишади. Шунинг учун уни давоми…

Нурулло Остон. Атом кучи (ҳажвия)

Барча муқаддас китобларда олам яратилганида “даставвал сўз пайдо бўлган”, -деб келтирилади. Муҳаммад Пайғамбарга дастлаб ваҳий келганида “Иқра!”, -яъни ўқи, деган иқтидо бўлган ва унинг тилидан муқаддас китоб оятлари нозил бўла бошлаган. Шоирлардан бири мендан: “Сўз нима?”, -деб сўраб қолди. “Сўз давоми…

Нурулло Остон. Хўжа Насриддиннинг эшаги (ҳажвия)

Тарихда шундай чалкашликлар кўпки, баъзида саводи гуллаб кетган муаррихлар бор барака, дея унинг ўрнини ўзлари тўқиган эртаклар билан тўлдириб қўяқоладилар. Олам пайдо бўлганидан буён товуқ олдин пайдо бўлганми, тухумми, деган азалий баҳслар ҳанузгача давом этади. Хўжа Насриддиннинг қаердан келиб чиққанлиги давоми…